← Назад
Решение #1277933 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ОК | 44 | — | law | |
| амда Оила кодекси | 45 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ОК | 46 | — | law |
Текст решения
8 173 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси номидан
2024 йил май ойининг 27 куни фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур
туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик этувчи: судья Ж.Б.Мамаюсупов,
судья ёрдамчиси Х.Салихованинг котибалигида, даъвогар Садуллаев
Миржалол Миркамоловичнинг жавобгар Садуллаева (Якубджанова) Нигора
Мирзахидовнага нисбатан никохдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган 2-1003-2303/27161-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Садуллаев Миржалол Миркамолович жавобгар Садуллаева
(Якубджанова) Нигора Мирзахидовнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 30.05.2019
йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги
турмушларидан бир нафар вояга етмаган 12.03.2020 йилда туғилган
Миркамолова Хадичабону Миржалол қизи исмли фарзанди борлигини,
турмушининг бошида яхши яшаганлигини, кейинчалик жавобгар билан бирбирларини тушунмайслиги, дунёқарашлари ва характерлари тўғри келмаслиги
натижасида келишмовчиликлар пайдо бўлганлигини, жавобгар уни ҳурмат
қилмаслигини, жавобгар унга “Сен билан яшамайман, ота-онамнинг мажбурлови
билан сенга турмушга чиққанман, сен билан яшашни хоҳламайман” деб жанжал
қилишини, ўртада тез-тез уруш-жанжаллар бўлганлигини, оила барбод
бўлганлигини, 10.01.2022 йилдан бошлаб алоҳида яшашини, жавобгарнинг
муқадам судга никоҳдан ажратиш ҳақида берган даъво аризаси суднинг
25.03.2023 йилдаги ҳал қилув қарори билан рад қилинганлигини баён қилиб,
суддан даъво аризасини қаноатлантиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Садуллаев Миржалол Миркамолович, даъво
талабини қувватлаб, фарзанди жавобгарнинг қарамоғида эканлигини, алимент
тўлашини, ўрталарида мулкий низолар йўқлигини, эр-хотин ярашишлари учун
белгиланган муҳлат натижа бермаганлигини, оила батамом барбод
бўлганлигини, ўрталарида ўзаро ҳурмат йўқолганлигини билдириб, суддан
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар Садуллаева (Якубджанова) Нигора
Мирзахидовна, даъво аризасини тан олиб, никоҳдан ажрашишга рози
эканлигини даъвогар билан ўрталаридаги турмушидан бир нафар вояга етмаган
12.03.2020 йилда туғилган Миркамолова Хадичабону Миржалол қизи исмли
фарзанди борлигини, даъвогар билан ўзаро келишмовчиликлар сабабли
10.01.2022 йилдан бошлаб умумий рўзғор ва эр-хотинлик муносабатлари
тугатилганлигини, никоҳ бекор қилинганидан сўнг унга “Якубджанова”
фамилиясига қайтишини билдириб, суддан никоҳни бекор қилишни сўради.
Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш материаллари билан
танишиб чиқиб, қуйидаги хулосага келади.
Суд томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар Садуллаев
Миржалол Миркамолович жавобгар Садуллаева (Якубджанова) Нигора
Мирзахидовна билан 30.05.2019 йилда Тошкент шаҳар Чилонзор туман ФХДЁ
бўлимида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Бу ҳақда 509-сонли
далолатнома ёзуви қайд этилган. Турмушидан бир нафар вояга етмаган
12.03.2020 йилда туғилган Миркамолова Хадичабону Миржалол қизи исмли
фарзанди бор.
Тарафлар келишмовчиликлар сабабли узил-кесил 10.01.2022 йилдан буён
биргаликда яшамайдилар, эр-хотинлик муносабатлари тугатилган ва умумий
рўзғор юритмайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ, агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарорининг 16-бандига
асосан, ОК 1-моддаси иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши
лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини
тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги
муносабатларнинг хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар) аниқланса, суд ҳар иккала
тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли.
