Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2305/28828 Дата решения 27.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат Суд Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Судья Араббоев Шерзодбек Неъматуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Абдуллаева Камола Абдуганиевна Ответчик / Подсудимый Қорабоев Элёрбек Аббосович
Source ID 6697595a0f5d3825e2d87451 Claim ID 4921699 PDF Hash 8f959c6cfc7ce276... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик ишини ФПКнинг 220-моддаси аролик ишини ФПК 220 law
Текст решения 5 743 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 27 кунида фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз идора биносида бўлиб, судья Ш.Н.Араббоевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Қахарованинг котибалигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар Абдуллаева Камола Абдуғаниевнанинг жавобгар Қорабоев Элёрбек Аббосовичга нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси бўйича юритилган 2-17012305/28828-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагиларни суд, Даъвогар Абдуллаева Камола Абдуғаниевна судга жавобгар Қорабоев Элёрбек Аббосовичга нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъвогар Абдуллаева Камола Абдуғаниевна суд мажлисида даъвосини қувватлаб берган тушунтиришида, жавобгар Қорабоев Элёрбек Аббосович билан 11.12.2014 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, турмушлари давомида тўрт нафар фарзандли бўлганлигини, жавобгар билан оилавий низолар сабабли 2018 йилнинг март ойидан буён бирга яшамаётганини, жавобгар 2018 йилда ишлаш мақсадида чет давлатга чиқиб кетиб, шу кунга қадар қайтиб келмаганлигини, жавобгар чет давлатда шаръий никоҳ асосида бошқа аёл билан ола қурганлигини, шу сабабли қайтмаётганлигини, бундай аҳволда оилани сақлаб қолишни иложи йўқлигини, фарзандлари ўзи билан бирга қолганлигини, келгусида жавобгар билан бир оила бўлиб яшашнинг имкони қолмаганлигини, ўрталарида мулкий низолар мавжуд эмаслигини, шу сабабли ушбу даъво ариза билан судга мурожаат этганлигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида ҳам оилани сақлаб қолиш чораларини кўрмаганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар Қорабоев Элёрбек Аббосович суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида бир неча бор тегишли тартибда хабардор қилинган бўлишига қарамасдан суд мажлисига келмаган. Судга келмасликнинг узрли сабаблари борлиги ҳақида судни хабардор қилмаган. Судни ўзининг иштирокисиз кўриш ҳақида илтимос қилмаган. Шу сабабли суд фуқаролик ишини ФПКнинг 220-моддасига асосан жавобгарнинг иштирокисиз якунлашни лозим топди. мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларни таҳлил қилиб, қуйидагича тўхтамга келди. Ишдаги ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар Абдуллаева Камола Абдуғаниевна жавобгар Қорабоев Элёрбек Аббосович билан 11.12.2014 йилда қонуний никоҳ асосида турмуш қурган. Никоҳлари Андижон туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2207-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Улар турмушлари давомида тўрт нафар фарзандли бўлганлар. Тарафлар 2018 йилнинг март ойидан буён бирга яшамайдилар. Уларни бирга яшамасликларига турмушлари давомида келиб чиққан оилавий низолар сабаб бўлган. Даъвогар 2018 йилда ишлаш мақсадида чет элга кетган ва шу кунга қадар қайтмаган. Даъвогарнинг мазкур даъво ариза бўйича суднинг 27.11.2023 йилдаги ажрими билан тарафларга ярашиб олишлари учун олти ой мухлат берилган. Берилган мухлат давомида тарафларни яраштириш чоралари тарафлар истиқомат қилиб келаётган махалла фуқаролар йиғини оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан кўрилган, бироқ кўрилган чоратадбирларга қарамай тарафларнинг оиласини сақлаб қолишни имкони бўлмаган. Бунга тарафлар ўртасида келиб чиққан оилавий низолардан ташқари, уларда никоҳ муносабатларини давом эттириш мақсади йўқлиги сабаб бўлган. Ушбу холат ишдаги мавжуд Андижон туман Чавкан дарё МФЙ ҳузуридаги оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан тузилган хулоса билан ўз тасдиғини топган. Суд, тарафларга берилган мухлат давомида ҳам оилани тиклашни имкони бўлмаганлигини, тарафларнинг ўртасида мулкий низолар мавжуд эмаслигини, тарафларда никоҳ муносабатини давом эттириш мақсади йўқлигини, уларни узоқ муддатдан буён бирга яшашмаётганини эътиборга олиб, эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41моддасида “Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган. қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим” деб кўрсатилган. Тарафлар 2018 йилдан буён бир оила бўлиб яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан оилани батамом барбод бўлганлиги кўринади. Суд юқоридагиларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни, давлат божи масаласини муҳокама қилиб никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида жавобгардан базавий хисоблаш миқдорининг 3 (уч) баробари миқдорида давлат божи ундиришни мувофиқ деб хисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб суд, ҚАРОР Даъвогар Абдуллаева Камола Абдуғаниевнанинг жавобгар Қорабоев Элёрбек Аббосовичга нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Абдуллаева Камола Абдуғаниевна ва жавобгар Қорабоев Элёрбек Аббосович Андижон туман ФҲДЁ бўлимида 11.12.2014 йилда тузилган ва 2207-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида жавобгар Қорабоев Элёрбек Аббосовичдан базавий хисоблаш миқдорининг 3 (уч) баробари миқдорида бож ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи ҚИЛАДИ Ш.Н.Араббоев