Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1603-2301/16737 Дата решения 24.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди Судья Кўчкинова Иқбол Хошимовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Рахимова Умида Машрабжон қизи Ответчик / Подсудимый Тўрғунбоев Акмалжон Икромжон ўғли
Source ID 66824262b6bf6f28996e5e2f Claim ID 4916388 PDF Hash 74f2d4e493cd28c6... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
зР ФПКнинг 220-моддаси зР ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 5 301 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 24 куни фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилояти Чуст туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья И.Кўчкинованинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Райимбердиеванинг котиблигида, даъвогар Рахимова Умида Машрабжон қизининг жавобгар Турғунбоев Акмалжон Икромжон ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1603-2301/16737-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судга даъвогар Рахимова Умида Машрабжон қизи жавобгар Турғунбоев Акмалжон Икромжон ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Рахимова Умида Машрабжон қизи даъво аризасини қувватлаб, ўз тушунтиришида жавобгар билан 17.01.2022 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганини, биргаликдаги турмушларидан фарзанди йўқлигини, жавобгар билан кўп муддат бирга яшамаганини, 2022 30 декабрь куни ота-онасининг уйига кетишга мажбур бўлганини, жавобгарнинг ўзини фикри йўқлигини, унша қўл кўтаришини, оилавий ишларига қайинсинглиси аралашганини, ҳозирда жавобгар билан ярашиши имкони қолмаганини, жавобгар ажрашиш учун ФҲДЁ бўлимига бормаётганини, онаси билан бобосининг уйида яшаганини, онаси ҳам, бобоси ҳам вафот этиб қолганини, ҳеч кими қолмаганини, шунинг чуун турмуш қуриш ниятида эканини, шу сабабли судга мурожаат қилганини, берилган муҳлат давомида оила тикланмаганини ҳозирда оилани тиклаш имкони умуман қолмаганини, шу боис ажрашиш фикри қатъий эканлигини кўрсатиб, суддан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраган. Жавобгар Турғунбоев Акмалжон Икромжон ўғли дастлабки суд мажлисида даъвони тан олишини, даъвогар билан ўрталарида фарзанд йўқлигини, 2022 йил декабрь ойидан буён бирга яшамаётганини, унинг ҳам даъвогар билан ярашиш нияти йўқлигини кўрсатиб, суддан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни ва фуқаролик ишини унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўради. Шу боис суд фуқаролик ишини ЎзР ФПКнинг 220-моддасига кўра жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланишича, Рахимова Умида Машрабжон қизи ва Турғунбоев Акмалжон Икромжон ўғлилар 17.01.2022 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Биргаликдаги турмушларидан фарзанди йўқ. Тарафларнинг турмуши бошидан яхши бўлмаган, бирбирлари билан муросаси тўғри келмаган. Оилада доимий келишмовчиликлар бўлиб тарафлар 2022 йил декабрь ойидан буён бирга яшамайди. Суд тарафларнинг оилавий муносабатларини тиклаш мақсадида 14.11.2023 йилдаги ажрими билан уларга 6 (олти) ой яраштирув муддатини белгилаган. Бироқ, ушбу белгиланган муддат давомида тарафларнинг оилавий муносабатлари тикланмаган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига асосан, суд эрхотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолишни имконияти қолмаган ҳоллардагина уларни никоҳларини бекор қилади. Тўраўқрғон туман Оила ва хотин-қизлар бўлимининг хулосасидан кўринишича, тарафларнинг оиласини сақлаб қолиш учун қилинган чоратадбирлар ижобий натижа бермаган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2007 йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандида эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқлиги, яъни оиланинг тамомила барбод бўлганлиги аниқлансагина, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли эканлиги тушунтирилган. Суд аниқланган ҳолатларга баҳо бериб, тарафлар ўртасида бир-бирларига меҳр-муҳаббат, ҳурмат қолмаганлигини, уларнинг оиласини тиклаш учун қилинган ҳаракатлар ижобий натижа бермаганлигини инобатга олиб ўрталарида никоҳ расмангина мавжуд бўлиб, оила эса тамомила барбод бўлган деган хулосага келади. Шу боис суд аниқланган ҳолатлар ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41, 46-моддалари талабига амал қилиб, тарафларнинг ўрталаридаги никоҳдан ажратишни лозим топади. Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосланиб, жавобгар А.Турғунбоевдан давлат фойдасига БҲМнинг уч баравари миқдорида давлат божи ундиришни, даъвогарнинг моддий аҳволини инобатга олиб давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41,45моддалари, ФПКнинг 249-253-моддалари талабларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Рахимова Умида Машрабжон қизининг жавобгар Турғунбоев Акмалжон Икромжон ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин. Даъвогар Рахимова Умида Машрабжон қизи билан жавобгар Турғунбоев Акмалжон Икромжон ўғлилар ўртасида 2022 йил 17 январда Наманган вилояти Тўрақўрғон туман ФҲДЁ бўлимида тузилган ва 2-1612-22-00060-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳларидан ажратилсинлар. Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилаётганида жавобгар Турғунбоев Акмалжон Икромжон ўғлидан давлат фойдасига БҲМнинг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида ушбу суд орқали Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят ёки протест келтиришлари мумкин. Раислик этувчи И.Кўчкинова