Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1001-2308/33063 Дата решения 23.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди Судья Джалилов Азизбек Нурмагамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қурбонова Маркамат ХХХХ Ответчик / Подсудимый "RVF TASHKENT" MAS'ULIYATI CHEKLANGAN JAMIYAT
Source ID 667c00deb6bf6f28996e5ce7 Claim ID 4877058 PDF Hash 9e3c7a38dc1da540... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 17
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
аролик процессуал кодекснинг 95-моддаси аролик процессуал кодекс 95 code_article
збекистон Республикаси ФПК 59-моддаси збекистон Республикаси ФПК 59 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 16-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 16 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 65 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 66-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 66 law
аролик кодекснинг 164-моддаси аролик кодекс 164 code_article
збекистон Республикаси ФКнинг 985-моддаси збекистон Республикаси ФК 985 law
збекистон Республикаси ФКнинг 999-моддаси збекистон Республикаси ФК 999 law
збекистон Республикаси ФКнинг 1021-моддаси збекистон Республикаси ФК 1021 law
збекистон Республикаси ФКнинг 1022-моддаси збекистон Республикаси ФК 1022 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддаси збекистон Республикаси ФПК 72 law
аролик процессуал кодекси 80-моддаси аролик процессуал кодекси 80 code_article
аролик кодексининг 150-моддаси аролик кодекси 150 code_article
аролик кодексининг 153-моддаси аролик кодекси 153 code_article
Текст решения 23 513 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил май ойининг 23 куни фуқаролик ишлари буйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро суди ўз биносида очиқ суд мажлисида, қуйидаги таркибда Раислик этувчи судья: ХХХ, ХХХнинг котибалигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар ХХХ ХХХнинг жавобгар «RVF Тошкент» ва ХХХларга нисбатан етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 2-10012308/33063-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қўйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ХХХ ХХХнинг жавобгар «RVF Тошкент» ва ХХХга нисбатан етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш ҳақидаги даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда М.Қурбонова 2016 йилда М.улуғбек тумани “Олтинтепа” мфй Қайнарсой кўчасида қурилган коттедждаги 1 уй 18 хонадонни тадбиркор ХХХдан сотиб олганлигини, шу манзилда уч киши яшаб келишларини, Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчаси 251 уйда жойлашган жавобгар «RVF Тошкент» МЧЖнинг томонидан қурилиш қоидалари қупол равишда бузилган бўлиб , буни оқибатида уларнинг уч қаватдан иборат бўлган кеттеджи бугунги ҳолатига келиб авария ҳолатига келганлигини ва мутахассислар томонидан тасдиқланганлигини, техник хулосасини ўтказган ташкилот ҳуқуқий асослар билан яқин масофада қазилган котлован ва қурилиш ишларни олиб бориш оқибатида коттеджни деворларида ёриқлар пайдо бўлганлигини, қазилган котлован коттеджни бурчагигача масофаси 6 метрни ташкил қилишини, қазилган котлованнинг чуқурлиги 3,5 метрни котлован тугаган жойдан унинг коттеджигача бўлган масофа 2,5 метрни ташкил қилишини, “RVF TASHKENT” МЖЧ томонидан тақдим этилган қурилиш лойиҳа ҳужжатлари архитектура ва шаҳарсозлик Кенгаши томонидан рад қилинганлигини, шунга қарамасдан “RVF TASHKENT” МЖЧ томонидан қонунга зид равшда қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилмасдан давом этиб келаётганлигини, бугунги кунда иккита кўп қаватли биноларнинг бешинчи қаватигача қурилиш ишлари амалга оширилганлигини, Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан ҳолатни ўрганиш ишлари бўйича маълумотида унинг уйи жойлашган уч қаватдан иборат котеджни ташқи ва ички деворларида ёриқлар мавжудлиги, деворда силжиш ҳолатлари борлиги, юқори қаватдаги балконларда чўкиш мавжудлиги аниқланганлиги кўрсатилганлигини, ушбу ҳолатларни “RVF TASHKENT” МЖЧ иш юритувчиси Б.