← Назад
Решение #1277931 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекс | 40 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекс | 40 | — | code_article |
Текст решения
3 025 символов
АЖРИМ
(Эр-хотиннинг ярашиши учун муҳлат бериш ҳақида)
2023 йил ноябрь ойининг 16 кунида фуқаролик ишлари
бўйича Косонсой туманлараро судининг очиқ суд мажлиси
ўз биносида бўлиб, С.Қ.Юлчиева раислигида, судья
ёрдамчиси
Д.Ахмедовнинг
котиблигида,
даъвогар
Абдусамиева Малохатжон Махмуджон қизининг жавобгар
Рахматов Маруфхон Мухамад ўғлига нисбатан «Никоҳдан
ажратиш ҳақида»ги даъвоси бўйича юритилган 2-16042301/15860–сонли
фуқаролик
ишини
кўриб
чиқиб
қуйидагиларни суд,
Даъвогар Абдусамиева Малохатжон Махмуджон қизи
жавобгар Рахматов Маруфхон Мухамад ўғлига нисбатан
«Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси билан судга
мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар Абдусамиева Малохатжон
Махмуджон қизи даъвосини қувватлаб,
жавобгар билан
11.11.2014
йилда
қонуний
никохдан
ўтиб
турмуш
қуришганини, турмушлари давомида бир нафар фарзандли
бўлишганини, 2019 йилдан
жавобгар билан бирга
яшамасликларини,
оилани
тиклаш
учун
имкон
қолмаганлигини, шунинг учун судга никоҳдан ажратишни
сўраб мазкур даъво аризани киритганлигини, бундан буёғига
жавобгар билан бир оила бўлиб яшашининг имкони
қолмаганлигини, ўрталарида мулкий низолар мавжуд
эмаслигини баён қилиб, ўрталаридаги қонуний никоҳдан
ажратиш ҳақида қарор чиқариб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар Рахматов Маруфхон Мухамад
ўғли даъвони тан олиб, никоҳдан ажралишга рози
эканлигини, 2019 йилдан бери бирга яшамаслигини, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд,
тарафларнинг
тушунтиришларини
тинглаб,
фуқаролик
иш
ҳужжатлари
билан
танишиб
чиқиб,
қуйидагича тўхтам келди.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодекснинг 40-моддаси
2-қисмида «Суд ишни кўрилишини кейинга қолдириб, эрхотинга ярашиб олишлари учун уч ойгача муҳлат тайинлашга
ҳақли»- деб белгиланганлигига асосан, суд ишни ҳар
томонлама атрофлича муҳокама қилиб, даъвогар ва
жавобгарни оиласини тиклаб, ўзаро ярашиб олишлари учун
олти ой муҳлат тайинлашни ҳамда оилани тиклаш
чораларини кўриш учун ажрим нусхасини Косонсой тумани
хокимлиги ва Косонсой
тумани Тахтакўприк
МФЙ раиси
ва Озод МФЙ раисларига юборишни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Оила
кодекснинг
40-моддаси
ва
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик процессуал кодексининг 271-272-моддаларини
қўллаб, суд
Даъвогар Абдусамиева Малохатжон Махмуджон қизи
жавобгар Рахматов Маруфхон Мухамад ўғлига ўзаро ярашиб
олишлари учун олти ой муҳлат берилсин.
Оилани тиклаш чораларини кўриш учун ажрим нусхаси
Косонсой
тумани хокимлиги ва Косонсой
тумани
Косонсой
тумани хокимлиги ва Косонсой
тумани
Тахтакўприк
МФЙ раиси ва Озод МФЙ раисларга
юборилсин.
Косонсой
тумани хокимлиги ва Косонсой
тумани
Косонсой
тумани хокимлиги ва Косонсой
тумани
Тахтакўприк
МФЙ раиси ва Озод МФЙ раисларга оилани
тиклаш
чораларини
кўрганликлари
тўғрисида
маълумотларни 01.05.2024 йилга қадар судга тақдим қилиш
мажбурияти юклатилсин.
Фуқаролик ишини кўриш қолдирилиб, суд мажлисида
кўриш учун 16.05.2024 йил соат 10-00 га тайинлансин.
Ажримга нисбатан хусусий шикоят ёки хусусий протест
келтирилиши мумкин эмас.
Раислик қилувчи:
С.Қ.Юлчиева