Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1104-2305/7728 Дата решения 24.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат Суд Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро суди Судья Хусаинова Раъно Абдихоликовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Уралов Мансур Убайдуллаевич Ответчик / Подсудимый Абдулкасимова Камола Абдуманнабовна
Source ID 667a6c37b6bf6f28996e5c51 Claim ID 4822395 PDF Hash 0b463237b5c436ab... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддаси збекистон Республикаси ФПК 72 law
Текст решения 5 329 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ХХХХ йил ХХХХХ куни фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья ХХХХХ нинг раислигида, судья ёрдамчиси ХХХХХнинг котиблигида, тарафлар иштирокида, даъвогар ХХХХХ жавобгар ХХХХХ нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган Х-ХХХХ-ХХХХ/ХХХХ-сонли фуқаролик ишини кўриб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ХХХХХХ жавобгар ХХХХХ нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 2014 йил 15 октябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, биргаликдаги турмушларидан ХХХХ йил ХХХХХ туғилган ХХХХХ , ХХХХ йил ХХХХ да туғилган ХХХХХ исмли фарзандлари бор, фарзандлар она қарамоғида, 2021 йилдан буён бирга яшамаслигини билдириб, жавобгар билан никоҳдан ажратишни сўраган. Дастлабки суд мажлисида сўралган даъвогар ХХХХХдаъво аризасида кўрсатиб ўтилган барча важларини тўлиқ қувватлашини, баён этиб, ўрталаридаги қонуний никоҳларини бекор қилишни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган жавобгар Абулкасимова Камола Абдуманннобовна суд мажлисида иштирок этмади, суд бундай ҳолатда Ўзбекистон республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан жавобгар иштирокисиз ишни кўришни бошлаган. Суд иш бўйича даъвогарнинг тушунтиришларини, фуқаролик ишида мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги хулосага келди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 2014 йил 15 октябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Уларнинг никоҳлари Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани ФҲДЁ бўлимида 1178-сон далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Ўзаро турмушларидан ХХХХ йил ХХХХ туғилган ХХХХХ, ХХХХ йил ХХХХ туғилган ХХХХХ исмли фарзандлари бор, фарзандлар она қарамоғида. ФИБ Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2023 йил 24 ноябрдаги ажрими билан тарафларга 6 ой ярашиш учун муҳлат белгиланган. Ярашув муддати тугагач, тарафлар суд мажлисига келмади, келмаслигининг узрли сабабларини ҳам судга тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси 1қисмига асосан оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига асосан, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 839-қарорининг 14бандида никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва ҳолисона текшириб чиқиши, жумладан, эрхотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишига асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаши шарт. Шу мақсадларда суд ишни иккала тараф иштирокида кўриши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 839 қарорининг 16бандига кўра, турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра, эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек, эр-хотиндан бири ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади. Суд, даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддасига асосан даъво талаби асосли эканлигини тасдиқловчи далиллар тақдим қилинмаганлигини, никоҳни давомийлигини, тарафларнинг суд мажлисига келмагани ва бу ҳақда узрли сабаблар борлигини судга тақдим этмаганини инобатга олиб, оилани сақлаб қолиш имкони мавжуд деган хулосага келади ва даъво аризани рад қилиш лозим деб ҳисоблайди. Суд бундай ҳолатда, юқорида қайд қилиб ўтилган қонун нормалари талабларига асосан ва иш ҳужжатларидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво аризасини муҳокама қилиб, оиланинг давлат ва жамият муҳофазасида эканлигини, тарафлар ўртасидаги оилавий келишмовчиликлар жиддий асосларга эга эмаслигини, вақтинчалик эканлигини, тарафлар ўзаро келишмовчиликлар натижасида ҳозирда бирга яшамаётган бўлсалар-да, уларда ўзаро муросага келиб, оилани сақлаб қолиш имкониятлари мавжудлигини, оилавий муносабатларини батамом тугатилган деб ҳисоблаб бўлмаслигини, шунингдек жамиятда соғлом оила муҳитини яратиш, носоғлом оилаларга барҳам беришга, эрхотиннинг никоҳларини мустаҳкамлашга ва уларнинг барқарорлигини сақлаб қолишни инобатга олиб, оилани сақлаб қолиш мақсадида даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талабини рад этишни лозим топади. Юқорида баён қилинган ҳолатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларига риоя қилиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар ХХХХХ нинг жавобгар ХХХХХ нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон мазкур суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протест) беришга, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) беришга ҳақли. Раислик қилувчи: Нусхаси аслига тўғри, Судья /имзо/ ХХХХХ