Шокиров имзо қўйиб коттеджни таъмирлаб бериш ваъдаси билан тасдиқлаганлигини, ўзига тегишли 18хонадон коттеджнинг 1-қаватида жойлашганлигини, 2 хоналик евро ремонт қилиб таъмирланганлигини, ремонт учун 15 000 АҚШ доллари сарфланганлигини, 16.03.2023 йилда “RVF TASHKENT” МЖЧ рахбарияти Тошкент шаҳар қурилиш соҳасидаги Назорат инспекциясининг рўйхатидан ўтмасдан қурилиш-монтаж ишларини бошлаб юборганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилганлигини, унинг хонадонига яқин масофада иккита осмонўпар кранлар ёрдамида олиб борилаётган ноқонуний қурилиш-монтаж ишлари унга ва оила аъзоларига қўрқув ва маънавий зарар етказаётганлигини, бундан ташқари Санитария ва эпидмиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида «RVF TASHKENT” МЖЧ томонидан қурилаётган кўп қаватли бино унга тегишли уй жойлашган коттеджнинг етарли даражада қуёш нури тушишини тўсиб қўйганлигини, турар жойига етказилган зарарни баҳолаш ташкилоти орқали баҳолатганида етказилган зарар суммаси 49 099 701 сўмни ташкил қилиши аниқланганлигини, бундан ташқари жавобгар А.Климачев томонидан унга сифатсиз уй сотилганлигини, хусусан коттеджнинг архив планида коттедж 1 қават бўлиб қурилиши керак бўлган бўлсада, лекин жавобгар Г.Климачев бинони 3 қават қилиб кўтарганлиги аниқланганлигини, бино фундаменти 40 см.ни ташкил қилишини, фундаментга ёстиқча қўйлимаганлигини, натижада 3 қаватли бино йиллар ўтиб чўкишни бошлаганлигини, бунга бинонинг ертўласи йўқлиги, фундаментнинг 3 қават бино учун камлиги эканлиги сабаб бўлганлигини, “RVF TASHKENT” МЖЧ томонидан амалга оширилган қурилиш-монтаж ишлари чўкиш жараёнини янада тезлаштириб юборганлигини, коттеджнинг 3 қавати пишган ғишт ва лой сувоқда кўтарилганлиги, бинонинг конструкциясида плиталар етарли эмаслиги аниқланганлигини баён қилиб, жавобгар «RVF TASHKENT” МЖЧдан 49 099 701 сўм модий зарар, зарарни аниқлаш ва баҳолаш учун сарфланган 4 020 000 сўмни, шунингдек “RVF TASHKENT” МЖЧ ва Г.Климачевлардан 900 000 000 сўм маънавий зарарни ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар М.Қурбонованинг ишончли вакили фарзанди Б.Қурбонов даъво талабини қўллаб қувватлаб, ухшаш тушунтиришларни бериб, даъво талабларни қаноатлантиришни сўраган. Суд мажлисида жавобгар “RVF TASHKENT” МЖЧнинг ишончли вакили С.Мирахмедов, даъво аризани тан олмасдан, даъвогар томонидан низо юзасидан судга қадар чоралар кўрилган жараёнида “RVF TASHKENT” МЖЧнинг директори томонидан низони тинч йўли билан ҳал қилиш мақсадида даъвогар М.Қурбонова ва бу уйида бошқа яшовчиларга моддий зарар учун 20.000.000 сўмдан тақлиф қилинганлигини, аммо Б.Қурбонов ушбу тақлифга рози бўлмаганлигини, ҳозирда даъвогарнинг яшаш манзили бўйича пайдо бўлган ёриқлар ва “RVF TASHKENT” МЖЧнинг томонидан қурилаётган кўп қаватли уйнинг қурилиш ишлари ўртасида узвий сабабий боғлилиги йўқлигини маълум қилиб даъво аризани қаноатлантириш рад этишни сўради. Жавобгар А.Климачев суд мажлисда иштирок этмасдан, даъво аризасига ёзма аризани тақдим қилиб унда, даъвогар билан шартномаси 7 йилдан олдин тузилганлигини ва даъво муддати ўтиб кетганлиги сабабли даъво аризасини рад қилиш ва судни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўради. Суд бундай холатда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан ушбу аризасини инобатга олиб жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, кўчмас мулк объектининг кадастр ишига кўра нотариал тартибда 25.10.2016 йилда 3638 сонли олди сотди шартномасига асосан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Қайнарсой кўчаси, 1/18 уй даъвогар М.