Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1101-2306/6793 Дата решения 24.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Ажрим (ишни бошқа кунга қолдириш) Суд Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро суди Судья Мавлонова Дилбар Сувоновна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Муллажанов Фарход Турабжанович Ответчик / Подсудимый Муллажанова Шахноза Руслановна
Source ID 667da4f3b6bf6f28996e5d25 Claim ID 4847879 PDF Hash 3dc68b3875ec2b71... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Оила кодекси 1-моддаси Оила кодекси 1 code_article
олдиришга ва Оила кодекси 40-моддаси олдиришга ва Оила кодекси 40 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 7 308 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг “24” куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро суди биносида, очиқ суд мажлисида, судья Д.С.Мавлонованинг раислигида, судья ѐрдамчиси Б.Кудратуллаевнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар ФФФнинг жавобгар ШШШга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1101-2306/6793-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ФФФ судга ШШШга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда ва суд мажлисида берган кўрсатмаларида даъво аризани қувватлаб, жавобгар ШШШ билан 05.10.2009 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар 25.07.2010 йилда туғилган МММ исмли фарзандлари борлигини, ўзаро келишмовчиликлар туфайли 2021 йил июл ойидан бирга яшамасликларини, эр-хотинлик муносабатлари ўша кундан тугатилганлигини ва умумий рўзғор юритмасликларини, жавобгар билан бошидан турмушлари яхши бўлмаганлигини, ўзаро муросалари тўғри келмаганлигини, суд томонидан берилган яраштирув муддати мобайнида ҳам муносабатларини тиклашга ҳаракат қилишмаганлигини, келгусида жавобгар билан бирга бир оила бўлиб яшаб кета олмаслигини кўрсатиб, суддан жавобгар билан ўрталаридаги никоҳларидан ажратишни сўради. Жавобгар ШШШ суд мажлисида берган баѐнотида даъво аризани тан олиб, ўз кўрсатмаларида даъвогар ФФФ билан 05.10.2009 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзандлари борлигини, ўрталарида турли сабаблар билан тушунмовчилик ва келишмовчиликлар бўлиб ўтганлигини, оилаларини тиклаш учун қилинган ҳаракатлар самарасиз бўлганлигини, қатъий қарорга келиб бўлишганлигини, никоҳларидан ажратишга рози эканлигини кўрсатиб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд тарафларнинг баѐнотини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб ва тақдим этилган далилларга баҳо бериб, қуйидаги тўхтамга келади. Аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар ФФФ ва ШШШлар 05.10.2009 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Биргаликдаги турмушларидан бир нафар 25.07.2010 йилда туғилган МММ исмли фарзандлари бор. Ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли 2021 йил июл ойидан бирга эр-хотин бўлиб яшашмайди ва умумий рўзғор юритишмайди. Даъвогар келгусида жавобгар билан бир оила бўлиб яшаб кета олмасликларини асос қилиб, судга мазкур даъво аризаси билан мурожаат этган. Жавобгар ҳам оилаларини сақлаб қолиш имкони қолмаганлигини, даъвогарнинг талабини қаноатлантиришга эътирози йўқлигини билдирган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига асосан, суд эр-хотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолиши имконияти қолмаган ҳоллардагина уларнинг никоҳларини бекор қилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиѐти тўғрисида”ги №6-сонли қарорининг 15бандига мувофиқ, Судларга тушунтирилсинки, Оила кодекси 1-моддасининг иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари, вақтинчалик келишмовчилик ва бошқалар) аниқланганда, суд ҳар иккала тарафнинг ѐки улардан бирининг илтимосига биноан ѐхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ва Оила кодекси 40-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Қарорнинг 16-банди 1-қисмига асосан, Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буѐн бирга ҳаѐт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси). Суд юқорида қайд этилган қонун нормаси ва раҳбарий кўрсатма талабларидан келиб чиқиб, тарафларнинг оилавий муносабатларини тиклаш мақсадида ўзининг 21.11.2023 йилдаги ажрими билан уларга 6 (олти) ой яраштирув муддатини белгилаган ва ажрим нусхасини тегишли маҳалла фуқаролар йиғинига юборган. Зангиота туман ҳокимлиги “Тарнов” МФЙ Яраштирув комиссиясининг 18.05.2024 йилдаги Далолатномасида, тарафларнинг оилавий келишмовчилиги маҳалла фаоллари иштирокида кўриб чиқилганлиги, тарафларни яраштириш чоралари кўрилганлиги, бироқ оилани яраштириш имкони бўлмаганлиги қайд этилган. Суд, аниқланган ҳолатларга баҳо бериб, томонлар ўртасидаги никоҳ расмангина мавжуд бўлиб, оила эса тамомила барбод бўлган деган хулосага келади. Суд бундай хулосага келишда тарафларнинг бир оила бўлиб узоқ муддатдан буѐн бирга яшамасликларини, ўрталаридаги эр-хотинлик ва умумий рўзғор юритиш асосларини тугатилганлигини, шу вақтга қадар уларнинг оиласини тиклаш учун кўрилган чоралар ижобий натижа бермаганлигини ҳам инобатга олади. Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41,44моддалари талабига амал қилиб, суд тарафларнинг никоҳларини бекор қилишни, вояга етмаган фарзандларини онаси, яъни жавобгарнинг тарбиясида қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасига асосан, суд никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ѐзиш органининг гувоҳномаси берилаѐтганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ѐки улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди. Суд, иш юзасидан давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни ва унинг иловаси бўлган Давлат божи ставкаларининг 5-қисми, “б”-банди, 2хатбошиси талабига мувофиқ, никоҳни бекор қилишни расмийлаштиришда ундирилиши лозим бўлган давлат божи тўловларини даъвогар ФФФдан никоҳни бекор қилишни расмийлаштириш вақтида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баробари миқдорида ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41, 44,45-моддалари, Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253 моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ : Даъвогар ФФФнинг жавобгар ШШШга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси – қаноатлантирилсин. Тарафлар ФФФ ва ШШШлар Тошкент шаҳар Оила маросимлари Марказида 2009 йил 05 октябр куни 1559-сон билан рўйхатга олинган никоҳларидан ажратилсинлар. Тарафларнинг бир нафар вояга етмаган 25.07.2010 йилда туғилган МММ исмли фарзандлари онаси ШШШнинг тарбиясида қолдирилсин. Даъвогар ФФФдан давлат фойдасига никоҳни бекор қилинганлигини расмийлаштириш вақтида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Тошкент вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ѐки апелляция тартибида кўрилмаган ва қарор қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ѐхуд протест келтирилиши мумкин. Иш апелляция ѐки кассация тартибида кўрилмаган бўлса, ҳал қилув қарори устидан тафтиш тартибида шикоят қилиниши ѐки протест келтирилиши мумкин эмас. Раислик этувчи Нусхаси аслига тўғри, судья /имзо/ Д.С.Мавлонова