← Назад
Решение #1277943 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 40 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
6 036 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил май ойининг 27 куни Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари
бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди ўз биносида очиқ суд мажлисида
Раислик қилувчи судья: Ж.С.Аббасов,
Судья ёрдамчиси Б.Гафуровнинг котиблигида,
даъвогар Исхаков Асомитдин Жамаловичнинг жавобгар Рашидова
Робия Ёдгоровнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
юритилган 2-1003-2312/18690-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
Судга даъвогар Исхаков Асомитдин Жамалович жавобгар Рашидова
Робия Ёдгоровнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар Исхаков Асомитдин Жамалович даъво
талабларини қувватлаб, у жавобгар билан 29.09.1991 йилда қонуний никоҳдан
ўтиб турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушидан уч нафар
фарзандлари борлигини, жавобгар билан ўрталаридаги оилавий муносабатлари
яхши бўлмаганлигини, юзага келган келишмовчилик ва уриш-жанжаллар
сабабли жавобгар билан 2013 йилдан буён бирга яшамасликларини, шу вақтдан
бошлаб эр-хотинлик муносабатлари ҳам тугатилганлигини, суд томонидан
берилган муддат ичида уларнинг оиласи тикланмаганини ва бунга улар харакат
қилмаганларини, сабаби уларнинг оиласи тамомила барбод бўлганини,
жавобгар билан ўртада мулкий ва бошқа масалада низо йўқлигини, келгусида
жавобгар билан оилани тиклаб, бир оила бўлиб яшаш нияти йўқлигини
таъкидлаб, жавобгар билан ўртадаги никоҳдан ажратишни сўради.
Суд мажлисида даъвогар Исхаков Асомитдин Жамалович даъво
талабларини қувватлаб, суд томонидан берилган муддат ичида яраштирув
комиссия томонидан тарафларнинг оиласини тиклаш чоралари кўрилганлиги,
бироқ, бу харакатлар натижа бермаганини, сабаби оила тамомила барбод
бўлганини, келгусида оиласини давом эттиришни истамаслигини, бу унинг
қатъий қарори эканини таъкидлаб, суддан даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар Рашидова Робия Ёдгоровна
даъво
талабларини тан олиб, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан 2013 йилдан буён бирга
яшамаётганини, суд томонидан берилган муддат ичида оиласини тиклашга
харакат қилмаганини, уларни оиласи барбод бўлганини, у ҳам даъвогар билан
никоҳдан ажралишга рози эканини таъкидлаб, суддан даъво талабларини
қаноатлантиришни сўради.
Суд, тарафларнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб,
даъво талабларини фуқаролик иши материаллари асосида ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни
лозим топади.
Аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар 29.09.1991 йилда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Биргаликдаги турмушидан уч нафар вояга
етган фарзандлари бор.
Оилада бўлиб ўтган жанжаллар оқибатида тарафлар 2013 йилдан буён
бирга яшамайди. Ўрталаридаги эр – хотинлик муносбаталари ҳам шу вақтдан
бошлаб тугатилган.
Суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддаси
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни
қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарори талабларига биноан
тарафларнинг оиласини тиклаш мақсадида уларга ярашиб олишлари учун
тақдим қилинган олти ой муҳлат ҳам ижобий натижа бермаган. Олмазор
тумани “Шифокорлар” МФЙ томонидан бўйича ўтказилган йиғилиш юзасидан
25.05.2024 йилдаги баённомасига кўра тарафларни яраштириш имкони мавжуд
эмас.
Ушбу ҳолатлар эса тарафларнинг оиласи батамом барбод бўлганлигидан
ва уни сақлаб қолиш имкониятлари қолмаганлигидан далолат беради.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Суд юқорида қайд этилган қонун ва Пленум қарорининг раҳбарий
кўрсатмаларига асосланиб, мазкур ҳолатда суд оилавий вазиятни
соғломлаштириш ва оилани сақлаб қолиш ниятида эр – хотинга ярашиш учун
қайта муҳлат бериш масаласини муҳокама қилиб, бу тадбир ижобий натижа
бермаслигини, агарда суд томонларга ярашиш учун муҳлат берса, бу суд
томонидан қўлланилган расмий чора бўлиб ҳисобланишини ички ишонч
туйғулари билан хис қилиб, тарафлар ўртасида оила тамомила барбод
бўлганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
талабини қаноатлантириб, тарафларни никоҳларидан ажратишни лозим топади.
Шунингдек, суд Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига
илова Давлат божи ставкалари миқдорларининг 5-қисми б-бандига мувофиқ
никоҳдан ажратиш ҳолатларини расмийлаштиришда даъвогардан давлат
фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи
ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Робия Ёдгоровнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби
қаноатлантирилсин.
Рашидова Робия Ёдгоровна ва Исхаков Асомитдин Жамаловичлар
29.09.1991 йилда “Навруз” никоҳ уйи томонидан 4108-сонли далолатнома ёзуви
билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан ажратиш ҳолатларини расмийлаштиришда даъвогар Исхаков
Асомитдин Жамаловичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг
уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
муддат ичида шу суд орқали Тошкент шахар судининг фуқаролик ишлари
бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
ёҳуд прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик этувчи:
Ж.С.Аббасов