Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1604-2301/15113 Дата решения 27.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро суди Судья Икрамов Аброрбек Камолидинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Мирзахмедов Рустамжон Шокиржон ўғли Ответчик / Подсудимый Рахманова Ўғилой Икромжон қизи
Source ID 6682ac65b6bf6f28996e5e80 Claim ID 4835245 PDF Hash 8dc6d760b18dada5... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Оила кодексининг 218-моддаси Оила кодекси 218 code_article
Текст решения 5 624 символов
2024 йил май ойининг 27 куни фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи судья А.Икрамов, судья ёрдамчиси У.Эркинжановнинг котиблигида, даъвогар Мирзахмедов Рустамжон Шокиржон ўғлининг жавобгар Рахманова Уғилой Икромжон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1604-2301/15113-сонли фуқаролик иши кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Даъвогар Мирзахмедов Рустамжон Шокиржон ўғли жавобгар Рахманова Уғилой Икромжон қизига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар билан ўрталаридаги никоҳни ажратишни сўраган. Суд мажлиси даъвогар 2018 йилда қонуний турмуш қурганлигини, 1 нафар фарзандли бўлганлигини, оилавий келишмовчиликлар туфайли тарафлар 2019 йилда ўзаро ажрашиб кетганликларини, даъвогар иний расм-русум асосида турмуш қурганлигини, оилани тикланмаслигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабар берилган бўлсада, келмаганлиги сабабли суд ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, даъвогарнинг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга атрофлича ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, тарафлар 22.06.2018 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар, бу ҳақда 2-Наманган шаҳар ФҲДЁ бўлимида 229-сонли далолатнома ёзуви қайд қилинган. Тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида 1 нафар фарзандли бўлишган. Оилавий келишмовчилик сабабли 2019 йилда ўзаро ажрашиб кетишган, эр-хотинлик муносабатлари ҳам шу даврда тугаган. “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 15бандига кўра, судларга тушунтирилсинки, Оила кодекси 1моддасининг иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари, вақтинчалик келишмовчилик ва бошқалар) аниқланганда, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ва Оила кодекси 40моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, Оила кодексининг 218-моддаси талабларини инобатга олган ҳолда ярашиш учун бериладиган муҳлат уч ойдан кам бўлиши самарасиз ҳисобланади. Эрхотинни яраштириш мақсадида олти ойлик муҳлат ичида ишнинг кўрилиши бир неча марта кейинга қолдирилиши мумкин. Пленум қарорининг 16-бандига кўра, судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси), деб тушунтириш берилган. ФИБ Янгиқўрғон туманлараро судининг 20.10.2020 йилдаги ҳал қилув қарори билан тарафларнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризаси рад қилинган. Суднинг ажрими билан тарафларга ярашиб олиш учун 2023 йил 07 ноябрда 6 ой муҳлат берилган. Тарафлар 2019 йилда ўзаро ажрашиб кетиб бирга яшамайдилар. Ўтган вақт мобайнида тарафлар оилани тиклаш чораларини кўрмаганлар. Янгиқўрғон туман ҳокимлиги томонидан берилган қурганлиги, 1 нафар фарзандли бўлганлигини, даъвогар 2023 йилда диний расм-русум асосида турмуш қурганлиги, тарафларни яраштиришга ҳаракат қилингани лекин яраштиришнинг имкони бўлмаганлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41моддасига биноан агар суд эр-хотиннинг келгусида бирга яшашлари ва оилани сақлаб қолишнинг имконияти мавжуд эмас деган хулосага келадиган бўлса, уларни никоҳдан ажратади. Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама мухокама қилиб, тарафлар 2019 йилдан буён эр-хотинлик муносабатларини тугатишганлиги, улар бирга яшамаётганлиги, ўтган вақт мобайнида тарафлар оилавий муносабатларни тиклаш чораларини кўришмаганлиги, ҳозирда ҳар икки тарафни ҳам оилани тиклаш истаги йўқлиги каби ҳолатларни инобатга олиб, уларнинг оилаларини сақлаб қолиш ва муносабатларини тиклаш имконияти мавжуд эмас деган хулосага келди ва тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топди. Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига асосланиб, даъво ариза топширишда 660.000 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажати тўланганлигини инобатга олади ва никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувоҳнома беришда даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220-, 249, 253-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И ЛА Д И: Даъвогар Мирзахмедов Рустамжон Шокиржон ўғлининг жавобгар Рахманова Уғилой Икромжон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Мирзахмедов Рустамжон Шокиржон ўғлининг жавобгар Рахманова Уғилой Икромжон қизи билан 2-Наманган шаҳар ФҲДЁ бўлимида 22.06.2018 йилда 229-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Даъвогар Мирзахмедов Рустамжон Шокиржон ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон Наманган вилоят судига бир ойлик муддат ичида шу суд орқали апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган вақтдан бошлаб олти ойлик муддат ичида шу суд орқали кассация тартибида шикоят ёки протест келтирилиши мумкин. Раислик этувчи имзо Аслига тўғри: Ҳал қилув қарори 2024 йил 27 майда қонуний кучида А.Икрамов