← Назад
Решение #1277980 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 122 | — | law |
Текст решения
1 646 символов
АЖРИМ
Даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида
2024 йил май ойининг 24 куни фуқаролик ишлари бўйича
Андижон туманлараро суди биносида, очиқ суд мажлисида, суд
раиси И.Г.Азизов раислигида, судья ёрдамчиси О.Асқаровнинг
котиблигида, даъвогар Абдужабборов Камолидин Алишер
ўғлини жавобгар Абдужабборова Саодатхон Солижон қизига
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги 2-1701-2301/26121-сонли
фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд
Абдужабборова Саодатхон Солижон қизига нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлиси бир неча кунга қолдирилиб, тарафларга суд
мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда
хабарнома юборилган бўлсада, суд мажлисига даъвогар
келмаган.
Ўзбекистон Республикаси ФПК 122-моддасининг 6-бандига
кўра, ишни ўзини иштирокисиз муҳокама қилишни илтимос
қилмаган даъвогар иккинчи чақирув бўйича судга келмаса,
жавобгар эса ишни мазмунан кўришни талаб қилмаса, суд
аризани кўрмасдан қолдиради.
Бундай ҳолатда, суд мазкур даъво аризани кўрмасдан
қолдиришни, даъвогарга судга ариза билан умумий тартибда
янгидан мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлигини тушинтиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси ФПК
122-123, 271-272-моддаларига қўлланиб, суд
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Даъвогар Абдужабборов Камолидин Алишер ўғлини
жавобгар Абдужабборова Саодатхон Солижон қизига нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Ажримдан норози томонлар ажрим топширилган ёки
юборилган кундан бошлаб йигирма кун ичида ушбу суд орқали
Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят бериши
мумкин.
Раислик қилувчи