Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1703-2301/9025 Дата решения 24.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Суд қарорлари нусхаси; Почта хабарномаси; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат Суд Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро суди Судья Исомиддинов Хуршидбек Қобилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Абдуллаев Охунжон Каримбердиевич Ответчик / Подсудимый Ахунова Зарифахон Бахтиёровна
Source ID 66506285bc3b307c6f80b26b Claim ID 4923930 PDF Hash ecabd7c07456f045... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 45 code_article
Текст решения 6 751 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 24 кунида фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз идора биносида бўлиб, суд раиси Х.Қ.Исомиддиновнинг раислигида, судья ёрдамчиси Р.Ғофурованинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар Абдуллаев Охунжон Каримбердиевичнинг жавобгар Ахунова Зарифахон Бахтиёровнага нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси бўйича юритилган 2-1703-2301/9025-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагиларни суд, АНИҚЛАДИ: Даъвогар Абдуллаев Охунжон Каримбердиевич судга жавобгар Ахунова Зарифахон Бахтиёровнага нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъвогар Абдуллаев Охунжон Каримбердиевич суд мажлисида даъвосини қувватлаб берган тушунтиришида, жавобгар Ахунова Зарифахон Бахтиёровна билан 16.01.2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, турмушлари давомида 02.05.2020 йилда туғилган Имонахон исмли бир нафар фарзандли бўлганлигини, жавобгар билан оилавий низолар сабабли 2020 йил январь ойидан буён бирга яшамаётганини, келгусида жавобгар билан бир оила бўлиб яшаш имкони йўқлигини, жавобгар билан ажрашиб кетганидан сўнг оила қуриб хозирда бир нафар фарзандли бўлиб яхши яшаб келаётганлигини, юқоридагилар сабаб келгусида оила тикланмаслигини, муқаддам судга киритган даъвоси рад қилинганини, шу сабабли никоҳдан ажратиш ҳақида такроран ушбу даъво аризани киритганини, ўрталарида мулкий, бола тарбияси ва таъминоти билан боғлиқ низолар мавжуд эмаслигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида ҳам оиласи тикланмаганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар Ахунова Зарифахон Бахтиёровна суд мажлисида даъвони тан олмасдан берган тушунтиришида, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганини, турмуши давомида бир нафар фарзандли бўлганлигини, оилавий низолар сабабли даъвогар билан 2020 йил январь ойида ажрашиб кетганлигини, хозирда даъвогар бошқа оила қуриб фарзандли бўлиб яхши яшаб келаётганидан хабардор эканлигини, шундай бўлсада никоҳдан ажратишга қарши эканлигини, фарзандини отасиз вояга етишини хохламаслигини, жавобгар фарзанди учун уй-жой қилиб берган тақдирда никоҳдан ажратишга рози бўлишини, акс холда никоҳдан ажралмаслигини, ота-онаси ҳам никоҳдан ажратилишига қарши бўлишаётганини, келгусида оиласи тикланиб кетиши мукинлигини, буни вақт кўрсатишини баён қилиб, даъвони рад қилишни сўради. Суд, суд мажлисида иштирок этган тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларни таҳлил қилиб, қуйидагича тўхтамга келди. Аниқланишича, даъвогар Абдуллаев Охунжон Каримбердиевич жавобгар Ахунова Зарифахон Бахтиёровна билан 16.01.2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Бу ҳақида Шаҳрихон туман ФҲДЁ бўлимида 16.01.2019 йилда 79-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилиб, тарафларга никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувохнома берилган. Эр-хотин турмушлари давомида 02.05.2020 йилда туғилган Имонахон исмли бир нафар фарзандли бўлганлар. Тарафлар 2020 йил январь ойидан буён бирга яшамайдилар. Уларни бирга яшамасликларига турмушлари давомида келиб чиққан оилавий низолар сабаб бўлган. Муқаддам даъвогар Абдуллаев Охунжон Каримбердиевичнинг жавобгар Ахунова Зарифахон Бахтиёровнага нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси суднинг 06.05.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан рад қилинган. Эр-хотин ўзаро ажрашиб кетишганидан сўнг даъвогар бошқа аёл билан турмуш қурган ва хозирда бир нафар фарзандли бўлиб яхши яшаб келмоқда. Мазкур фуқаролик иши бўйича тарафларга оилани тиклаш чораларини кўриш учун суднинг ажрими билан олти ой мухлат берилган. Ўтган вақт давомида, шунингдек берилган муҳлат давомида тарафларни яраштириш чоралари тарафлар истиқомат қилиб келаётган махалла фуқаролар йиғини яраштириш комиссияси томонидан кўрилган, бироқ кўрилган чора-тадбирларга қарамай тарафларнинг оиласини сақлаб қолишни имкони бўлмаган. Бунга тарафлар ўртасида келиб чиққан оилавий низолардан ташқари, даъвогарни бошқа оила қуриб фарзандли бўлиб, яхши яшаб келаётганлиги сабаб бўлган. Юқоридаги холатлар Шаҳрихон тумани “Эшонқишлоқ” номли махалла фуқаролар йиғини ҳузуридаги оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан тузилган хулоса билан ўз тасдиғини топган. Суд, ўтган вақт давомида тарафларни оиласини тиклашни имкони бўлмаганлигини, тарафларнинг ўртасида мулкий, бола тарбияси ва таъминоти билан боғлиқ низолар мавжуд эмаслигини, даъвогарни бошқа оила қуриб фарзандли бўлиб яхши яшаб келаётганлигини эътиборга олиб, эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим” деб кўрсатилган. Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 45-моддасига асосан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда даъвогар Абдуллаев Охунжон Каримбердиевичдан базавий хисоблаш миқдорининг 3 (уч) баробари миқдорида давлат божи ундиришни мувофиқ деб хисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб суд, ҚАРОР ҚИЛАДИ Даъвогар Абдуллаев Охунжон Каримбердиевичнинг жавобгар Ахунова Зарифахон Бахтиёровнага нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Абдуллаев Охунжон Каримбердиевич ва жавобгар Ахунова Зарифахон Бахтиёровна Шаҳрихон туман ФҲДЁ бўлимида 16.01.2019 йилда 79-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда даъвогар Абдуллаев Охунжон Каримбердиевичдан базавий хисоблаш миқдорининг 3 (уч) баробари миқдорида бож ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят, иш апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят келтиришга ҳақли. Раислик этувчи Х.Қ.Исомиддинов