Суд юқорида қайд этилган Пленум қарорининг раҳбарий кўрсатмаларига
асосланган ҳолда тарафларга ярашиб олиш учун муҳлат тайинлаган эди.
Лекин тарафлар ярашиб олиш учун тайинланган муҳлат бирор бир
натижа бермаганлигини, улар ярашишга ҳаракат қилмаганликларини баён қилиб
кўрсатма берди.
Жавобгар муқаддам никоҳдан ажратиш ҳақида судга даъво аризаси
берган бўлиб, фуқарлик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг
25.03.2023 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси рад қилинган.
Ўтган давр мобайнида тарафлар ярашмаган.
Тошкент шахар Чилонзор тумани “Шарқ тонги” МФЙнинг 16.05.2024
йилдаги Баёнида тарафларни яраштириш учун чоралар кўрилиб келинганлиги,
уларни яраштириш имкони бўлмаганлиги қайд этилган.
Амалга оширилган чоралар натижа бермаганлиги боис оилани сақлаб
қолиш имкони бўлмаган.
Шунингдек, суд томонидан тарафлар никоҳдан ажрашиш масаласида ҳар
томонлама ўйлаб, оилани сақлашга ҳаракат қилишлари учун берилган муҳлат
ҳам самарасиз бўлди.
Суд, иш ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиқиб, оилани тиклаш учун
муҳлат тайинланган бўлишига қарамай, томонлар оилавий муҳитни
соғломлаштириш ва оилани сақлаб қолиш чораларини кўрмаганликларини, бу
борада маҳалла ва туман оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси
оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан олиб борилган
амалий ишлар ҳам натижа бермаганлигини инобатга олиб, тарафлар ўртасидаги
никоҳ барбод бўлганлиги ва оилани сақлаб қолиш учун имконият мавжуд
эмаслиги ҳақидаги хулосага келади.
Бу эса даъвони қаноатлантириш учун асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси ОКнинг 44-моддаси талабига кўра, суд
никоҳдан ажратилгандан кейин вояга етмаган болалар ота-онасининг қайси бири
билан яшашини аниқлаши лозим бўлади.
Суд, иш юзасидан давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб,
«Давлат божи тўғрисида»ги қонунига ҳамда Оила кодексининг 45-моддасига
асосланиб, суд харажатларини тўлашни даъвогар Садуллаев Миржалол
Миркамоловичнинг
зиммасига
юклашни,
никоҳдан
ажратишни
расмийлаштириш вақтида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш
миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ОКнинг 46-моддаси талабига кўра, никоҳга
кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан
кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёхуд унинг хоҳишига биноан суд
томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда унга
никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин.
Шунга кўра, суд жавобгарнинг истагини инобатга олиб, унга никоҳни
бекор қилишни расмийлаштиришда никоҳгача бўлган “Якубджанова”
фамилиясини қайтаришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг
41, 45, 46-моддалари, Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар
томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш
амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарори, ФПКнинг 249-253 моддаларини қўллаб,
суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Садуллаев Миржалол Миркамоловичнинг жавобгар Садуллаева
(Якубджанова) Нигора Мирзахидовнага нисбатан никохдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси - қаноатлантирилсин.
Садуллаев Миржалол Миркамолович ва Садуллаева (Якубджанова)
Нигора Мирзахидовналар 30.05.2019 йилда Тошкент шаҳар Чилонзор туман
ФХДЁ бўлимида тузилган ва №509-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган
никоҳдан - ажратилсинлар.
Даъвогар Садуллаев Миржалол Миркамоловичдан никоҳдан ажратишни
расмийлаштириш вақтида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш
миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Никоҳни бекор қилиш расмийлаштириш пайтида жавобгар Садуллаева
(Якубджанова) Нигора Мирзахидовнага никоҳгача бўлган “Якубджанова”
фамилияси қайтарилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор
протест келтириши мумкин.
Раислик этувчи
(имзо)
Ж.Б.Мамаюсупов
Нусхаси аслига тўғри, Судья:
Ҳал қилув қарори 28.06.2024 йилда қонуний кучга кирди, Судья: