← Назад
Решение #1277926 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ОК | 44 | — | law | |
| амда Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
7 809 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси номидан
2024 йил май ойининг 27 куни фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур
туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик этувчи: судья Ж.Б.Мамаюсупов,
судья ёрдамчиси Х.Салихованинг котибалигида, даъвогар Рахметов
Убайдулла Рихсибоевичнинг жавобгар Рахметова (Адилова) Зухра Акмаловнага
нисбатан никохдан ажратиш хакидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 21003-2303/27138-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Рахметов Убайдулла Рихсибоевич жавобгар Рахметова
(Адилова) Зухра Акмаловнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси билан судга мурожаат қилиб, унда, жавобгар билан 17.12.2005 йилда
қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан
икки нафар 24.02.2007 йилда туғилган Рихсиоева Муаззамхон Убайдулла қизи ва
16.07.2008 йилда туғилган Рихсибоев Умарбек Убайдулла ўғли исмли фарзанди
борлигини, жавобгарнинг домий жанжали, уни ва оила аъзоларини ҳурмат
қилмаслиги оилани бузилишига олиб келганлигини, жавобгар 10 йил мобайнида
алоҳида яшаб келганлигини, фазандларига ўзи қараб келганлигини, унга маълум
бўлишича гоҳ-гоҳида жавобгар фарзандларидан хабар олиб турганлигини, 2022
йил январь ойида жавобгар фарзандларига қараб оналик вазифасини бажаришни
ваъда қилиб оилага қайтиб келганлигини, фарзандларини келажагини ўйлаб
бунга рози бўлганлигини, бироқ, жавобгар ўзгармаганлигини, 2022 йилнинг
сентябрь ойида никоҳдан ажрашиш масаласида судга даъво аризаси
берганлигини, даъво аризаси суднинг 14.09.2022 йилдаги ҳал қилув қарори
билан рад қилинганлигини, оила батомом барбод бўлганлигини инобатга олиб,
суддан даъво аризасини қаноатлантиришни, ўрталаридаги никоҳни бекор
қилишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Рахметов Убайдулла Рихсибоевич даъво
талабини қувватлаб, эр-хотин ярашишлари учун белгиланган муҳлат натижа
бермаганлигини, оила батамом барбод бўлганлигини, ўрталарида мулкий
низолар йўқлигини, никоҳдан ажрашишни расмийлаштириш билан боғлиқ
харажатларни тўлашга рози эканлигини билдириб, суддан даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар Рахметов Убайдулла Рихсибоевичнинг
ишончли вакили адвокат Ш.Рашидова, даъво аризаси ва даъвогарнинг
кўрстамаларини қувватлаб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар Рахметова (Адилова) Зухра Акмаловна суд
мажлиисда иштирок этмади. Шунга кўра, суд ушбу фуқаролик ишини
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан унинг иштирокисиз
кўришни лозим топади.
Суд ишда иштирок этувчиларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
материаллари билан танишиб чиқиб, қуйидаги хулосага келади.
Суд томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар Рахметов
Убайдулла Рихсибоевич жавобгар Рахметова (Адилова) Зухра Акмаловна билан
17.12.2005 йилда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман ФХДЁ бўлимида қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Бу ҳақда 285-сонли далолатнома ёзуви қайд
этилган. Турмушидан икки нафар 24.02.2007 йилда туғилган Рихсиоева
Муаззамхон Убайдулла қизи ва 16.07.2008 йилда туғилган Рихсибоев Умарбек
Убайдулла ўғли исмли фарзанди бор.
Тарафлар келишмовчиликлар сабабли узил кесил 2022 йил сентябрь
ойидан буён биргаликда яшамайдилар, умумий рўзғор юритмайдилар, эрхотинлик муносабатлари тугатилган
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ, агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарорининг
16-бандига асосан, ОК 1-моддаси иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан
чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш
мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг
давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар)
аниқланса, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан
ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини
кейинга қолдиришга ҳақли.
Суд юқорида қайд этилган Пленум қарорининг раҳбарий кўрсатмаларига
асосланган ҳолда тарафларга ярашиб олиш учун муҳлат тайинлаган эди.
Лекин даъвогар ярашиб олиш учун тайинланган муҳлат бирор бир натижа
бермаганлигини, улар ярашишга ҳаракат қилмаганликларини баён қилиб
кўрсатма берди.
Жавобгар суд мажлиисда иштирок этмасада, судда тарафларнинг дастлаб
берилган даъво аризаси юзасидан суд мажлисида, никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво талабини тан олишини, никоҳдан ажрашишга розилигини билдирган.
Шайхонтоҳур тумани “Лабзак” МФЙнинг 18.01.2024 йилдаги
баённомасида комиссия томонидан тарафларни яраштириш учун чоралар
кўрилиб келинганлиги, ўтган давр мобайнида тушунтириш ишлари олиб
борилганлигига қармасдан, оила тикланмаганлиги кўрсатилган.
Амалга оширилган чоралар натижа бермаганлиги боис оилани сақлаб
қолиш имкони бўлмаган.
Шунингдек, суд томонидан тарафлар никоҳдан ажрашиш масаласида ҳар
томонлама ўйлаб, оилани сақлашга ҳаракат қилишлари учун берилган муҳлат
ҳам самарасиз бўлди.
Тарафлар ўртасида муқаддам никоҳдан ажрашиш масаласи фуқаролик
ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судида иш кўрилиб, суднинг
01.03.2021 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби рад қилинган.
Суд, иш ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиқиб, оилани тиклаш учун
муҳлат тайинланган бўлишига қарамай, томонлар оилавий муҳитни
соғломлаштириш ва оилани сақлаб қолиш чораларини кўрмаганликларини, бу
борада маҳалла ва туман оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси
оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан олиб борилган
амалий ишлар ҳам натижа бермаганлигини инобатга олиб, тарафлар ўртасидаги
никоҳ барбод бўлганлиги ва оилани сақлаб қолиш учун имконият мавжуд
эмаслиги ҳақидаги хулосага келади.
Бу эса даъвони қаноатлантириш учун асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси ОКнинг 44-моддаси талабига кўра, суд
никоҳдан ажратилгандан кейин вояга етмаган болалар ота-онасининг қайси бири
билан яшашини аниқлаши лозим бўлади.
Суд, иш юзасидан давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб,
«Давлат божи тўғрисида»ги қонунига ҳамда Оила кодексининг 45-моддасига
асосланиб, суд харажатларини тўлашни даъвогар Рахметов Убайдулла
Рихсибоевичнинг зиммасига юклашни, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш
вақтида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч)
баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг
41, 45-моддалари, Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар
томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш
амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарори, ФПКнинг 249-253 моддаларини қўллаб,
суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Рахметов Убайдулла Рихсибоевичнинг жавобгар Рахметова
(Адилова) Зухра Акмаловнага нисбатан никохдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси - қаноатлантирилсин.
Рахметов Убайдулла Рихсибоевич ва Рахметова (Адилова) Зухра
Акмаловналар 17.12.2005 йилда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман ФХДЁ
бўлимида тузилган ва №285-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган
никоҳдан - ажратилсинлар.
Даъвогар Рахметов Убайдулла Рихсибоевичдан никоҳдан ажратишни
расмийлаштириш вақтида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш
миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор
протест келтириши мумкин.
Раислик этувчи
(имзо)
Ж.Б.Мамаюсупов
Нусхаси аслига тўғри, Судья:
Ҳал қилув қарори 28.06.2024 йилда қонуний кучга кирди, Судья: