Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1706-2303/7447 Дата решения 27.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро суди Судья Абдукадирова Садоқатхон Абдукаримовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Азаматов Хасан Азаматович Ответчик / Подсудимый Азаматова Саидахон Ботирали кизи
Source ID 667efa5db6bf6f28996e5d3f Claim ID 4887342 PDF Hash 5c8ec26b060685e7... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 4 578 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 27 кунида фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг ўз биносида очиқ суд мажлиси бўлиб, раислик қилувчи судья С.Абдукадирова, М.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар Азаматов Хасан Азаматовичнинг жавобгар Азаматова Саидахон Ботирали қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги 2-1706-2303/7447-сонли фуқаролик иши ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидагиларни суд, Даъвогар Азаматов Хасан Азаматович судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Азаматова Саидахон Ботирали қизи билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Азаматов Хасан Азаматович даъвони қувватлаб, жавобгар Азаматова Саидахон Ботирали қизи билан 14.10.2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлганлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2022 йил апрель ойида ажрашганлигини, оилани тиклашни имкони йўқлигини, оила барбод бўлганлигини, ўрталарида мулкий низолари йўқлигини баён қилиб, жавобгар Азаматова Саидахон Ботирали қизи билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраб, тушунтириш берди. Суд мажлисида жавобгар Азаматова Саидахон Ботирали қизи даъвони тан олмасдан, даъвогар Азаматов Хасан Азаматович билан 14.10.2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлганлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2022 йил апрель ойидан буён бирга яшамаётганликларини, ярашиш учун берилган муҳлат давомида ҳам оиласи тикланмаганлигини, ажрашишга рози эмаслигини баён қилиб, тушунтириш берди. Суд, суд мажлисидаги тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш бўйича тўпланган ҳужжатларга асосланиб, қуйидагиларга кўра даъвогарни даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар Азаматов Хасан Азаматович жавобгар Азаматова Саидахон Ботирали қизи билан 14.10.2019 йилда қонуний никоҳ асосида турмуш қурганлар. Биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлганлар. Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2022 йил апрель ойидан буён бирга яшамайдилар. Даъвогар Азаматов Хасан Азаматовични жавобгар Азаматова Саидахон Ботирали қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси суднинг 2023 йил 7 февралдаги ҳал қилув қарори билан рад этилган. Тарафларни яраштириш чораси кўрилиб, 2023 йил 14 ноябрдаги ажрими билан эр-хотин ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат берилган. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан берилган хулосаларга кўра, Азаматов Хасан Азаматович ва Азаматова Саидахон Ботирали қизи 2022 йил апрель ойидан буён бирга яшамаётганлигини, уларни оиласини тиклаш бўйича чора-тадбирлар кўрилганлиги, бироқ даъвогар оилани тиклашга қарши эканлиги сабабли оилани тиклашни имкони бўлмаганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 06-сонли қарорининг 16бандида тушунтирилишича ва Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эрхотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларини ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Суд даъвогар оилани тиклашни истамаётганлигини, тарафларга оилани тиклаш учун имконият берилгани, бироқ оилани тиклаш учун кўрилган чоралар самара бермаганлигини инобатга олиб, тарафларни бундан буён бирга ҳаёт кечиришларини имкони йўқ ва оила батамом барбод бўлган деб ҳисоблаб, уларни никоҳдан ажратишни, никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249моддасини қўллаб, суд,Қ А Р Қ И Л А Д И : Даъвогар Азаматов Хасан Азаматовични жавобгар Азаматова Саидахон Ботирали қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво талаби қаноатлантирилсин. Даъвогар Азаматов Хасан Азаматович билан жавобгар Азаматова Саидахон Ботирали қизилар ўртасидаги Жалақудуқ туман ФҲДЁ бўлими томонидан 14.10.2019 йилда 1216-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида, шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция шикояти, прокурор эса апелляция тартибида протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи О Р имзо С.Абдукадирова Ҳал қилув қарори нусхаси аслига тўғри: Судья С.Абдукадирова