Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1402-2301/11968 Дата решения 27.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди Судья Равшанов Зафар Усманович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ибрагимова Саодат Шарофовна Ответчик / Подсудимый Бердиев Акрам Актамович
Source ID 66861cfab6bf6f28996e5fc6 Claim ID 4869781 PDF Hash d68867107f91b42e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик процессуал кодексининг 164-моддаси аролик процессуал кодекси 164 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 3-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 3 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 9 110 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 24 кунида фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, суд таркиби Раислик этувчи, суд раиси: З.У.Равшанов Судья ёрдамчиси Г.Базарованинг котибалигида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси асосида юритилган 2-1402-2301/11968-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар С.Ибрагимова судга даъво ариза билан мурожаат этиб, унда у жавобгар А.Бердиев билан 2015 йил 7 февраль куни Каттақўрғон туман ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳларини расмийлаштирганлигини, жавобгар билан биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини, у жавобгар билан 2023 йил 25 август кунига қадар бирга яшаганлигини, 2016 йилдан оилавий жанжаллар билан яшаб келганлигини, жавобгар спиртли ичимликларга ружу қўйганлигини, сўнгра жавобгар уни ташлаб Россия Федерациясига ишлашга кетганлиги ва қайтиб келмаганлигини, шу вақтдан жавобгар билан эр-хотинлик муносабатлари йўқлигини, жавобгар ундан ва фарзандидан умуман хабар олмаганлигини, моддий томондан таъминламаслигини, келгусида уларни оиласини сақлаб қолиш имкони йўқлигини, шу юқорида баён этилганларга асосланиб жавобгар А.Бердиев билан ўрталаридаги Каттақўрғон туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2015 йил 7 февраль куни 129-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ярашиш ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар С.Ибрагимова ўз кўрсатмасида, даъво аризани тўлиқ қўллаб-қувватлаб унда келтирилган важларни такрорлаб қўшимча қилиб, жавобгар 2023 йилда ишлаш мақсадида чет элга кетиб қайтиб келмаганлигини, жавобгар у ва фарзандидан хабар олмаганлигини, шу кунга қадар бирор маротаба ҳам алоқага чиқмаганлигини, уларни ўрталарида мулкий низолар мавжуд эмаслигини, шу боис у суддан даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Иш бўйича жавобгар ХХХ ҳозирги кунда яшаш жойи номаълум бўлганлиги сабабли суднинг чақирув қоғозига асосан суд мажлисига унинг охирги яшаш манзилига суднинг чақирув қоғози юборилди, аммо жавобгар суд мажлисида ҳозир бўлмади. Каттақўрғон туман “Қумоқ” маҳалла фуқаролар йиғининг далолатномасига кўра, жавобгар ХХХ ишлаш мақсадида Россия Федерациясига чиқиб кетганлиги тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 164-моддасига кўра, жавобгарнинг амалдаги туриш жойи номаълум бўлса, жавобгарнинг охирги яшаш жойидаги алоқа ташкилоти, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёхуд охирги иш жойидаги иш берувчи (маъмуриятнинг мансабдор шахси) суд чақирув қоғозининг ёки бошқа хабарноманинг иккинчи нусхасига мазкур органлар ёки ташкилотлар суд чақирув қоғозини ёки бошқа хабарномани олганлиги ва уни чақирилувчининг туриш жойи номаълумлиги сабабли унга топширишнинг имкони бўлмаганлиги ҳақида ёзиб юборган маълумот судга келиб тушгач, суд ишни муҳокама қилишга киришади. Шу сабабли суд ушбу ишни мазкур қонун талабларидан келиб чиқиб жавобгарни иштирокисиз кўришни лозим деб ҳисоблайди. Суд, иш бўйича даъвогарнинг тушунтириши ва музокара сўзини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжат ва далиллар билан атрофлича муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар С.Ибрагимова жавобгар А.Бердиев билан 2015 йил 7 февраль куни Каттақўрғон туман ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтишган. Ўрталаридаги турмушларидан бир нафар яъни 2015 йил 20 май куни туғилган Актамов Меҳриддин Акрам ўғли исмли фарзанди бор. