Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2305/27309 Дата решения 27.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Судья Араббоев Шерзодбек Неъматуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бозаров Авазбек Гафурович Ответчик / Подсудимый Бозорова Гулжахон Кузибой кизи
Source ID 66975b400f5d3825e2d87452 Claim ID 4874906 PDF Hash 5d1eb530a17989e1... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 6 286 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 27 кунида фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз идора биносида бўлиб, судья Ш.Н.Араббоевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Қахарованинг котибалигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар Бозаров Авазбек Гафуровичнинг жавобгар Бозарова Гулжомол Кузибай қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1701-2305/27309-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагиларни суд, Даъвогар Бозаров Авазбек Гафурович судга жавобгар Бозарова Гулжомол Кузибай қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъвогар Бозаров Авазбек Гафурович суд мажлисида даъвосини қувватлаб берган тушунтиришида, жавобгар Бозарова Гулжомол Кузибай қизи билан 19.10.2018 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, турмушлари давомида 11.08.2019 йилда туғилган Гафурова Муслима Авазбек қизи ва 10.04.2021 йилда туғилган Гафуров Мухаммаджон Авазбек ўғли исмли икки нафар фарзандли бўлганлигини, жавобгар билан оилавий низолар сабабли 2022 йилнинг сентябрь ойидан буён бирга яшамаётганини, келгусида жавобгар билан бир оила бўлиб яшашнинг имкони йўқлигини, ўрталарида мулкий низолар мавжуд эмаслигини, юқоридагилар сабаб ушбу даъво ариза билан судга мурожаат этганлигини, суд томонидан берилган мухлат давомида ҳам оиласи тикланмаганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар Бозарова Гулжомол Кузибай қизи суд мажлисида даъвони тан олиб берган тушунтиришида, даъвогар Бозаров Авазбек Гафурович билан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганини, турмуши давомида икки нафар фарзандли бўлганини, низолар сабаб 2022 йилнинг сентябрь ойидан буён бирга яшамаётганини, никоҳдан ажратишга рози эканлигини, суд томонидан берилган мухлат давомида ҳам оиласи тикланмаганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Суд, суд мажлисида иштирок этган тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларни таҳлил қилиб, қуйидагича тўхтамга келди. Авазбек Гафурович жавобгар Бозарова Гулжомол Кузибай қизи билан 19.10.2018 йилда қонуний никоҳ асосида турмуш қурган. Бу ҳақда Андижон туман ФҲДЁ бўлимида 19.10.2018 йилда 1700-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилиб, тарафларга никох тузилганлиги ҳақида гувоҳнома берилган. Улар турмушлари давомида 11.08.2019 йилда туғилган Гафурова Муслима Авазбек қизи ва 10.04.2021 йилда туғилган Гафуров Мухаммаджон Авазбек ўғли исмли икки нафар фарзандли бўлганлар. Тарафлар 2022 йилнинг сентябрь ойидан буён бирга яшамайдилар. Уларни бирга яшамасликларига турмушлари давомида келиб чиққан оилавий низолар сабаб бўлган. Даъвогарнинг мазкур даъво ариза бўйича суднинг 24.11.2023 йилдаги ажрими билан тарафларга ярашиб олишлари учун олти ой мухлат берилган. Берилган мухлат давомида тарафларни яраштириш чоралари тарафлар истиқомат қилиб келаётган махалла фуқаролар йиғини оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан кўрилган, бироқ кўрилган чоратадбирларга қарамай тарафларнинг оиласини сақлаб қолишни имкони бўлмаган. Бунга тарафлар ўртасида келиб чиққан оилавий низолардан ташқари, уларда никоҳ муносабатларини давом эттириш мақсади йўқлиги сабаб бўлган. Ушбу холат ишдаги мавжуд Андижон туман “Янгиобод” махалла фуқаролар йиғини ҳамда Андижон туман “Юксалиш” махалла фуқаролар йиғини ҳузуридаги оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан тузилган хулоса билан ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41моддасида “Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим” деб кўрсатилган. тиклашни имкони бўлмаганлигини, тарафларнинг ўртасида мулкий низолар мавжуд эмаслигини, тарафларда никоҳ муносабатини давом эттириш мақсади йўқлигини, уларни узоқ муддатдан буён бирга яшашмаётганини эътиборга олиб, эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 46моддасида “Никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёхуд унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин” деб белгиланган асосларга кўра, жавобгарга ўзининг никоҳгача бўлган фамилиясига қайтиш ҳуқуқига эга эканлигини тушунтиришни лозим топади. Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида даъвогардан базавий хисоблаш миқдорининг 3 (уч) баробари миқдорида давлат божи ундиришни мувофиқ деб хисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб суд, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Бозаров Авазбек Гафуровичнинг жавобгар Бозарова Гулжомол Кузибай қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Бозаров Авазбек Гафурович ва жавобгар Бозарова Гулжомол Кузибай қизи Андижон туман ФҲДЁ бўлимида 19.10.2018 йилда тузилган ва 1700-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида даъвогар Бозаров Авазбек Гафуровичдан базавий хисоблаш миқдорининг 3 (уч) баробари миқдорида бож ундирилсин. Никоҳдан ажратишни қайд этиш вақтида жавобгар Бозарова Гулжомол Кузибай қизига ўзининг никоҳгача бўлган фамилиясига қайтиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Ш.Н.Араббоев