← Назад
Решение #1277995 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| зР ФПК | 164 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 173 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 24 куни фуқаролик ишлари бўйича
Наманган вилояти Чуст туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, судья И.Кўчкинованинг раислигида, судья ёрдамчиси
Н.Райимбердиеванинг котиблигида, адвокат Д.Худойберганованинг
иштирокида, даъвогар Парпиева Машкура Уктамовнанинг жавобгар
Асатуллаев Акмалжон Рахматуллаевичга нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-16032302/16043-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни
Асатуллаев Акмалжон Рахматуллаевичга нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар Парпиева Машкура Уктамовнанинг
ишончли вакили адвокат Д.Худойберганова даъво аризасини
қувватлаб, ўз тушунтиришида тарафлар 26.12.2002 йилда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурганини, биргаликдаги турмушларидан
икки нафар 27.04.2003 йилда туғилган Рахматуллаев Сардорбек
Акмалжон ўғли ва 02.11.2009 йилда туғилган Рахматуллаева
Сарвиноз Акмалжон қизи исмли фарзандлари борлигини, турмуши
бошидан яхши бўлмаганини, ўрталарида доимий низо чиққанини,
жавобгар уни ва оила аъзоларини ҳурмат қилмаганини, доимий уни
ҳақорат қилиб камситиб келганини, фарзандлари учун сабр
қилганини, бироқ турмуши яхшиланмаганини, натижада 2012 йилда
ажрашиб кетганини, оилани тиклаш имкони умуман қолмаганини,
шу боис даъвогарнинг ажрашиш фикри қатъий эканлигини
кўрсатиб, суддан тарафлар ўрталаридаги никоҳдан ажратишни
сўраган.
Жавобгар Асатуллаев Акмалжон Рахматуллаевич ҳозирда
ишлаш учун РФга кетган бўлиб аниқ яшаш манзили маълум эмас.
Шу боис суд фуқаролик ишини ЎзР ФПКнинг 164-моддасига кўра
жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд
даъвогарнинг
тушунтиришларини
тинглаб,
иш
ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга
асосан даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланишича, Парпиева Машкура Уктамовна ва Асатуллаев
Акмалжон Рахматуллаевичлар 26.12.2002 йилда қонуний никоҳдан
ўтиб турмуш қурган.
Биргаликдаги турмушларидан икки нафар 27.04.2003 йилда
туғилган Рахматуллаев Сардорбек Акмалжон ўғли ва 02.11.2009
йилда туғилган Рахматуллаева Сарвиноз Акмалжон қизи исмли
фарзандлари бор.
Тарафларнинг турмуши бошидан яхши бўлмаган, доимий
келишмовчиликлар келиб чиққан. Оилавий келишмовчиликлар
сабабли тарафлар 2012 йилдан буён бирга яшамайдилар, шу
вақтдан бошлаб умумий рўзғор юритмайдилар.
оилавий
муносабатларини
тиклаш
мақсадида 06.11.2023 йилдаги ажрими билан уларга 6 (олти) ой
яраштирув муддатини белгилаган. Бироқ, ушбу белгиланган муддат
давомида тарафларнинг оилавий муносабатлари тикланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига
асосан, суд эр-хотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб
қолишни имконияти қолмаган ҳоллардагина уларни никоҳларини
бекор қилади.
Чуст туман Оила ва хотин қизлар бўлимининг 24.05.2024
йилдаги хулосасидан кўринишича, таарфлар 2012 йилдан буён
бирга яшамайди. Уларнинг оиласи яраштириш учун кўрилган
чоралар ижобий натижа бермаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2007
йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг
16-бандида эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва
оилани сақлаб қолишга имконият йўқлиги, яъни оиланинг тамомила
барбод бўлганлиги аниқлансагина, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги
талабни қаноатлантиришга ҳақли эканлиги тушунтирилган.
Суд аниқланган ҳолатларга баҳо бериб, тарафлар ўртасида бирбирларига меҳр-муҳаббат, ҳурмат қолмаганлигини, уларнинг
оиласини тиклаш учун қилинган ҳаракатлар ижобий натижа
бермаганлигини инобатга олиб ўрталарида никоҳ расмангина
мавжуд бўлиб, оила эса тамомила барбод бўлган деган хулосага
келади.
Шу боис суд аниқланган ҳолатлар ва Ўзбекистон Республикаси
Оила кодексининг 41, 46-моддалари талабига амал қилиб,
тарафларнинг ўрталаридаги никоҳдан ажратишни лозим топади.
Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат
божи тўғрисида”ги қонунига асосланиб, жавобгар Асатуллаев
Акмалжон Рахматуллаевичдан давлат фойдасига БҲМнинг уч
баравари миқдорида давлат божи ундиришни, даъвогарнинг
қарамоғида вояга етмаган фарзанди борлиги сабабли давлат божи
ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила
кодексининг
41,45-моддалари,
ФПКнинг
249-253-моддалари
талабларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Парпиева Машкура Уктамовнанинг жавобгар
Асатуллаев Акмалжон Рахматуллаевичга нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин.
Даъвогар Парпиева Машкура Уктамовна билан жавобгар
Асатуллаев Акмалжон Рахматуллаевичлар ўртасида 2002 йил 26
декабрда Наманган вилояти Поп туман ФҲДЁ бўлимида тузилган ва
462-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳларидан
ажратилсинлар.
Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилаётганида
жавобгар
Асатуллаев
Акмалжон
Рахматуллаевичдан
давлат
фойдасига БҲМнинг уч баравари миқдорида
давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида ушбу
суд орқали Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида шикоят ёки протест келтиришлари
мумкин.
И.Кўчкинова