← Назад
Решение #1277996 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 40 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 16 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
7 251 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди 2024 йил
май ойининг 24 куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья ХХХнинг
раислигида, ХХХнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар ХХХнинг
жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги 2-1001-2316/28532-сонли
фукаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ХХХ жавобгар ХХХга нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар билан 2001 йил 21 июлда қонуний никоҳдан ўтганлиги, биргаликдаги
турмушидан бир нафар вояга етган фарзанди борлигини, жавобгар билан
келишмовчиликлар сабабли 2021 йилдан бери бегонадек яшаётганлигини ва эрхотинлик муносабатлари тугаганлигини, оилавий ҳаёти ёмонлашганлигини, оилани
тиклашни иложи бўлмаганлиги келажакда жавобгар билан ўртадаги риштани
тиклашни ва бирга яшашни иложи йўқлиги сабабли ярашиш учун муҳлат
бермасдан тузилган никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар ХХХ билан видео-алоқа воситалари орқали
боғланиб, у даъво талабини қўвватлаб, ўхшаш тушунтиришларни бериб, суд
томонидан берилган муҳлат ичида оилани сақлаб қолиш имконияти
бўлмаганлигини, мазкур мурожжат такроран бўлганлигини маълум қилиб
никоҳдан ажратишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар ХХХ, даъвони тан олмасдан, ҳақиқатдан ҳам
даъвогар билан алоҳида яшаётганлигини ва у билан бирга битта оила бўлиб
яшашга имконияти йўқлигини, даъвогар Навоий шаҳарда яшаетганлигини у эса
Тошкент шаҳрида, бироқ фарзандлар учун ажрашишга норозилигини билдириб
даъво талабларни суднинг ҳаволига қолдирган.
Суд тарафларнинг тушунтиришини эшитиб, иш учун аҳамиятга эга бўлган
ҳолатлар ва далилларга баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари ҳамда
фуқаролик ишини ўрганиб, қуйидаги хулосага келади.
Аниқланишича, тарафлар Зарафшон шаҳар ФҲДЁ бўлимдан 2001 йил 21
июлда 227 сонли билан далолатнома ёзуви қайд этилган никоҳдан ўтиб турмуш
қурганлар. Биргаликдаги турмушдан уч нафар, булардан иккитаси вояга етмаган
27.05.2006 йилда туғилган Олимова Шаҳзода Хуршидовна ва 12.09.2011 йилда
туғилган Олимов Дилшод Хуршидович исмли фарзандлари мавжуд, улар
тарафланинг келишувига асосан онаси билан яшаб келмоқда.
Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2021 йилдан алоҳида яшаб
келмоқдалар. Умумий рўзғор юритмайдилар. Эр-хотинлик муносабатлари ҳам
тугатилган. Ҳозирда даъвогар АҚШ давлатида яшаб келмоқда.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек
туманлараро судининг 22.10.2021 йилдаги ҳал қилув қаррорига кўра, даъвогар
Х.Саидовнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантириш рад
этилган.
Бундан ташқари, мазкур судининг 07.10.2021 йилдаги суд буйруғига кўра,
қарздор Х.Саидовдан ундирувчи Д.Саидованинг фойдасига фарзандларининг вояга
етгунига қадар алимент ундириш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддасига мувофиқ, суд
ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача
муҳлат тайинлашга ҳақли.
Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро
судининг ажримига кўра, эр-ҳотинини яраштириш учун муҳлат берилган.
Ўтган вақт мобайнида ҳам, суд томонидан берилган муддатда тарафлар
ярашмаганлар. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясида кўриб
чиқилиб, бироқ оилани сақлаб қолишда ижобий натижа бўлмаган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан,
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 16-моддаси 1-қисмига кўра,
ушбу Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ ва
манфаатларига, ушбу Конституциянинг биринчи бўлимида назарда тутилган
асосий принцип ва нормаларга зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин
эмас.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси 2-қисмига кўра,
никоҳ
Ўзбекистон
халқининг
анъанавий
оилавий
қадриятларига,
никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.
Иш ҳолатларидан кўринишича, тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли
бирга аҳил оила бўлиб яшамасдан келмоқда ва эр-ҳотин муносабатлар анча муддат
олдин тугатилганлигини аниқланганлиги ва бу ҳолат суд жараёнида ўз тасдиғини
топган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ, агар суд
эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2011.20.07 даги “Судлар
томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш
амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 14, 16-бандларига кўра, никоҳдан ажратишга
доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд
ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқиши,
жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан
ажратиш масаласи қўйилишига асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги
келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаши шарт. Никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва
оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, суд тарафлар ўртасидаги оила
бутунлай барбод бўлган, тарафлар ўртасидаги меҳр оқибат, бир-бирларига бўлган
ҳурмат ва ишонч каби ҳис-туйғулар йўқолганлигини, ушбу ҳолат суд мажлисида
ҳам яққол кўзга ташланганлигини, бундан ташқари тарафларга суд томонидан бир
неча маротаба оилани сақлаш қолиш мақсадида имконият берганлигини инобатга
олиб, даъвогар жавобгар билан биргаликда яшашга қаътий қаршилигини билдириб,
оилани бундан кейин биргаликда эр-хотин бўлиб яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб ҳисоблайди. Шунга кўра, суд тарафларни никоҳдан
ажратишни лозим топади.
Суд давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекситон
Республикаси 138,141 моддасига ва Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи
тўғрисида”ги қонун талабидан келиб чиқиб, даъвогардан никоҳдан ажратишни
расмийлаштиришда давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари
миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 138, 249-253моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво талаби - қаноатлантирилсин.
Тарафлар 2001 йил 21 июлдаги Зарафшон шаҳар ФҲДЁда 227 сонли
далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин.
Вояга етмаган 27.05.2006 йилда туғилган Олимова Шаҳзода Хуршидовна ва
12.09.2011 йилда туғилган Олимов Дилшод Хуршидович исмли фарзандлари онаси
ХХХнинг тарбиясида қолдирилсин.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогар ХХХдан давлат
фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Суднинг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан бир ой ичида шу
суд орқали Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикояти (протести) берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори
устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида шу суд орқали
Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация
тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириш мумкин.
Раислик қилувчи:
Нусха аслига туғри:
Судья:
имзо
А.Джалилов