← Назад
Решение #1277925 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 843 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 27 куни фуқаролик ишлари бўйича
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманлараро суди биносида, очиқ суд
мажлисида,
Судья: И.М.Курбанбаевнинг раислигида,
Судья ёрдамчиси:Р.Абдусаламовнинг котиблигида,
Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1003-2303/26999-сонли
фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни,А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар ХХХ жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар ХХХ даъво талабларини
қувватлаб, жавобгар билан 1980 йил 15 август куни қонуний никоҳдан
утиб турмуш қуришганлигини, ўзаро никоҳларидан уч нафар
фарзандлари борлигини, барчаси вояга етганлигини, улар турмушлари
бошидан яхши булганлигини, кейинчалик жавобгар билан
характерлари тўғри келмаганлигини, дунёқарашлари ҳар хил
булганлигини, жавобгар билан 2010 йилдан буён бирга
яшамасликларини, у Наманган вилоятида, жавобгар Тошкент шаҳрида
яшашлигини, оилани сақлаб қолишнинг имкони йуқлигини, шу сабабли
жавобгар билан оилани сақлаб қолиш нияти йуқлигини, ўрталаридаги
никохларини бекор қилишни сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар ХХХ даъво талабларини
қисман тан олиб, даъвогар билан 1980 йил 15 август куни турмуш
қурганликларини, ўзаро турмушларидан уч нафар фарзандлари
борлигини, турмушлари яхши булмаганлигини, бир-бирларини
тушунмаганликларини, оилани сақлаб қолишга харакат қилганлигини,
лекин иложи булмаганлигини, даъвогар билан оилани сақлаб қолмоқчи
эмаслигини, даъвогар билан 2010 йилдан буён бирга яшамасликларини,
лекин даъвогар бир нафар ўғлини ўзи билан олиб кетиб, уйини ўғлига
утказиб берсагина ажралишга рози булишлигини, булмаса ажралишга
рози эмаслигини билдирди.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги асосларга кўра,
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг
2023 йил 20 феврал кунидаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг
никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантиришдан рад
қилинган.
Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг
2024 йил 18 январдаги ажрими билан тарафларга ярашиш учун уч ой
муҳлат берилган ҳамда ажрим нусхалари тарафларнинг оиласини
тиклаш ва уларни яраштириш чораларини кўриш учун туман Хотинқизлар қўмитасига ва маҳалла фуқаролар йиғинига юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра,
агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани
сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20
июлда қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид
ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли
қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб,
фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила
батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Мазкур Пленум қарорининг 29-бандига асосан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний, асосли бўлиши ҳамда суд
мажлисида ҳар томонлама текширилган далилларга асосланган бўлиши
лозим.
Аниқланишича, даъвогар ХХХ билан жавобгар ХХХ 1980 йил 15
августда қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш қуришган. Уларнинг
никоҳи Наманган вилояти, Чуст туман ФХДЁда №85-сонли
далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Тарафларнинг биргаликдаги
турмушларидан уч нафар вояга етган фарзанди бор.
Шу сабабли илгари ҳам тарафларни никоҳдан ажратиш масаласи
суд муҳокама предмети бўлиб, фуқаролик ишлари бўйича
Шайхонтоҳур туманлараро судининг ажрими билан уларга
ярашишлари учун уч ой муҳлат берилган. Тарафларнинг оиласини
сақлаш юзасидан қилинган ҳаракатлари ўз натижасини бермаган.
Мазкур ҳолат ишга тақдим қилинган ёзма далиллар билан тўлиқ
исботланади.
Суд даъвогар ХХХнинг даъво талабини муҳокама қилиб, мазкур
ҳолатда суд тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлар ун тўрт йил
аввал бутунлай тугатилганлигини, оилани сақлаб қолиш учун қилинган
хатти-ҳаракатлар ўз самарасини бермаганлигини, тарафларнинг оиласи
барбод бўлганлиги сабабли улар оилани тиклашга ва ярашишга ҳаракат
қилмаганликларини, илгари ҳам уларни никоҳдан ажратиш масаласи
суд муҳокамаси предмети бўлганлигини, бундай ҳолатда тарафлар
ўртасидаги оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлган деб
ҳисобланишини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни, тарафларни никоҳдан ажратишни, никоҳдан
ажратишни расмийлаштириш чоғида ундирилиши лозим бўлган давлат
божи тўловини базавий ҳисоблаш миқдорини 3 баравари миқдорида
белгилаб, уни даъвогардан ундиришни лозим топди.
Юқорида баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари
талаблари, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 44-46моддалари, Олий суд Пленумининг раҳбарий кўрсатмаси ҳамда
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларига қўлланиб,
суд,ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никохни бекор
қилиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар ХХХ билан жавобгар ХХХ ўртасидаги Наманган
вилояти, Чуст туман ФХДЁда 1980 йил 15 августда №85-сонли
далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳидан ажратилсин.
Даъвогар ХХХдан ФҲДЁ органи томонидан никоҳдан ажралишни
қайд қилиш вақтида давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг
3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки
қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув
қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест
келтириши мумкин.
Раислик этувчи:
Нусхаси аслига тўғри, Судья:
И.М.Курбанбаев