← Назад
Решение #1278003 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 758 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 24 куни фуқаролик ишлари бўйича
Андижон туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья
Д.Б.Бўриевнинг раислигида, Х.Адхамжоновнинг котиблигида, даъвогар
Турдиохунов Аъзамжон Олим ўғлининг жавобгар Турдиохунова
Дилафруз Абдуллаевнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси бўйича юритилган 2-1701-2302/26878-сонли фуқаролик ишини
кўриб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судга даъвогар Турдиохунов Аъзамжон Олим ўғли жавобгар
Турдиохунова Дилафруз Абдуллаевнага нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар Турдиохунов Аъзамжон Олим ўғли даъво
аризасини қувватлаб, ўз тушунтиришида жавобгар билан 08.08.2009
йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, биргаликдаги
турмушлари давомида уч нафар фарзанд кўришганлигини, жавобгар
билан 2023 йил бахор ойларидан буён фактик ажрашиб
кетишганликларини, жавобгар билан турмушларини бошида яхши
бўлганлигини, ажрашишнларига асосий сабаб жавобгар билан ўзаро
келишмовчиликлар бўлганлигини, бунинг натижасида ўрталарида
хурмат йўқолиб борганлигини, хозирда бир бирларига нисбатан
кунгиллари йўқлигини, ажрашган вақтларидан буён бир нафар
фарзандлари 2011 йил 15 январда туғилган Олимов Ахрорбек Аъзамжон
ўғли ўзининг тарбиясида қолганлигини, жавобгар томонидан жанжаллар
бўлганлиги сабабли ота онаси алохида уйнии ижарага олиб
берганлигини, шунда ҳам жавобгар ёки мени дейсан ёки ота-онангни
танлайсан деб шарт қўйганлиги учвун ота-онасини танлаб уйдан чиқиб
кетганлигини, диний томондан ҳам жавобгарни жавобини берганлигини,
бугунги кунда жавобгар билан ажрашиб алоҳида оила қуриб яшаш нияти
борлиги сабабли, суддан жавобгар билан ўрталаридаги никоҳдан
ажратишни сўради.
Жавобгар Турдиохунова Дилафруз Абдуллаевна судда тушунтириш
бериб, давогар билан ажрашмаслигини, олдинги сафар судда иштирок
етмаганлигини, касал бўлиб қолганлигини, уни илгариги суд
мжлисларига чақиришмаганлиги, унинг ўзи МФЙ ходимларидан эшитиб
суд мжлисига келганлигини, давогар шарий томондан жавобини
бермаганлигини, давогар ростдан ҳам юк ташиш билан шуғулланишини,
уйга кеч келишини, давогар иккинчи ҳотин мавзусида гап бошлаганлиги
туфайли бир-бирлари билан жанжаллашиб қолишганлигини, оиласи
бузилиб кетмаслиги учун харакат қилаётганлигини билдириб, даъвогар
билан ажрашмаслигини таъкидлаб, даъвони рад қилишни сўради.
Суд даъвогар ва жавобгарнинг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги
тўпланган хужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, даъвони рад қилишни лозим топди.
Аниқланишича, Турдиохунов Аъзамжон Олим ўғли
ва
Турдиохунова Дилафруз Абдуллаевна
08.08.2009 йилда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Никоҳлари Андижон туман ФХДЁ
бўлимида рўйхатга олиниб, №1860-сон билан далолатнома ёзуви қайд
этилган.
Биргаликдаги турмушларидан уч нафар Олимов Алишер
Аъзамжон ўғли, Олимов Ахрорбек Аъзамжон ўғли ва Олимов Асадбек
Аъзамжон ўғли исмли фарзандлари бор.
Тарафларнинг турмуши дастлабки вақтларда яхши бўлиб,
кейинчалик ўрталарида турли келишмовчилик ва низолар келиб чиқиб,
ўзаро бир-бирларини тушунмай қолган. Оилавий келишмовчиликлар
сабабли тарафлар 2023 йил апрель ойидан буён бирга яшамайдилар, шу
вақтдан бошлаб умумий рўзғор юритмайдилар.
Даъвогар никоҳдан ажратишга даъвогарнинг турмуш ўртоғи
билан
ўзаро
характерлари
тўғри
келмаганлигини,
ўзаро
келишмовчиликлар,
тортишувлар
оқибатида
бир
бирларини
тушунмаслик ва жавобгардан кўнгли совуганлиги сабаб бўлганлигини
асос қилиб кўрсатган.
Тарафларни ўртасида жиддий келишмовчилик мавжуд эмас,
оиласини тиклашни имконияти бор, оилани барбод бўлишига асос
бўлувчи ҳолатлар мавжуд эмас. Тарафлар хозирги кунда бошқа шахслар
билан оила-никоҳ муносабатларига киришмаганлар.
Жавобгар Турдиохунова Дилафруз Абдуллаевна судда оилани
тиклаб яшамоқчи эканлигини, даъвогар томонидан ярашиш учун бирор
бир харакат қилинмаганлигини, ўзи даъвогарни ярашиш мақсадида
кутганлигини баён қилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасида “Агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади”-деб
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар
томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 08.08.2009 йилдаги 6-сонли қарорини 16бандига кўра, турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва
тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар,
шунингдек эр-хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар
келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни
хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди.
Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади.
Даъвогар ўз баёнотида никоҳдан ажратишга важ қилиб келтирган
ҳолатлар эр-хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани
сақлаб қолишга имконият йўқ, яъни оила тамомила барбод бўлган деб
топиш учун асос бўла олмайди.
Суд баён этилганларга, юқоридаги қонун талаблари ҳамда иш
бўйича тўпланган ҳужжатлар ва суд мажлисида аниқланган ҳолатларга
кўра, даъвогарни даъвосини рад қилишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249253-моддалари талабларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Турдиохунов Аъзамжон Олим ўғлининг жавобгар
Турдиохунова Дилафруз Абдуллаевнага нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъвоси рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори устидан қарор чиқарилган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят
судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериши
ёхуд прокурор протест келтирилиши мумкин.
Раислик этувчи:
(имзо)
Д.Б.Бўриев