← Назад
Решение #1277985 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
7 848 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
--------- йил --------- ойининг “---------” куни фуқаролик ишлари бўйича
Тошкент вилояти Оҳангарон туманлараро суди, суд биносида, очиқ суд
мажлисида,
судья ---------нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ---------нинг котиблигида, даъвогар ---------нинг иштирокида,
даъвогар ---------нинг жавобгар ---------га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ----------сонли фуқаролик ишини кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар --------- жавобгар ---------га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар --------- билан --------- йил
---------да қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, биргаликдаги
турмушларидан бир нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан ўзаро
оилавий келишмовчиликлар сабабли ҳозирда бирга яшамаслигини, ҳарактерлари
бир бирига тўғри келмаганлигини, жавобгар билан оиласини сақлаб қолиш учун
кўп маротаба харакат қилганлигини, келгусида жавобгар билан оиласи
тикланмаслигини баён қилиб, суддан жавобгар билан ўзининг ўртасидаги
никоҳдан ярашиш учун муҳлат бермасдан ажратишни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг ---------даги
ажрими билан тарафларга ярашиш ва оилани сақлаб қолиш учун 6(олти) ой
муҳлат берилган ҳамда ажрим нусхалари ижро учун Ангрен шаҳар “Нурчи”
м.ф.й.га юборилган.
Суд мажлисида даъвогар --------- даъво аризани қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Иш бўйича жавобгар --------- суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинганлигига қарамасдан суд мажлисида ҳозир
бўлмаганлиги сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220моддасига асосан унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд иш бўйича даъвогарнинг кўрсатмасини тинглаб, даъво аризада
келтирилган важларни иш ҳужжатлари ва ишда аниқланган ҳолатлар ёрдамида
атрофлича муҳокама қилган ҳолда қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво
талабини рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр
ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлда қабул
қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига
кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга
ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга
кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан
бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ
муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли
асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад
этади.
Суд ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар --------- жавобгар --------- билан
--------- йил ---------да қонуний никоҳ орқали турмуш қуришган. Уларнинг никоҳи
Тошкент вилояти --------- ФҲДЁ бўлими томонидан ----------сонли далолатнома
ёзуви билан қайд қилинган. Биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзандлари
бор. Томонлар ўзаро келишмовчилик сабабли ҳозирда бирга яшашмайди.
Суд даъвогар ---------нинг даъво аризасини муҳокама қилиб, бундай ҳолатда
даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги талаби қатъий ва жиддий асосларга эга
эмаслигини, чунки тарафларнинг ўртасида бир нафар фарзандлари борлигини,
оиланинг давлат ва жамият муҳофазасида эканлигини, ота-онадан ҳар бири ўз
фарзандларининг тарбияси ва камолоти учун масъул эканлигини, шу сабабли
тарафларнинг оилавий муносабатларини ҳали тиклаш имконияти мавжудлигини
инобатга олиб, вояга етмаган болаларнинг манфаатидан келиб чиққан ҳолда
даъвогарнинг даъво аризасини рад этишни лозим топди.
Юқорида баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари
талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220, 249-253, 383, 385, 3851,
403, 405 ва 4051-моддаларига қўлланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар ---------нинг жавобгар ---------га нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш – рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон қарор қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга ва (ёки) прокурор
протест келтиришга, апелляция инстанциясининг ажрими қабул қилинган кундан
эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят беришга ва (ёки)
прокурор протест келтиришга ҳақли.
Иш апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда кассация тартибида шикоят
(протест) келтирилмайди.
Раислик этувчи, судья:
---------
БИРИНЧИ ИНСТАНЦИЯ СУДИНИНГ
СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ
--------- йил --------- ойининг “---------” куни фуқаролик ишлари бўйича
Тошкент вилояти Оҳангарон туманлараро суди, суд мажлисида, суд ўз
биносида
судья ---------нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ---------нинг котиблигида.
Даъвогар ---------нинг жавобгар ---------га нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ----------сонли фуқаролик ишини
кўриб чиқди.
Раислик этувчи суд мажлисини очиб, мазкур кўриладиган ишни маълум
қилди.
Котиба, иш бўйича томонлардан даъвогар келганлигини, жавобгар
келмаганлигини маълум қилди
Суд ўз жойида ажрим қилди. Суд мажлиси жавобгар иштирокисиз
бошланди.
Даъвогар: ---------, 1978 йил 21 августда Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида
туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус,
вақтинча ишсиз. Тошкент вилояти, Ангрен
шаҳри, 5/1а-даҳа, 23-уй, 30-хонадонда яшайди.
Даъвогар шахсига оид саволлар бўлмади.
Раислик этувчи суд таркибини эълон қилиб, суд таркибига нисбатан
раддиялар бор-йўқлигини сўради.
Суд таркибига раддиялар бўлмади.
Раислик этувчи тарафларга Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 34 ва 40моддаларига асосан уларнинг процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларини
тушунтирди.
Тарафлар процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлари уларга тушунарли эканлигини
билдиришди.
Раислик этувчи ишни мазмунан кўришни бошлашдан олдин тарафларда
ариза ва илтимосномалар бор-йўқлигини сўради.
Ариза ва илтимосномалар бўлмади.
Раислик этувчи даъво аризани ўқиб эшиттирди ва даъво ариза юзасидан
тарафларнинг фикрини сўради.
Даъвогар Ф.Кукиева:
- Даъво аризани қувватлайман.
Раислик этувчи томонларнинг тушунтиришларини эшитди.
Даъвогар Ф.Кукиева нинг тушунтириши:
- Ҳурматли раислик этувчи! Мен жавобгар билан --------- йил ---------ь кунида
Тошкент вилояти --------- ФҲДЁ бўлими томонидан 78-сонли далолатнома ёзуви
билан расмийлаштирилган қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганман.
-Раислик этувчи саволигаЖавобгар билан биргаликдаги турмушимиздан бир нафар фарзандимиз бор.
-Раислик этувчи саволига-
Жавобгар билан доимий келишмовчиликлар туфайли бирга яшамаймиз, шу
сабабли жавобгар билан биргаликдаги турмушимиз тикланмайди. Чунки
жавобгар оила ҳақида умуман ўйламайди. Суддан ўртамиздаги қонуний никоҳдан
мухлат бермасдан ажратишингизни сўрайман.
Бошқа саволлар бўлмади.
Раислик этувчи тарафларнинг тутушнтиришларини эшитиб, фуқаролик
иши ҳужжатларини тафтиш қилди.
Иш ҳужжатлари бўйича саволлар бўлмади.
Раислик этувчи суд музокарасига ўтишдан олдин тарафларда қўшимча ва
илтимосномалар бор-йўқлигини сўради.
Қўшимча ва илтимосномалар бўлмади.
Суд фуқаролик иши муҳокамаси якунланган деб ҳисоблаб, тарафлар
музокарасини эшитишга ўтди.
Даъвогар ---------:
- Даъво аризани қаноатлантириб беришингизни сўрайман.
Суд алоҳида хонада қолади ва у ердан чиқиб раислик этувчи томонидан ҳал
қилув қарори ўқиб эшиттирилди.
Ҳал қилув қарори юзасидан шикоят қилиш тартиби ва муддати ҳамда суд
мажлиси баённомаси билан танишиб чиқиш тартиби тушунтирилди.
Суд мажлиси ёпиқ деб эълон қилинди.
Раислик этувчи: __________
Котиб: _________