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 3-моддаси 2-бандига асосан, оилавий муносабатларда фуқароларнинг ҳуқуқлари фақат қонунга асосан ва фақат оиладаги бошқа аъзоларнинг ҳамда ўзга фуқароларнинг ахлоқи, шаъни, қадр-қиммати, соғлиғи, ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида зарур меъёрдагина чекланиши мумкин. Тарафлар турмушларининг бошидан тинч-тотув яшаб келмаганлигини, ўрталарида доимий равишда келишмовчиликлар келиб чиқганлигини боис оилада вазият нотинчлашганлигини, шу сабабли даъвогар ўз хоҳиши билан жавобгарни уйидан чиқиб кетган. Даъвогар жавобгар А.Бердиев билан алоҳида яшаб келиб, оиласини сақлаш имкони йўқлиги, оиласи амалда барбод бўлганлигини тушуниб етган. Шундан сўнг даъвогар никоҳдан ажратиш борасида ўзи судга мурожаат қилишга мажбур бўлган. Каттақўрғон туман ҳокимлиги хулосасига асосан, тарафлар ярашиш чораларини кўрмаганлиги, тарафлар 2023 йил август ойидан бирга яшамаслигини, даъвогар жавобгар билан бирга яшашни хоҳламаганлигини билдирган. Суд, тарафларни бирга яшаш имкони йўқлигини, уларни оиласи амалда барбод бўлганлигини, бир неча йиллардан буён оила нотинч оила эканлиги ва вақтида оилани соғломлаштириш чораларини кўрмаганлигини, оила аллақачон барбод бўлиб бўлганлигини, оилани тиклашнинг ҳеч бир имконияти қолмаганлигини, суд томонидан берилган 6 ойлик яраштириш муҳлатида ҳам оилани сақлашга ҳаракат қилишмаганлигини инобатга олиб тарафларни ярашиб кетишига ишонч қолмаган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16бандига кўра, судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида, никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Суд, даъвогар С.Ибрагимовани никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризасини муҳокама қилиб, тарафлар 2015 йил 7 февраль куни қонуний никоҳдан ўтиб оила қуришганлигини, биргаликдаги турмушидан бир нафар фарзанди борлигини, улар биргаликда 2023 йил август ойидан бошлаб биргаликда яшамай келаётганлигини, турмушларида келишмовчиликлар бўлганлиги, амалда даъвогар жавобгар билан яшаш нияти йўқлигини, оилани сақлаб қолиш имконияти йўқлигини, оила амалда бутунлай барбод бўлганлигини инобатга олиб, суд тарафлар ўртасидаги оилани барбод бўлган деб ҳисоблаб даъвогар С.Ибрагимовани даъво аризасини қаноатлантиришни ва давлат божини тарафлардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасига мувофиқ, суд никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли Қарорининг 29бандига кўра, никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвони қаноатлантириш тўғрисидаги ҳал қилув қарорининг хулоса қисми қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим: эр-хотиннинг ҳар биридан ундирилиши лозим бўлган давлат божи миқдори ҳақида кўрсатма (давлат божи миқдорини белгилашда суд улардан ҳар бирининг моддий аҳволини, оиланинг бузилишида айби даражасини ва бошқа ҳолатларни, жумладан вояга етмаган болалар эрхотиндан қайси бири билан яшаш учун қолаётганлигини ҳисобга олади). Суд юқоридаги раҳбарий кўрсатма талабидан келиб чиқиб, тарафлардан никоҳдан ажратиш вақтида ундирилиши лозим бўлган давлат божи миқдорини муҳокама қилиб, тарафлар айнан даъвогарнинг ташаббусига кўра никоҳдан ажратилаётганликларини, даъвогар жавобгар билан биринчи никоҳда эканлигини инобатга олиб, тарафларни никоҳдан ажратишда давлат фойдасига жавобгардан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 164, 249-253–моддаларига қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин. 1982 йил 6 март куни туғилган ХХХ ва 1981 йил 21 октябрь куни туғилган ХХХлар ўртасида Каттақўрғон туман ФҲДЁ бўлимида 2015 йил 7 февраль куни 129-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. 2015 йил 20 май куни туғилган Актамов Меҳриддин Акрам ўғли исмли фарзанди даъвогар ХХХнинг тарбиясида қолдирилсин. Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилаётганида жавобгар ХХХдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиши, прокурор эса протест келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: /имзо/ З.У.Равшанов Аслига тўғри: Ҳал қилув қарори устидан шикоят ва протест келтирилмади, ҳал қилув қарори 2024 йил 25 июнь кунидан қонуний кучга кирди. Суд раиси: З.У.Равшанов