Қурбонованинг номига расмийлаштирилган. Ўзбекситон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси Тошкент шаҳар Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг 20.02.2023 йилдаги 935 сонли маълумотига кўра, Тошкент шаҳар ҳокимнинг 03.06.2016 йилдаги Мирзо Улуғбек тумани, Паркент кўчаси 251 уй манзилида жойлашган мавжуд биноларни бузилиш хисобига ўзларига тегишли ҳудудида босқичма-босқич “Пастки қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси бўлган кўп қаватли турар-жой мактабгача таълим муассасаси бинолар”ни қуришга рухсат бериш тўғрисдаги 518 сонли қарори берилган. 2-босқич (яъни), Корректура “Пастки қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси бўлган кўп қаватли турар-жой мактабгача таълим муассасаси бинолари”ни қуришга лоийха-смета ҳужжатларини келишиш бўйича архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органинг 08.02.2023 йилда рад жавобини олган. Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Паркент кўчаси 251 уй манзилида “RVF TASHKENT” МЖЧнинг томонидан “кўп қаватли турар-жой бинолар”ни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2022 йилдаги 200 сонли қарори 5 иловаси “Қурилиш монтаж ишларини бошлаш учун объктни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий Регламенти” талабларига зид равишда Тошкент шаҳар Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инпекциясидан рўйхатидан ўтмасдан қурилиш-монтаж ишларини олиб борилаётганлигини аниқланганлиги, кўрсатилган. Тошкент шахар Мирзо Улуғбек тумани Фавқулодда вазиятлари бўлимнинг 21.02.2023 йилдаги 23/30-228 сонли жавобига кўра, Б.Қурбонов ва бошқаларнинг мурожжати юзасидан ўтказилган ўрганиш давомида Олтинтепа мфй Қайнарсой кўчасида жойлашган 1 уйнинг ташқи девор қисмларида дарз кетиши, айрим хонадонларнинг ички девор қисмида ёриклар мавжудлиги, ошхоналарнинг пол қисмида чўкишлар мавжудлиги тасдиғини топганлигини кўрсатилган. “ZIKKURAT” МЧЖнинг 2023 йилдаги Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Олтинтепа мфй Қайнарсой кўчасида жойлашган 1 уйнинг холати бўйича техник хулосаси 4 бандига кўра, “на момент проведения обследования в непосредственно рядом с коттеджами идет строительство вқсотнқх жилқх домов. Расстояния от края откосов котлована местами составляет 6-8 м. до края стен коттеджей”, бундан ташқари 10 сонли хулосада қуйидагича кўрсатилган “На основании результата, общего обследования технического состояния строительных конструкций здания коттеджей расположенного по адресу: г. Мирзо-Улугбекский район, ул. Кайнарсой, дом №1, ООО «ZIKKURAT» отмечает: 1. На момент обследования техническое состояние отдельных строительных конструкций здания, имели дефекты и повреждения в виде трещин по стенам в результате неравномерной осадки фундаментов со стороны примыкания к котловану строившейся многоэтажки. 2. Предельные параметры конструктивных систем и отдельные строительные конструкции здание коттеджей не отвечают требованиям КМК 2.01.0396 «Строительство в сейсмических районах». По краям всех проемов не имеются железобетонные сердечники. Несущие стены выполнены в хаотичном порядке. При изучении существующей проектной документации было определено, что конфигурация в плане и этажность были изменены новыми владельцами. Имели место случаи пристроек и надстроек. Все выполненные пристройки и надстройки выполнены без согласованного проекта в установленном порядке и с нарушениями строительных норм. 3. По результатам выполненного детального обследования в данной работе было определено что коттеджи примыкающие к откосам котлованов многоэтажек были деформированы из за неравномерной осадки основания. 4. Исходя из результатов обследования и изученной проектной документации можно сделать вывод что несущая способность существующих конструкций коттеджей недостаточна. Необходимо выполнить усиление несущих конструкций поврежденных коттеджей. Усиление необходимо выполнить по выполненному проекту в установленном порядке и по рекомендациям указанных в приложении данного отчета. 5. Заказчику для выполнения дальнейших работ по строительству обратится в проектную организацию для разработки проекта в установленном порядке”, деб кўрсатилган. Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Art-Arx Biznes Loyiha” ХКнинг 2023 йилдаги СД37/2023 сонли Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Олтинтепа мфй Қайнарсой кўчасида жойлашган 1 уй 18 хонадоннинг таъмирлаш ишлари бўйича смета ҳужжатларига асосан жорий таъмирлаш ҳаражатларини 49.099.701 сўмга баҳоланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекснинг 95-моддаси биринчи қисмига кўра иш муҳокамаси чоғида келиб чиққан, фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимларни талаб қиладиган масалаларни тушунтириш учун суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига ёки ўз ташаббусига кўра экспертиза тайинлаши мумкин. Ишни тўғри ҳал қилиш мақсадида суд томонидан қурилишга оид судтехника экспертизаси тайинланган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулайманова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг 29/12(1958)16.1Z/6853-сонли 07.05.2024 йилдаги хулосасига асосан қуйидагича жавоб берилган: “Биринчи савол буйича: Ўзбекистон Республикаси ФПК 59-моддасига асосан, Тошкент шахар, Мирзо Улугбек тумани, Кдйнарсой кучасида жойлашган коттедждаги 1-уй, 18хонадони буйича “ZIKKURAT” МЧЖ томонидан утказилган техник курик юзасидан тайёрланган техник хулосасининг илмий жихатдан асосланганлиги аниклаш эксперт-курувчи ваколатига кирмаганлиги сабабли, хулоса беришнинг иложи йуклиги хакида маълум килинади (батафеил хулосанинг тадкикот кисмида баён этилган). Иккинчи савол буйича: Тошкент шахар, Мирзо Улугбек тумани, Кайнарсой кучасида жойлашган коттедждаги 1-уй, 18-хонадонидаги шикастлар вужудга келиши Тошкент шахар, Мирзо Улугбек тумани, Паркент кучаси, 251-уй манзилида “RVF TASHKENT” МЧЖ томонидан курилаётган куп каватли турар жой мажмуаси курилиш ишлари олиб борилишидан олдинги кавланган котлаван (пойдевор чукури) хамда ундан сунг шиббалаш (тебраниш/тромбовка ишлари) жараёнида вужудга келган булиши мумкин (батафсил хулосанинг тадқиқот қисмида баён этилган). “ART ARX Biznes loyiha” МЧЖ томонидан Тошкент шахар, Мирзо Улугбек тумани, Қайнарсой кучасида жойлашган коттедждаги 1-уй, 18- хонадонига етказилган зарар юзасидан, таъмирлаш-тиклаш ишлари буйича тузилган смета хужжати илмий асосланган (батафсил хулосанинг тадқиқот қисмида баён этилган). Учинчи савол буйича: Тошкент шахар, Мирзо Улугбек тумани, Паркент кучаси, 251-уй манзилида “RVF TASHKENT” МЧЖ томонидан курилаётган куп каватли турар жой биноси лойихаси курилган холати шахарсозлик нормалари ва коидаларига тугри келишини аниклаш буйича низоли булган қурилма тўлиқ тугалланмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 59-моддаси, Узбекистон Республикаси Вазирллар Маҳкамасининг “Суд экспертиза тадкдкотларини утказиш тартиби тугрисидаги” Намунавий низомннинг 30-бандига асосан, хулоса беришнинг иложи йуклиги тугрисида маълум килинади (батафсил тадқиқот қисмида баён этилган).”деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 3 – моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқларини, эркинликларини ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш кафолатланади. Ҳар қандай манфаатдор шахс бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқи ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатини ҳимоя қилиш учун фуқаролик суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқаролик ишлари бўйича судга (судга) мурожаат қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 14моддасига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари асосида ҳал қилиши шарт. Суд, агар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига зид бўлмаса, бошқа қонун ҳужжатларини ҳам қўллайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 16-моддаси 1-қисмига кўра, ушбу Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ ва манфаатларига, ушбу Конституциянинг биринчи бўлимида назарда тутилган асосий принцип ва нормаларга зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддаси 3-қисмига кўра, хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 66-моддасига