Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2301/29018 Дата решения 24.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Судья Азизов Иқболжон Гулямович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Мамазулунова Шахзодахон Расуловна Ответчик / Подсудимый Мамазулунов Умиджон Муталипжон ўғли
Source ID 66822113b6bf6f28996e5dce Claim ID 4902645 PDF Hash cf76da98f0e56f01... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 4 805 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 24 куни фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида суд раиси И.Г.Азизовни раислигида, О.Асқаровнинг котиблигида, даъвогар Мамазулунова Шахзодахон Расуловнани жавобгар Мамазулунов Умиджон Муталипжон ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-17012301/29018-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар, Даъвогар Мамазулунова Шахзодахон Расуловна судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Мамазулунов Умиджон Муталипжон ўғли билан никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Мамазулунова Шахзодахон Расуловна даъвони қувватлаб, 03.12.1995 йилда жавобгар Мамазулунов Умиджон Муталипжон ўғли билан қонуний никоҳни расмийлаштириб, турмуш қурганлигини, турмушидан 04.11.1996 йилда туғилган Муталипов Ойбек Умиджон ўғли, 13.04.2000 йилда туғилган Муталипова Шахнозахон Умиджон қизи ва 17.06.2007 йилда туғилган Муталипов Ходжиакбар Умиджон ўғли исмли фарзандли бўлганлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабаб 2022 йил апрель ойидан буён бирга яшамаслигини, ярашиш учун берилган муддатда ҳам ярашмаганлигини, узоқ муддат бирга яшамаганлиги учун оиласи тикланмаслигини, бир-бирига нисбатан меҳри йўқлигини, фарзандлари ўзини тарбиясида қолганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар Мамазулунов Умиджон Муталипжон ўғли суд мажлисида даъвони тан олиб, даъвогар билан 2022 йил апрель ойидан буён даъвогар билан бирга яшамаслигини, ярашиш учун берилган муддатда ҳам ярашмаганлигини, даъвогар билан ярашишга ҳаракат қилганлигини, лекин натижа бўлмаганлигини, шу сабабли даъвони қаноатлантириб, никоҳдан ажратиб беришни сўради. Суд тарафларни тушунтиришларини эшитиб, ишда тўпланган хужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 03.12.1995 йилда қонуний никоҳни расмийлаштириб, турмуш қурган. Турмушидан 04.11.1996 йилда туғилган Муталипов Ойбек Умиджон ўғли, 13.04.2000 йилда туғилган Муталипова Шахнозахон Умиджон қизи ва 17.06.2007 йилда туғилган Муталипов Ходжиакбар Умиджон ўғли исмли фарзанди бор. Тарафлар ўзаро келишмовчилик сабаб 2022 йил апрель ойидан буён бирга яшамайди. Даъвогарнинг дастлабки даъво аризаси 2022 йил 13 июлда рад қилинган. Кейинги даъво аризаси бўйича тарафларга ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат берилган. Бироқ, Андижон туман Янги Тўлқин МФЙ яраштириш комиссиясининг хулосаларида тарафлар 2022 йил апрель ойидан буён бирга яшамаслиги, тарафларни яраштириш чоралари натижа бермаганлиги, бу оилани тиклашни иложи йўқлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил 20-июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисидаги Қарорини 16-бандида «Эр хотинни бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишига имконият йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод бўлганлиги аниқланса, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли» деб тушунтириш берилган. Тарафлар 2022 йил апрель ойидан буён бир оила бўлиб яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан оилани батамом барбод бўлганлиги кўринади. Суд баён этилганларга кўра, даъвогар Мамазулунова Шахзодахон Расуловнани жавобгар Мамазулунов Умиджон Муталипжон ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантиришни, давлат божини кўриб чиқиб, никоҳдан ажратишни расмийлаш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божини тарафлардан ундиришни лозим топди. Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 251-253-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ : Даъвогар Мамазулунова Шахзодахон Расуловнани жавобгар Мамазулунов Умиджон Муталипжон ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Мамазулунова Шахзодахон Расуловна ва жавобгар Мамазулунов Умиджон Муталипжон ўғли Андижон туман Хартум ҚФЙ ФҲДЁ бўлимида 03.12.1995 йилда қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Даъвогар Мамазулунова Шахзодахон Расуловнадан никоҳдан ажратишни расмийлаш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар Мамазулунов Умиджон Муталипжон ўғлидан никоҳдан ажратишни расмийлаш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Мамазулунова Шахзодахон Расуловнага никоҳгача фамилиясига қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон қилинган кундан бошлаб бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят 3 судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. И.Г.Азизов ҳайъатига