Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1603-2301/16213 Дата решения 24.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Паспорт нусхаси; Ҳал қилув қарори; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди Судья Кўчкинова Иқбол Хошимовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўринбоева Иқболхон Носирали қизи Ответчик / Подсудимый Боқиев Ойбек Қодиржон ўғли
Source ID 667e8f01b6bf6f28996e5d2f Claim ID 4843528 PDF Hash 73699a069a79b208... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
зР ФПКнинг 220-моддаси зР ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 5 270 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 24 куни фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилояти Чуст туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья И.Кўчкинованинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Райимбердиеванинг котиблигида, даъвогар Уринбоева Иқболхон Носирали қизининг жавобгар Боқиев Ойбек Қодиржон ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1603-2301/16213-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судга даъвогар Уринбоева Иқболхон Носирали қизи жавобгар Боқиев Ойбек Қодиржон ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Уринбоева Иқболхон Носирали қизи даъво аризасини қувватлаб, ўз тушунтиришида жавобгар билан 10.04.2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар вояга етмаган 27.05.2019 йилда туғилган Қодиржонов Шохжахон Ойбек ўғли исмли фарзанди борлигини, жавобгар билан кўп муддат бирга яшамаганини, 2019 йилда жавобгар уни ота-онасининг уйига бориб туришини, кейинчалик ўзи бориб олиб келишини айтиб ота-онасининг уйига жўнатиб юборганини, кейин билса жавобгар Шохиста исмли аёлга шаърий уйланиб олганини, уларнинг бир нафар фарзанди борлигини, шу сабабли оила тикланмаслигини, жавобгар унинг номига кредит олиб ишлатиб юборганини, ҳозирда кредит қарзи 30.000.000 сўмдан ошиб кетганини, жавобгар тўламаётганини, бундай инсон билан бирга яшашни истамаслигини, оилани тиклаш имкони умуман қолмаганини, ажрашиш фикри қатъий эканлигини кўрсатиб, суддан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида огоҳлантирилган бўлса-да жавобгар Боқиев Ойбек Қодиржон ўғли суд мажлисларига келмади. Шу боис суд фуқаролик ишини ЎзР ФПКнинг 220-моддасига кўра жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланишича, Уринбоева Иқболхон Носирали қизи ва Боқиев Ойбек Қодиржон ўғлилар 10.04.2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Биргаликдаги турмушларидан бир нафар вояга етмаган 27.05.2019 йилда туғилган Қодиржонов Шохжахон Ойбек ўғли исмли фарзанди бор. Тарафларнинг турмуши бошидан яхши бўмаган, ўрталарида доимий келишмовчиликлар келиб чиққан. Оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2019 йилдан буён бирга яшамайдилар, шу вақтдан бошлаб умумий рўзғор юритмайдилар. Суд тарафларнинг оилавий муносабатларини тиклаш мақсадида 09.11.2023 йилдаги ажрими билан уларга 6 (олти) ой яраштирув муддатини белгилаган. Бироқ, ушбу белгиланган муддат давомида тарафларнинг оилавий муносабатлари тикланмаган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига асосан, суд эрхотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолишни имконияти қолмаган ҳоллардагина уларни никоҳларини бекор қилади. Тўрақўрғон туман Кумидон МФЙ томонидан берилган далолатномадан кўринишича, тарафлар 2019 йилдан буён бирга яшамайди. Улранинг оиласини сақлаб қолиш учун қилинган чора-тадбирлар ижобий натижа бермаган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2007 йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандида эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқлиги, яъни оиланинг тамомила барбод бўлганлиги аниқлансагина, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли эканлиги тушунтирилган. Суд аниқланган ҳолатларга баҳо бериб, тарафлар ўртасида бир-бирларига меҳр-муҳаббат, ҳурмат қолмаганлигини, уларнинг оиласини тиклаш учун қилинган ҳаракатлар ижобий натижа бермаганлигини инобатга олиб ўрталарида никоҳ расмангина мавжуд бўлиб, оила эса тамомила барбод бўлган деган хулосага келади. Шу боис суд аниқланган ҳолатлар ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41, 46-моддалари талабига амал қилиб, тарафларнинг ўрталаридаги никоҳдан ажратишни лозим топади. Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосланиб, жавобгар О.Боқиевдан давлат фойдасига БҲМнинг уч баравари миқдорида давлат божи ундиришни, даъвогарнинг қарамоғида вояга етмаган фарзанди борлиги сабабли давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41,45моддалари, ФПКнинг 249-253-моддалари талабларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Уринбоева Иқболхон Носирали қизининг жавобгар Боқиев Ойбек Қодиржон ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Уринбоева Иқболхон Носирали қизи билан жавобгар Боқиев Ойбек Қодиржон ўғлилар ўртасида 2019 йил 10 апрелда Наманган вилояти Тўрақўрғон туман ФҲДЁ бўлимида тузилган ва 316-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳларидан ажратилсинлар. Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилаётганида даъвогар Уринбоева Иқболхон Носирали қизидан давлат фойдасига БҲМнинг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида ушбу суд орқали Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят ёки протест келтиришлари мумкин. Раислик этувчи И.Кўчкинова