асосан, мулкдор ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мол-мулкдан фойдаланиш атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекснинг 164-моддасига мувофиқ, мулкдор ўз ҳуқуқларини ҳар қандай бузилишини бартараф этишни талаб қилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 985-моддасига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим, деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 999-моддасига кўра, фаолияти теваракатрофдагиларга ошиқча хавф туғдирадиган юридик шахслар ва фуқаролар (транспорт ташкилотлари, саноат корхоналари, қурилишлар, транспорт воситаларининг эгалари ва бошқалар) ошиқча хавф манбаи етказган зарарни, агар зарар бартараф қилиб бўлмайдиган куч ёки жабрланувчининг қасддан қилган ҳаракати оқибатида юзага келганини исботлай олмасалар, тўлашлари шарт. Зарарни тўлаш мажбурияти ошиқча хавф манбаига мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқарув ҳуқуқи ёхуд бошқа ҳар қандай қонуний асосда (мулкий ижара шартномаси, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берадиган ишончнома, тегишли органнинг унга ортиқча хавф манбаини топшириш тўғрисидаги фармойишига кўра ва ҳоказо) эгалик қилувчи юридик шахс ёки фуқарога юкланади. Ошиқча хавф манбаларининг эгалари бу манбаларнинг бир бирига таъсири (транспорт воситаларининг тўқнашуви ва ҳоказо) натижасида учинчи шахсларга етказилган зарар учун ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган асослар бўйича солидар жавобгар бўладилар, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 1021-моддасига кўра, маънавий зарар уни етказувчининг айби бўлган тақдирда, зарар етказувчи томонидан қопланади, деб қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 1022-моддасига мувофик маънавий зарар пул билан копланади. Маънавий зарарни коплаш микдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган холларда зарар етказувчининг айби даражасига караб суд томонидан аникланади. Зарарни коплаш микдорини аниклашда окилоналик ва адолатлилик талаблари эътиборга олиниши лозим. Жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусияти маънавий зарар етказилган хакикий холатлар ва жабрланувчининг шахсий хусусиятлари хисобга олинган холда суд томонидан бахоланади. Маънавий зарар тўланиши лозим бўлган мулкий зарар дан катъи назар копланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28- апрелдаги “Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалар туғрисида”ги 7-сонли қарорининг тушунтирилишича, маънавий зарар деганда жабрланувчига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракати (ҳаракатсизлик) оқибатида у бошидан кечирган (ўтказган) маънавий ва жисмоний (камситиш, жисмоний оғриқ, зарар кўриш, ноқулайлик ва бошқа) азоблар тушунилади, 13бандига асосан маънавий зарарнинг миқдорини белгилашда судлар жабрланувчининг унга етказилган маънавий зарарнинг оғирлигига берган субъектив баҳосини, шунингдек даъвогарга етказилган маънавий ва жисмоний азобларнинг даражасини кўрсатувчи объектив маълумотларни, тажовуз қилинган объектнинг ҳаёт учун муҳимлиги, фойдаси (ҳаёти, соғлиги, қадр-қиммати, шахсий эркинлиги, уй-жойнинг дахлсизлиги, катта қимматликка эга бўлган мулклари ва бошқалар), ҳуқуқбузарликнинг оғирлиги ва оқибати (яқин қариндошларининг ўлдирилиши, ногиронликка олиб келган тан жароҳати етказилиши, озодликдан маҳрум қилиш, ишдан ёки турар жойдан ва бошқалардан маҳрум қилиш), уялтирадиган нотўғри маълумотларнинг характери ва уларни қанчалик даражада (доирада) тарқатилганлиги, жабрланувчининг яшаш шароитлари, шахсий хусусиятлари (хизмати, оилавий, маиший, моддий томонлари, соғлигининг ҳолати, ёши ва бошқалар), зарар етказувчининг ва жабрланувчининг айб даражалари, зарар етказувчи шахснинг моддий аҳволи ва бошқа эътиборга молик ҳолатларни ҳисобга олишлари лозим, деб белгилнган. