Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2304/28171 Дата решения 24.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Судья Одашев Абдуллажон Одилжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Мадрахимов Абдулла Абдулбакиевич Ответчик / Подсудимый Мадрахимова Хатичахон Абдусаломовна
Source ID 667d653eb6bf6f28996e5d19 Claim ID 4886407 PDF Hash 2152e7906ff13c2b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси збекистон Республикаси ЖК 105 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 4 922 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 24 куни фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, судья А.О.Одашевнинг раислигида, А.Иброхимовнинг котиблигида, даъвогар Мадрахимов Абдулла Абдулбакиевични жавобгар Мадрахимова Хадичахон Абдусаломовнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1701-2304/28171-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагилар, АНИҚЛАНДИ: Даъвогар Мадрахимов Абдулла Абдулбакиевич жавобгар Мадрахимова Хадичахон Абдусаломовнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Мадрахимов Абдулла Абдулбакиевич даъвони қувватлаб, жавобгар Мадрахимова Хадичахон Абдусаломовна билан 3.04.1998 йилда қонуний никоҳ асосида турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушлари давомида уч нафар фарзандли бўлганлигини, жавобгар билан 2022 йил апрель ойидан буён бирга яшашмаслигини, ажрашишга асосий сабаб жавобгар билан ўзаро келишмовчиликлар ва характерлари бир-бирларига тўғри келмаганлиги бўлганлигини, оила тикланмаслигини, оилани тиклаш чораларини кўрмаганлигини баён қилиб, ўрталарида тузилган қонуний никоҳдан ажратиб беришни сўраб, тушунтириш берди. Суд мажлисига суд чақирув хатлари орқали тегишли тартибда чақиртирилган бўлсада, жавобгар Мадрахимова Хадичахон Абдусаломовна узрли сабабларсиз келмаганлигини инобатга олиб, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан ишни жавобгарни иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд даъвогар фикрини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 3.04.1998 йилда қонуний никоҳ асосида турмуш қурган. Тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида уч нафар фарзандли бўлишган. Тарафлар 2022 йил апрель ойидан буён бирга яшамайди. Даъвогар А.Мадрахимов жавобгар Х.Мадрахимова билан ўзаро уруш-жанжал қилиб тан жароҳати етказганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси жиноят иши қўзғатилиб, айбдор деб топилган. Кейинчалик эр-хотин ўзаро ярашиб олиб бирга яшаган. Тарафларга суднинг 17.11.2023 йилдаги ажрими билан ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат берилган. Андижон шаҳар, Майдон бозор МФЙ ва Андижон туман, Иттифоқ 2 МФЙ яраштириш комиссиясининг хулосасида тарафлар 2022 йил январь ойидан буён бирга яшамаслиги, ўрталарида уч нафар фарзандлари борлиги, тарафларни яраштириш чоралари натижа бермаганлиги, уларни ажрашишларига келишмовчилик сабаб бўлганлиги, шу сабабли бу оилани тиклашни иложи йўқлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил 20июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисидаги Қарорини 16-бандида «Эр хотинни бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишига имконият йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод бўлганлиги аниқланса, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли» деб тушунтириш берилган. Тарафлар 2022 йил апрель ойидан буён бир оила бўлиб яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан оилани батамом барбод бўлганлиги кўринади. Суд баён этилганларга кўра, даъвогар Мадрахимов Абдулла Абдулбакиевични жавобгар Мадрахимова Хадичахон Абдусаломовнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантиришни, давлат божини кўриб чиқиб, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божини даъвогардан ундиришни лозим топди. Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220, 249-253-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ : Даъвогар Мадрахимов Абдулла Абдулбакиевични жавобгар Мадрахимова Хадичахон Абдусаломовнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Мадрахимов Абдулла Абдулбакиевич ва жавобгар Мадрахимова Хадичахон Абдусаломовна Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлимида 3.04.1998 йилда 83-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. 3 Даъвогар Мадрахимов Абдулла Абдулбакиевичдан никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон қилинган кундан бошлаб бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. Раислик этувчи:- А.О.Одашев