← Назад
Решение #1277994 Гражданские
Суд хабарномаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| зР ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 443 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган вилояти Чуст туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, судья И.Кўчкинованинг раислигида, судья ёрдамчиси
Н.Рапйимбердиеванинг
котиблигида, даъвогар Собиржонов
Исломжон Каримжон ўғлининг жавобгар Исматиллоева Муқаддас
Рамонжоновнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси бўйича юритилган 2-1603-2302/16602-сонли фуқаролик
ишини кўриб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судга даъвогар Собиржонов Исломжон Каримжон ўғли
жавобгар Исматиллоева Муқаддас Рамонжоновнага нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар Собиржонов Исломжон Каримжон
ўғли даъво аризани қувватлаб, ўз тушунтиришида 08.09.2017 йилда
қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги
турмушларидан икки нафар вояга етмаган 29.06.2018 йилда
туғилган Каримжонова Маржона Исломжон қизи ва 12.09.2020
йилда туғилган Каримжонов Имронбек Исломжон ўғли исмли
фарзандлари борлигини, турмуши бошидан яхши бўлмаганини, бирбирлари билан муносабатлари келишмаганини, бир-бирларини
тушунмаганликларини, жавобгар арзимаган сабаб билан у билан
яшамаслигини айтиб ота-онасининг уйига кетиб қоладиган одат
чиқарганини, келишмовчиликлар туфайли 2022 йилда ажрашиб
кетганини,
ҳозирда
жавобгар
Исматиллоева
Муқаддас
Рамонжоновна билан бир оила бўлиб яшай олмаслигини тушуниб
етганини, муқаддам судга ушбу мазмунда даъво берганини, суднинг
22.09.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъвоси рад
қилинганини, берилган муҳлат давомида оиласи тикланмаганини,
жавобгар билан оилани тиклашнинг имкони қолмаганлигини
кўрсатиб, суддан даъво аризани қаноатлантириб жавобгар билан
ўртасидаги никоҳдан ажратишни сўради.
Жавобгар М.Собиржонова суд мажлисларининг вақти ва жойи
ҳақида огоҳлантирилган бўлса-да суд мажлисларига келмади. Шу
боис суд фуқаролик ишини ЎзР ФПКнинг 220-моддасига кўра
жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд
даъвогарнинг
тушунтиришларини
тинглаб,
иш
ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга
асосан даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланишича, тарафлар Собиржонов Исломжон Каримжон
ўғли ва жавобгар Исматиллоева Муқаддас Рамонжоновна
08.09.2017 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар.
Биргаликдаги турмушларидан икки нафар вояга етмаган 29.06.2018
йилда туғилган Каримжонова Маржона Исломжон қизи ва
12.09.2020 йилда туғилган Каримжонов Имронбек Исломжон ўғли
исмли фарзандлари бор.
Тарафлар келишмовчиликлар туфайли 2022 йилдан буён бирга
яшамайди.
мурожаат қилган. Суднинг 22.09.2022 йилдаги ҳал қилув қарори
билан даъвоси рад қилинган.
Шунингдек, суд тарафларнинг оилавий муносабатларини
тиклаш мақсадида 10.11.2023 йилдаги ажрими билан уларга 6
(олти) ой яраштирув муддатини белгилаган. Бироқ, ушбу
белгиланган
муддат
давомида
тарафларнинг
оилавий
муносабатлари тикланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига
асосан, суд эр-хотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб
қолишни имконияти қолмаган ҳоллардагина уларни никоҳларини
бекор қилади.
Поп туман ҳокимияти Оила ва хотин-қизлар бўлимининг
23.05.2024 йилдаги хулосасидан кўринишича, тарафларнинг
оилаисни тиклаш масаласи бир неча марта кўриб чиқилган, бироқ
оила тикланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2007
йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар
бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли
қарорининг 16-бандида эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда
яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқлиги, яъни
оиланинг тамомила барбод бўлганлиги аниқлансагина, суд
никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли
эканлиги тушунтирилган.
Суд аниқланган ҳолатларга баҳо бериб, тарафлар ўртасида
бир-бирларига меҳр-муҳаббат, ҳурмат қолмаганлигини, уларнинг
оиласини тиклаш учун қилинган ҳаракатлар ижобий натижа
бермаганлигини инобатга олиб ўрталарида никоҳ расмангина
мавжуд бўлиб, оила эса тамомила барбод бўлган деган хулосага
келади.
Шу боис суд аниқланган ҳолатлар ва Ўзбекистон Республикаси
Оила кодексининг 41, 46-моддалари талабига амал қилиб,
тарафларнинг ўрталаридаги никоҳдан ажратишни лозим топади.
Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг
“Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосланиб, даъвогар
Собиржонов Исломжон Каримжон ўғлидан давлат фойдасига
БҲМнинг уч баравари миқдорида давлат божи ундиришни,
жавобгарнинг қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлигини
инобатга олиб давлат божи ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила
кодексининг
41,45-моддалари,
ФПКнинг
249-253-моддалари
талабларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар
Собиржонов
Исломжон
Каримжон
ўғлининг
жавобгар Исматиллоева Муқаддас Рамонжоновнага нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин.
Даъвогар Собиржонов Исломжон Каримжон ўғли билан
жавобгар Исматиллоева Муқаддас Рамонжоновналар ўртасида 2017
йил 08 сентябрда Наманган вилояти Поп туман 2-сон ФҲДЁ
бўлимида тузилган ва 372-сонли далолатнома ёзуви билан қайд
этилган никоҳларидан ажратилсинлар.
Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилаётганида
даъвогар Собиржонов Исломжон Каримжон ўғлидан давлат
фойдасига БҲМнинг уч баравари миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида ушбу
суд орқали Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида шикоят ёки протест келтиришлари
мумкин.
И.Кўчкинова