Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1703-2301/9060 Дата решения 24.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро суди Судья Темиров Азамат Таиржонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Хомидов Абдулло Маъруфжон ўғли Ответчик / Подсудимый Хомидова Махлиё Акрамжон қизи
Source ID 6683a4acb6bf6f28996e5eb5 Claim ID 4910940 PDF Hash 1506b4af5a652af5... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 46 code_article
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 45 code_article
Текст решения 6 542 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 24 кунида фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг биносида, очиқ суд мажлисида, судья А.Темировнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Муродованинг котибалигида, тарафлардан даъвогар ишончли вакили А.Ахмедов ва жавобгар М.Хомидованинг иштирокида, даъвогар Хомидов Абдулло Маъруфжон ўғлининг жавобгар Хомидова (Умматалиева) Махлиё Акромжон қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси бўйича юритилган 2-1703-2301/9060-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагиларни суд, АНИҚЛАДИ: Даъвогар Хомидов Абдулло Маъруфжон ўғли судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар Хомидова (Умматалиева) Махлиё Акромжон қизи билан Бўз туман ФҲДЁ бўлимида 30.08.2017 йилда 292сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратишни сўраган. Даъвогар Хомидов Абдулло Маъруфжон ўғлининг ишончли вакили Ахмедов Абдумутал Ғаниевич суд мажлисида даъвони қувватлаб берган тушунтиришида, тарафлар 30.08.2017 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганликларини, уларнинг биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлишганини, бироқ кейинчалик тарафлар ўртасида низо келиб чиққанлигини, шу сабабли тарафлар 2020 йилдан буён бирга яшамаётганлигини, тарафлар ўртасида мулкий, бола тарбияси билан боғлиқ низолар мавжуд эмаслигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида ҳам уларнинг оиласи тикланмаганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар Хомидова (Умматалиева) Махлиё Акромжон қизи даъвони талабини тан олиб берган тушунтиришида, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан 30.08.2017 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, турмуши давомида бир нафар фарзандли бўлишганлигини, оилавий низолар сабабли даъвогар билан 2020 йилдан буён бирга яшамаётганлигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида ҳам оиласи тикланмаганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Суд, суд мажлисида иштирок этган тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларни таҳлил қилиб, қуйидагича тўхтамга келди. Аниқланишича, даъвогар Хомидов Абдулло Маъруфжон ўғли жавобгар Хомидова (Умматалиева) Махлиё Акромжон қизи билан 30.08.2017 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Бу ҳақида Бўз туман ФҲДЁ бўлимида 30.08.2017 йилда 292-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилиб, тарафларга никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган. Тарафлар турмушлари давомида 31.12.2018 йилда туғилган Муҳаммадсаид исмли бир нафар фарзандли бўлишган. Тарафлар 2020 йилдан буён бирга яшамайдилар. Уларни бирга яшамасликларига турмушлари давомида келиб чиққан оилавий низолар сабаб бўлган. Фуқаролик иши бўйича суднинг 24.11.2023 йилдаги ажрими билан тарафларга оилани тиклаш чораларини кўриш учун олти ой муҳлат берилган. Ўтган вақт давомида тарафларни яраштириш чоралари тарафлар истиқомат қилиб келаётган маҳалла фуқаролар йиғини оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан кўрилган, бироқ кўрилган чора-тадбирларга қарамай тарафларнинг оиласини сақлаб қолишни имкони бўлмаган. Бунга тарафлар ўртасида келиб чиққан оилавий низолардан ташқари, уларда никоҳ муносабатларини давом эттириш мақсадлари йўқлиги сабаб бўлган. Юқоридаги ҳолатлар ишдаги мавжуд Бўстон туманидаги “Сариқ Жўга” ва “Наврўз” номли маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари томонидан тузилган хулоса билан ўз тасдиғини топган. Суд, ўтган вақт давомида тарафларни оиласини тиклашни имкони бўлмаганлигини, тарафларнинг ўртасида мулкий низолар мавжуд эмаслигини, уларда никоҳ муносабатларини давом эттириш мақсадлари йўқлигини эътиборга олиб, эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим” деб кўрсатилган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддасида “Никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёхуд унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин” деб белгиланган асосларга кўра, жавобгарга ўзининг никоҳгача бўлган фамилиясига қайтиш ҳуқуқига эга эканлигини тушунтиришни лозим топади. Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 45-моддасига асосан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда даъвогар Хомидов Абдулло Маъруфжон ўғлидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундиришни мувофиқ деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб суд, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Хомидов Абдулло Маъруфжон ўғлининг жавобгар Хомидова (Умматалиева) Махлиё Акромжон қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Хомидов Абдулло Маъруфжон ўғли ва жавобгар Хомидова (Умматалиева) Махлиё Акромжон қизи Бўз туман ФҲДЁ бўлимида 30.08.2017 йилда 292-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда даъвогар Хомидов Абдулло Маъруфжон ўғлидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида бож ундирилсин. Никоҳдан ажратишни қайд этиш вақтида жавобгар Хомидова Махлиё Акромжон қизига ўзининг никоҳгача бўлган “Умматалиева” фамилиясига қайтиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят, иш апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: А.Темиров