Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1604-2304/15913 Дата решения 27.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро суди Судья Юлчиева Сохибахон Қодиржоновна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Сойиббоева Азиза Одилжон қизи Ответчик / Подсудимый Сойиббоев Азимжон Абдулвохид ўғли
Source ID 66a346a5be8e6d174d0034af Claim ID 4910532 PDF Hash 100d23d2fc2d6e3b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
Текст решения 5 410 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 27 кунида фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг очиқ ўз идора биносида бўлиб, суд раиси С.Қ.Юлчиеванинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Ахмедовнинг котиблигида, даъвогар Сойиббоева Азиза Одилжон қизининг жавобгар Сойиббоевич Азимжон Абдулвохид ўғлига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси бўйича юритилган 2-1604-2304/15913– сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагиларни суд, Даъвогар Сойиббоева Азиза Одилжон қизи жавобгар Сойиббоевич Азимжон Абдулвохид ўғлига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Сойиббоева Азиза Одилжон қизи суд мажлисида даъвони қувватлаб, жавобгар билан 29.08.2020 йилда қонуний никохдан ўтиб турмуш қуришганини, турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлишганини, 2020 йилдан жавобгар билан бирга яшамасликларини, шунинг учун судга никоҳдан ажратишни сўраб мазкур даъво аризани киритганлигини, шундан сўнг тарафлар ўзаро ярашиб олишлари учун олти ой мухлат берилганлигини, берилган мухлат давомида ҳам оилани тиклаш имкони бўлмаганлигини, бундан буёғига жавобгар билан бир оила бўлиб яшашининг имкони қолмаганлигини, ўрталарида мулкий низолар мавжуд эмаслигини баён қилиб, ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратиш ҳақида қарор чиқариб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Сойиббоевич Азимжон Абдулвохид ўғли суд мажлисига тегишли тартибда чақирилса-да, суд мажлисига келмаган. Келмаслик сабабини судга маълум қилмаган. Шунинг учун суд мазкур фуқаролик ишини жавобгарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд тарафларнинг ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, таҳлил қилиб, қуйидагича тўхтамга келди. Аниқланишича, тарафлар 29.08.2020 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар. Бу ҳақда Чортоқ туман ФҲДЁ бўлимида 29.08.2020 йилда 2-1607-20-00682-сон билан тўғрисида гувоҳнома берилган. Тарафлар ўзаро турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлганлар. Тарафлар 2020 йилдан буён бирга яшамайдилар. Тарафларнинг бирга яшамасликларига муросалари, характерлари тўғри келмаганлигини ва бошқа турдаги оилавий келишмовчиликлар сабаб бўлган. Мазкур фуқаролик иши бўйича суднинг 23.11.2023 йилдаги ажримлари билан тарафларнинг ярашиб олишлари учун олти ой мухлат берилган. Берилган мухлат давомида тарафларни яраштириш чоралари тарафлар истиқомат қилиб келаётган махалла фуқаролар йиғини яраштириш комиссияси томонидан кўрилган, бироқ кўрилган чора-тадбирларга қарамай тарафларнинг оиласини сақлаб қолишни имкони бўлмаган. Бунга даъвогарнинг бир-бирлари билан бир оила бўлиб яшашни хохламаган ва ярашмаганлар. Шунинг учун яраштириш имкони бўлмаганлиги сабаб бўлган. Жавобгар шаръий никоҳ асосида бошқа турмуш қурган. Ушбу холат Чортоқ туман хокимлиги ва Чортоқ тумани “Сой” МФЙ ва Чорсу МФЙ томонидан тузилган хулосалар билан ўз тасдиғини топган. Суд тарафларни 2020 йилдан яшамаганлиги тарафларнинг ярашиб олишлари учун берилган мухлат давомида ҳам оилани тиклаш имкони бўлмаганлиги, даъвогар бир оила бўлиб яшашни исташмаганлиги, эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41моддасида “Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади”-деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим”-деб кўрсатилган. шунингдек Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 45моддасига асосан суд, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда жавобгар Сойиббоевич Азимжон Абдулвохид ўғлидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ФПК нинг 249-253– моддаларини қўллаб суд, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Сойиббоева Азиза Одилжон қизининг жавобгар Сойиббоевич Азимжон Абдулвохид ўғлига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Сойиббоева Азиза Одилжон қизи ва жавобгар Сойиббоевич Азимжон Абдулвохид ўғли Чортоқ туман ФХДЁ бўлимида 29.08.2020 йилда 2-1607-20-00682-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда жавобгар Сойиббоевич Азимжон Абдулвохид ўғлидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан 1 (бир) ой ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга ва (ёки) прокурор протест келтиришга; апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан 6 (олти) ой ичида мазкур суд орқали Наманган вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят беришга ва (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: С.Қ.Юлчиева