← Назад
Решение #1277928 Гражданские
Суд хабарномаси; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
4 169 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 27 куни фуқаролик ишлари бўйича
Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида
суд раиси И.Г.Азизовни раислигида, О.Асқаровнинг котиблигида,
даъвогар Каримов Омадбек Ойбек ўғлини жавобгар Шукурова
Муаззамхон Хусанбой қизига нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1701-2302/26354сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар,
Даъвогар Каримов Омадбек Ойбек ўғли судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар Шукурова Муаззамхон
Хусанбой қизи билан никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Каримов Омадбек Ойбек ўғли
даъвони қувватлаб, 20.05.2022 йилда жавобгар Шукурова
Муаззамхон
Хусанбой
қизи
билан
қонуний
никоҳни
расмийлаштириб, турмуш қурганлигини, турмушидан фарзандли
бўлмаганлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабаб 2023 йил апрель
ойидан буён бирга яшамаслигини, ярашиш учун берилган
муддатда
ҳам
ярашмаганлигини,
узоқ
муддат
бирга
яшамаганлиги учун оиласи тикланмаслигини, бир-бирига
нисбатан меҳри йўқлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгар Шукурова Муаззамхон Хусанбой қизи суд
мажлисида даъвони тан олиб, даъвогар билан 2023 йил апрель
ойидан буён даъвогар билан бирга яшамаслигини, бунга ўзаро
келишмовчиликлар сабаб бўлганлигини, ярашиш учун берилган
муддатда ҳам ярашмаганлигини, даъвогар билан ярашиб бир оила
бўлиб яшашни имконияти йўқлигини, шу сабабли даъвони
қаноатлантириб, никоҳдан ажратиб беришни сўради.
Суд
тарафларни
тушунтиришларини
эшитиб,
ишда
тўпланган хужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим
топди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 20.05.2022 йилда
қонуний никоҳни расмийлаштириб, турмуш қурган.
Турмушидан фарзанди йўқ.
Тарафлар ўзаро келишмовчилик сабаб 2023 йил апрель
ойидан буён бирга яшамайди.
Даъвогарнинг даъво аризаси бўйича тарафларга ярашиб
олишлари учун олти ой муҳлат берилган.
Бироқ, Андижон шаҳар Қайрағочтаги МФЙ ва Андижон
туман Оқ ровот МФЙ яраштириш комиссиясининг хулосаларида
тарафлар 2023 йил апрель ойидан буён бирга яшамаслиги,
тарафларни яраштириш чоралари натижа бермаганлиги, бу
оилани тиклашни иложи йўқлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига
кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига
ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни
никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил
20-июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти
тўғрисидаги Қарорини 16-бандида «Эр хотинни бундан буён
биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишига имконият
йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод бўлганлиги аниқланса,
суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга
ҳақли» деб тушунтириш берилган.
Тарафлар 2023 йил апрель ойидан буён бир оила бўлиб
яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан
оилани батамом барбод бўлганлиги кўринади.
Суд баён этилганларга кўра, даъвогар Каримов Омадбек
Ойбек ўғлини жавобгар Шукурова Муаззамхон Хусанбой қизига
нисбатан
никоҳдан
ажратиш
ҳақидаги
даъвосини
қаноатлантиришни, давлат божини кўриб чиқиб, никоҳдан
ажратишни расмийлаш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3
баравари миқдорида давлат божини даъвогардан ундиришни
лозим топди.
Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг 251-253-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
Даъвогар Каримов Омадбек Ойбек ўғлини жавобгар
Шукурова Муаззамхон Хусанбой қизига нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Каримов Омадбек Ойбек ўғли ва жавобгар
Шукурова Муаззамхон Хусанбой қизи Андижон шаҳар ФҲДЁ
бўлимида 20.05.2022 йилда қайд қилинган никоҳдан ажратилсин.
Даъвогар Каримов Омадбек Ойбек ўғлидан никоҳдан
ажратишни расмийлаш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3
баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Шукурова
Муаззамхон
Хусанбой
қизига
никоҳгача
фамилиясига қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон қилинган
кундан бошлаб бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят
судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериши мумкин.
Раислик этувчи
И.Г.Азизов