← Назад
Решение #1277927 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Ажрим (ишни бошқа кунга қолдириш)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 874 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 27 куни ФИБ Бухоро туманлараро суди, ўз биносида,
очиқ суд мажлисида,
Ф.Р.Ёдгоров раислигида,
Ю.Латиповнинг котиблигида,
Даъвогар RADJABOV HAFIZ ISTAMOVICHнинг жавобгар IRGASHEVA
HILOLA BAFAYEVNAга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги 2-20012304/11020-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар RADJABOV HAFIZ ISTAMOVICH судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар IRGASHEVA HILOLA BAFAYEVNA билан
ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ўз тушунтиришида, даъвони
қувватлашини, жавобгар билан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини ва
фарзанд йўқлигини, ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабабли 2016 йилдан буён
бирга яшамаётганликларини, тўйдан сўнг фақат 6 ой бирга яшаганликларини, бирок
дунёыарашлари бир-бирларига тўғри келмаслигини, жавобгар ФҲДЁ бўлимига
бормаганлиги учун судга мурожаат қилишга мажбур бўлганлигини, оилани сақлаб
қолиш имконияти қолмаганлигини таъкидлаб, жавобгар билан никоҳдан
ажратишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар ўз тушунтиришида, даъвони қисман
олишини ва даъвогар билан ажрашмоқчи эканлигини, аслида ўртасидаги
келишмовчиликка жавобгарнинг ҳаракатлари сабаб бўлганлигини ва улар 2016
йилдан буён бирга яшамаётганликларини, ҳозирда оила барбод бўлганлигини
маълум қилиб, даъвогар билан никоҳдан ажратишни сўради.
Суд, тарафларнинг важларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра даъво қаноатлантирилиши лозим деган тўхтамга келади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 76-моддаси 1 ва 2-қисмларида
келтирилишича, оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат
муҳофазасидадир.
Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига,
никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.
Фуқаролик иши ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар – RADJABOV
HAFIZ ISTAMOVICH ҳамда IRGASHEVA HILOLA BAFAYEVNA 21.07.2014
йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Турмушларидан фарзандлари йўқ.
Бухоро шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлимининг 17.10.2023 йилдаги жавоб хатида,
даъвогарга никоҳдан ажратиш масаласида судга мурожаат қилиши лозимлиги
тушунтирилганлиги қайд қилинган.
Ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабабли 2016 йилдан буён бирга
яшамаётганликлари боис оиласи сақлаб қолиш имконияти қолмаганлигини
келтириб, даъвогар судда даъво қўзғаган.
Суднинг ажрими билан яраштириш учун тарафларга муҳлат берилган бўлиб,
оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар бирга яшамаётганлиги (2016 йилдан)
боис оилани яраштириш имкони судга ҳавола қилинишини келтириб, Бухоро шаҳар
ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими 27.05.2024 йилда жавоб хат берган.
Тарафлар билан суҳбат ўтказилганлиги, бироқ тарафлар бирга яшаш ниятида
эмаслигини маълум қилганлиги келтириб, Бухоро шаҳар “OTBOZOR” МФЙ
оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси 27.05.2024 йилда хулоса берган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига асосан, агар суд
эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
1
Демак, иш ҳолатлари ва қонун талабларидан келиб чиқиб, суд даъвонинг
қаноатлантирилиши, яъни тарафларни никоҳдан ажратилиши, шунингдек никоҳдан
ажратишда, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган Давлат божи ставкалари талабларидан келиб чиқиб, оилани барбод
бўлишидаги тарафларнинг айб даражасини ҳамда тарафларнинг мулкий аҳволини
инобатга олиб, никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд этганлик учун тарафларнинг
ҳар биридан иш ҳақи базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 бараваридан миқдорида
давлат божи ундирилиши инсонийлик, қонунийлик ва адолат тамойилларига тўла
мос келади деб ҳисоблайди.
Бунда суд тарафлар ўртасидаги келишмовчилик ўзаро бир-бирини
тушунмасликдан келиб чиққанлигини, оиладаги носоғлом муҳит туфайли тарафлар
2016 йилдан буён бошқа-бошқа яшаганликларини, ўртада фарзанд йўқлигини,
оилани сақлаб қолиш имконияти қолмаганлиги иш ҳужжатлари, оилавий
қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари маълумотлари ҳамда тарафларнинг
судда берган кўрсатмалари билан тасдиқланганлигини, ушбу асосларда тарафлар
бирга яшамаганлигини, яшашга ҳаракат ҳам қилмаганлигини, никоҳ томонларнинг
ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқли эканлигига асосланишини инобатга олади.
Шулардан келиб чиқиб суд ушбу оилани барбод бўлган ва уни сақлаб
қолишнинг имконияти мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Ушбу хулосага келишда суд Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли
Қарорининг 16-бандида, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат эр-хотин
бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли
уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши
лозим, деб судларга берилган тушунтиришларига таянади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларини
қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогар RADJABOV HAFIZ ISTAMOVICHнинг жавобгар IRGASHEVA
HILOLA BAFAYEVNAга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъвоси
қаноатлантирилсин.
Даъвогар RADJABOV HAFIZ ISTAMOVICH жавобгар IRGASHEVA
HILOLA BAFAYEVNA билан 21.07.2014 йилда Бухоро шаҳар Никоҳ уйи
томонидан 332-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан
ажратилсин.
Никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд этганлик учун даъвогар RADJABOV
HAFIZ ISTAMOVICHдан иш ҳақи базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари
ҳамда жавобгар IRGASHEVA HILOLA BAFAYEVNAдан ҳам иш ҳақи базавий
ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув
қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят (протест) келтирилиши мумкин.
Раислик этувчи:
Ф.Р.Ёдгоров
2