← Назад
Решение #1277998 Гражданские
Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 693 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 24 куни фуқаролик ишлари бўйича
Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
судья А.О.Одашевнинг раислигида, Д.Мўминованинг котиблигида,
даъвогар Кўчканов Самандарбек Азимжон ўғлини жавобгар Кўчканова
Гулрухсорахон Маннобжон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1701-2304/25951-сонли
фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагилар,
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар Кўчканов Самандарбек Азимжон ўғли жавобгар
Кўчканова Гулрухсорахон Маннобжон қизига нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар Кўчканов Самандарбек Азимжон ўғли
даъвони қувватлаб, жавобгар Кўчканова Гулрухсорахон Маннобжон
қизи билан 2019 йил январь ойининг 21 кунида қонуний никоҳ асосида
турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушлари давомида икки нафар
фарзандли бўлганлигини, 2022 йил сентябрь ойидан буён бирга
яшашмаслигини, ажрашишга асосий сабаб жавобгар билан ўзаро
келишмовчиликлар
ва
характерлари
бир-бирларига
тўғри
келмаганлиги бўлганлигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида
оилани тиклаш чораларини кўрмаганлигини баён қилиб, ўрталарида
тузилган қонуний никоҳдан ажратиб беришни сўраб, тушунтириш
берди.
Дастлабки суд мажлисида жавобгар Кўчканова Гулрухсорахон
Маннобжон қизи даъвони тан олмасдан, даъвогар Кўчканов
Самандарбек Азимжон ўғли билан 2019 йил январь ойининг 21 кунида
қонуний никоҳ асосида турмуш қурганлигини, биргаликдаги
турмушлари давомида икки нафар фарзандлик бўлганлигини, 2022 йил
сентябрь ойидан буён бирга яшашмаслигини, ажрашишга асосий сабаб
жавобгар билан ўзаро келишмовчиликлар ва характерлари бирбирларига тўғри келмаганлиги бўлганлигини, ажрашишга норози
эканлигини баён қилиб, тушунтириш берган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи хақида суд чақирув хатлари
орқали тегишли тартибда чақиртирилган бўлсада, жавобгар Кўчканова
Гулрухсорахон Маннобжон қизи суд мажлисига келмаганлиги,
келаолмаслигининг
узрли
сабаблари
хақида
судга
хабар
қилмаганлигини инобатга олиб, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
220-моддасига асосан ишни жавобгар Кўчканова Гулрухсорахон
Маннобжон қизини иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд даъвогарни тушунтиришини эшитиб, ишда тўпланган
ҳужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топди.
2
Иш
ҳужжатларига
кўра, тарафлар 2019 йил январь ойининг
21 кунида қонуний никоҳ асосида турмуш қурган.
Тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида икки нафар
фарзандли бўлган.
Тарафлар 2022 йил сентябрь ойидан буён бирга яшамайди.
Даъвогар С.Кўчканов аввал ҳам никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво ариза билан судга мурожаат қилган бўлиб, суднинг 13.01.2023
йилдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза рад қилинган.
Даъвогар С.Кўчканов 2023 йил июль ойида Дилноза исмли билан
шаърий никоҳ асосида турмуш қурган.
Тарафларга суднинг 8.02.2024 йилдаги ажрими билан ярашиб
олишлари учун уч ой ва суднинг 15.02.2024 йилдаги ажрими билан
қўшимча равишда уч ой муҳлат берилган.
Андижон туман, Айланпа ва Қўшариқ МФЙ яраштириш
комиссиясининг хулосасида тарафлар 2022 йил сентябрь ойидан буён
бирга яшамаслиги, тарафларни яраштириш чоралари натижа
бермаганлиги, уларни ажрашишларига келишмовчилик сабаб
бўлганлиги, шу сабабли бу оилани тиклашни иложи йўқлиги маълум
қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида Оила
жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат
муҳофазасидадир.
Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига,
никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига
асосланади.
Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий,
иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра,
агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани
сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил 20июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисидаги Қарорини
16-бандида «Эр хотинни бундан буён биргаликда яшашига ва оилани
сақлаб қолишига имконият йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод
бўлганлиги аниқланса, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни
қаноатлантиришга ҳақли» деб тушунтириш берилган.
Тарафлар 2022 йил сентябрь ойидан буён бир оила бўлиб
яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан оилани
батамом барбод бўлганлиги кўринади.
Суд баён этилганларга кўра, даъвогар Кўчканов Самандарбек
Азимжон ўғлини жавобгар Кўчканова Гулрухсорахон Маннобжон қизига
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантиришни,
давлат божини кўриб чиқиб, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш
вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида
3
давлат
божини
даъвогардан ундиришни лозим топди.
Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг 220, 249-253-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
Даъвогар Кўчканов Самандарбек Азимжон ўғлини жавобгар
Кўчканова Гулрухсорахон Маннобжон қизига нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Кўчканов Самандарбек Азимжон ўғли ва жавобгар
Кўчканова Гулрухсорахон Маннобжон қизи Андижон туман ФҲДЁ
бўлимида 2019 йил январь ойининг 21 кунида 85-сон билан қайд
қилинган никоҳдан ажратилсин.
Даъвогар Кўчканов Самандарбек Азимжон ўғлидан никоҳдан
ажратишни расмийлаштириш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг
3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон қилинган
кундан бошлаб бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят бериши мумкин.
Раислик этувчи:-
А.О.Одашев