← Назад
Решение #1277951 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 40 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 44 | — | code_article | |
| Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
6 837 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 27 куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар
Мирзо Улуғбек туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида:
Раислик этувчи судья: М.М.Бобораимова,
Судья ёрдамчиси Д.О.Султонованинг котиблигида, тарафлар ишончли
вакиллари иштирокида, даъвогар Махсудов Миржалол Миркамоловичнинг
жавобгар Махсудова Камолахон Аббосхон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги №2-1001-2308/33794-сонли сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Махсудов Миржалол Миркамолович жавобгар Махсудова
Камолахон Аббосхон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақида даъво аризаси
билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар Махсудов Миржалол Миркамолович
ишончли вакили, Ш.Махаммадиев даъвони қувватлаб, ўз тушунтиришида,
тарафлар ўртасида 2021 йил август ойида қонуний никоҳ қайд этилганлиги,
уларнинг бир нафар вояга етмаган фарзанди борлиги, бироқ улар кўп
яшамаганлиги, ўрталарида доимий келишмовчиликлар вужудга келганлиги боис,
жавобгар 2022 йил март ойларида ота-онасининг уйига кетганлиги, шундан буён
тарафларнинг эр-хотинлик муносабатлари тугаганлиги ва улар умумий рўзғор
юритмаслиги, оилани тиклаш имкони йўқлиги ҳақида баён қилиб, тарафларни
никоҳдан ажратиб беришни сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар Махсудова Камолахон Аббосхон қизи,
ишончли вакили М.Хашимходжаева даъво аризани тан олиб, жавобгар унинг қизи
эканлиги, ҳақиқатдан ҳам Махсудов Миржалол Миркамолович жавобгар
Махсудова Камолахон Аббосхон қизи билан 2021 йилда қонуний никоҳдан ўтиб
турмуш қурганлиги, жавобгар ҳомиладорлиги вақтида даъвогар уни 2022 йил
апрель ойида уйдан ҳайдаб юборганлиги, уларнинг ўртасида низо келиб
чиққанлиги ҳақида баён қилиб, тарафларни никоҳдан ажратишни сўради.
Жавобгар судга ёзма ариза тақдим этиб, даъвогар Махсудов Миржалол
Миркамолович билан ўрталаридани никоҳдан ажратишни ва никоҳгача бўлган
фамилиясини қайтаришни сўраган.
Суд тарафларнинг кўрсатмаларини эшитиб, иш материаллари билан
танишиб, қуйидаги хулосага келади.
Аниқланишича, тарафларнинг никоҳлари 2021 йил 03 август куни Тошкент
шаҳар, Юнусобод тумани 2-сон ФҲДЁ бўлими томонидан №2-1014-21-01045сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган.
Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан бир нафар яъни: 23.08.2022
йилда туғилган Махсудова Шодиёнахон Миржалол қизи исмли фарзанди
мавжуд.
Тарафлар ўртасидаги эр-хотинлик муносабатлари 2022 йил март ойида
тугаган ва улар алоҳида яшаб келмоқда, умумий рузғор юритмайди.
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро
суднинг 2023 йил 21 ноябрдаги ажримига кўра, тарафларга ярашиш учун уч ой
муҳлат тайинланган.
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро
суднинг 2024 йил 27 мартдаги ажримига кўра, тарафларга ярашиш учун қўшимча
яна икки ой муҳлат тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр
ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш
амалиёти
тўғрисида”ги
6-сонли
қарорининг
16-бандида
тушунтирилишича, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин
бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли
уни
сақлаб
қолишнинг
иложи
йўқлиги
аниқланган
ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддасига мувофиқ, суд
ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача
муҳлат тайинлашга ҳақли.
Тошкент вилояти, Тошкент тумани оила ва хотин-қизлар бўлимининг
28.03.2024 йилдаги 93-сонли маълумотига кўра, Махсудов Миржалол
Миркамолович ва жавобгар Махсудова Камолахон Аббосхон қизини
яраштиришнинг имкони бўлмаган.
Суд томонидан оилани сақлаб қолиш мақсадида тарафларга ярашиб
олишлари учун жами беш ойлик муҳлат тайинланган бўлсада, бироқ тарафлар
ярашиш учун ҳеч қандай чора кўрмаганлиги туфайли берилган муҳлат бирон бир
ижобий натижа бермаган.
Суд, иш ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиқиб, тарафлар узоқ муддат
эр-хотин сифатида яшамаслиги ва умумий рўзғор юритмаслиги, оилани тиклаш
учун беш ойлик муҳлат тайинланган бўлишига қарамасдан, томонлар оилавий
муҳитни
соғломлаштириш
ва
оилани
сақлаб
қолиш
чораларини
кўрмаганликлари, бу борада маҳалла, оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан
олиб борилган амалий ишлар ҳам натижа бермаганлигини инобатга олиб,
тарафлар ўртасидаги никоҳ барбод бўлганлиги ва оилани сақлаб қолиш учун
имконият мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосага келади.
Бу эса даъвони қаноатлантириш учун асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 44-моддасига мувофиқ,
судлар никоҳдан ажратилгандан кейин вояга етмаган болалар ота-онасининг
қайси бири билан яшашини аниқлаши лозим.
Мазкур қонун талабидан келиб чиққан ҳолда, болани доимий равишда
онаси қарамоғида эканлигини суд инобатга олиб, унинг яшаш жойини онаси
билан бирга белгилашни лозим топади. Шунингдек, суд жавобгар Махсудова
Камолахон Аббосхон қизининг ёзма аризаси ва талабига кўра унга никоҳгача
бўлган “Хошимхўжаева” фамиялиясини қайтаришни лозим топади.
Суд давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Оила
кодексининг 45-моддаси ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосланиб,
никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогардан базавий ҳисоблаш
миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40, 41, 44моддалари ҳамда Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларига
асосан, суд
Даъвогар Махсудов Миржалол Миркамолович ва жавобгар Махсудова
Камолахон Аббосхон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси - қаноатлантирилсин.
Махсудов Миржалол Миркамолович ва Махсудова Камолахон Аббосхон
қизи Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани 2-сон ФҲДЁ бўлими томонидан
03.08.2021 йилда №2-1014-21-01045-сонли далолатнома ёзуви билан қайд
қилинган никоҳдан ажратилсинлар.
23.08.2022 йилда туғилган Махсудова Шодиёнахон Миржалол қизининг
яшаш жойи онаси Махсудова Камолахон Аббосхон қизи билан белгилансин.
Махсудова
Камолахон
Аббосхон
қизига
никоҳдан
олдинги
“Хошимхўжаева” фамилияси қайтарилсин.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогар Махсудов Миржалол
Миркамоловичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч
баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Суднинг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан бир ой ичида
шу суд орқали Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикояти (протести) берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув
қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида шу суд
орқали Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши
мумкин.
Раислик этувчи
М.М.Бобораимова