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддасига мувофиқ, ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 80-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг ҳамма ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда, ҳар тарафлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Фуқаролик кодексининг 150-моддасига кўра, умумий даъво муддати — уч йилдир. Шунингдек, Фуқаролик кодексининг 153-моддасига мувофиқ, бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. Даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Жавобгар А.Климачев судга ариза билан мурожаат қилиб, мазкур даъво талабларга даъво муддатини қўллашни сўраган. Даъвогар томонидан даъво муддати ўтказганлиги узрли сабаби мавжудлиги ҳақида тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилинмаган ва суд томонидан шу ҳолатни тасдиқловчи далиллар билан аниқламаган. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, жавобгар А.Климачев томонидан муддатни қўллаш ва даъво аризани рад қилиш ҳақида берилган аризани эътиборга олган ҳолда, унга нисбатан қуйилган даъво талаблари даъво муддати ўтганлиги сабабли рад қилиш лозим деган хулосага келади. Жавобгар “RVF TASHKENT” МЖЧга нисбатан эса суд юқорида келтирилган қонуннинг нормаларни ва ҳолатларидан келиб чиқиб, Х.Сулайманова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг 29/12(1958)16.1Z/6853-сонли 07.05.2024 йилдаги хулосасини, “ZIKKURAT” МЧЖнинг 2023 йилдаги Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Олтинтепа мфй Қайнарсой кўчасида жойлашган 1 уйнинг холати бўйича техник хулосасини, шунингдек Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Art-Arx Biznes Loyiha” ХКнинг 2023 йилдаги СД37/2023 сонли Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Олтинтепа мфй Қайнарсой кўчасида жойлашган 1 уй 18 хонадоннинг таъмирлаш ишлари бўйича смета ҳужжатларига асосан жорий таъмирлаш ҳаражатларини 49.099.701 сўмга баҳоланганлигини ва суд жараёнида аниқланган бошқа далиларнинг мажмуи нуқтаи назаридан келиб чиқиб, жавобгар “RVF TASHKENT” МЖЧдан даъвогар М.Қурбонованинг фойдасига моддий зарар учун 49.099.701 сўм, экспертиза ҳаражатлари учун 4.020.000 сум ва даъвогар ўтган вақт давомида ноқулай, ҳаётига ҳавф соладиган шароитларида яшаганлигини ва бу билан унга ва оиласига етказилган рўҳий қийинчиликлари, адолат излаб юрган жараёнида маънавий азобланганлигини, шу билан бирга икки тарафларнинг ҳам субъектив ва объектив холатларни инобатга олган ҳолда, маънавий зарарни компенсация сифатида қоплаш учун 5.000.000 сўм ундиришни лозим топади. Суд, давлат божи ундириш масаласини мухокама қилиб Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 138,141-моддасига асосан даъвогар М.Қурбонованинг томонидан дастлаб давлат фойдасига давлат божи тўланганлигини ва даъво талаблари қисман қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, жавобгар “RVF TASHKENT” МЖЧдан даъвогарнинг фойдасига суд ҳаражатлари учун жами 2 624 000 сўм ва 33 000 сўм почта ҳаражатларни ундиришни лозим топади. Бинобарин, юқоридагиларга, ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 985,999, 1021-моддаларига ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 138, 141, 220, 249-253-моддаларига асосан суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар ХХХ ХХХнинг жавобгар «RVF Тошкент» МЧЖ ва ХХХга нисбатан етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш ҳақидаги даъво аризаси - қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «RVF Тошкент» МЧЖдан даъвогар ХХХ ХХХнинг фойдасига моддий зарар учун 49.099.701 сўм, экспертиза ҳаражатлари учун 4.020.000 сум ва даъвогар томонидан олдиндан тўланган суд ҳаражатлари учун 2.656.988,04 сўм ундирилсин. Жавобгар «RVF Тошкент» МЧЖдан даъвогар ХХХ ХХХнинг фойдасига маънавий зарарни компенсацияни қоплаш учун 5.000.000 сўм ундирилсин. Суднинг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан бир ой ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикояти (протести) берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириш мумкин. Раислик этувчи: Нусха аслига тўғри: Судья: имзо ХХХ