← Назад
Решение #1278008 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 46 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
4 957 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туманлараро суди
2024 йил май ойининг 23 куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида
Раислик қилувчи, судья А.А.Рахматов
Судья ёрдамчиси М.Хотамованинг котиблигида, тарафлар иштирокида,
даъвогар Апакходжаев Бобур Абдукаримовичнинг жавобгар Апакходжаева
Нодирахон Анвархужа қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси бўйича юритилган №2-1001-2309/15100-сонли фуқаролик ишини
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Б.Апакходжаев жавобгар Н.Апакходжаевага нисбатан даъво
ариза билан мурожаат қилиб, унда 19.11.2018 йилда қонуний никоҳдан ўтиб
турмуш қуришганини, биргаликдаги турмушидан бир нафар: 01.05.2020
йилда туғилган Абдукаримов Билолхўжа Бобур ўғли исмли фарзандлари
борлигини. Оилавий келишмовчиликлар, дунёқарашлари тўғри келмаганлиги
учун 2020 йил май ойидан буён бирга яшамаётганини билдириб, никоҳдан
ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Б.Апакходжаев даъво аризасини қувватлаб, бу
унинг биринчи никоҳи эканини, ҳозирда бошқа аёл билан шаърий никоҳ
асосида яшаб келаётганини, ўтган давр мобайнида ярашишга ҳаракат
қилмаганини, фарзандининг таъминоти учун ихтиёрий равишда моддий
ёрдам кўрсатиб келаётганини, мулкий низолар йўқлигини, ўғли онаси билан
яшашига эътирози йўқлигини билдириб, никоҳдан ажратишни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили, адвокат У.Ғуломов даъво аризасини
қувватлаб, оилани сақлаб қолиш имкони йўқлигини маълум қилди.
Суд мажлисида жавобгар Н.Апакходжаева даъво аризасини тан олиб,
ҳақиқатдан ҳам 2020 йил май ойидан буён бирга яшамаётганини, даъвогар
ихтиёрий равишда моддий ёрдам кўрсатиб келаётганини, дунёқарашлари
тўғри келмаганини, агар даъвогар фарзандини уй билан таъминлаш
масаласини кўриб чиқса ажрашишга рози эканини билдирди.
Суд тарафлар баёнотларини эшитиб, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб,
уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг
даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш хужжатларига кўра Апакходжаев Бобур Абдукаримович ва
Апакходжаева Нодирахон Анвархужа қизи ўртасида 19.11.2018 йилда
Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туман ФХДЁ бўлимида қонуний никоҳ қайд
қилинган.
Биргаликдаги турмушларидан бир нафар – 01.05.2020 йилда туғилган
Абдукаримов Билолхўжа Бобур ўғли исмли фарзандлари бор.
Тарафларнинг муносабатлари ёмонлашиб, 2020 йил май ойидан буён
бирга яшамайдилар, умумий рўзғор юритмайдилар. Эр-хотинлик
муносабатлари ҳам шу вақтдан бошлаб тугатилган.
Суднинг ажримига асосан эр-хотинга ярашиш учун мухлат берилган
ҳамда ҳар иккаласининг яшаш жойидаги маҳалла комитетига яраштириш
юзасидан сухбат олиб бориш юзасидан кўрсатма берилган.
Бироқ тарафлар ярашиш истаги бўлмаганлиги боис, яраштириш имкони
бўлмаган ва бу ҳақда ёзма далолатнома тақдим қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама ўрганиб, тарафлар ажрашишга рози
эканлигини, ўтган вақт давомида оилани сақлаб қолишга қаратилган
ҳаракатлар ҳам ижобий натижа бермаганлигини, тарафлар ўртасидаги никоҳ
барбод бўлганлиги ва оилани сақлаб қолиш учун имконият мавжуд эмас
деган хулосага келиб, даъвони қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.
Суд жавобгарнинг никоҳдан ажратилганда никоҳдан олдинги
фамилиясида қолдириш ҳақидаги илтимосномасини муҳокама қилиб
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддасига асосан уни
қаноатлантиришни лозим топади.
Суд давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб даъвогар
томонидан судга мурожаат қилишда 680.000 сўм миқдорида давлат божи
тўғри тўланганлигини инобатга олади.
Шунингдек, никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда Ўзбекистон
Республикаси Оила кодексининг 45-моддасига асосланиб, даъвогар
Б.Апакходжаевдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида
давлат божини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг
41, 45-моддалари, ФПКнинг 138, 249-253-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар
Апакходжаев
Бобур
Абдукаримовичнинг
жавобгар
Апакходжаева Нодирахон Анвархужа қизига нисбатан никоҳдан ажратиш
хақидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин.
Апакходжаев Бобур Абдукаримович ва Апакходжаева Нодирахон
Анвархужа қизи ўртасида 19.11.2018 йилда Тошкент вилояти Ўртачирчиқ
туман ФХДЁ бўлимида 1370-сон билан қайд этилган никоҳдан
ажратилсинлар.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогар Апакходжаев Бобур
Абдукаримовичдан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баровари миқдорида
давлат божи ундирилсин.
Никоҳдан ажратилгандан сўнг Нодирахон Анвархўжа қизига никоҳдан
олдинги “Тоирхўжаева” фамилияси қайтарилсин.
Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида апелляция шикояти (протести), биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация шикояти (протести) Тошкент шаҳар суди берилиши мумкин.
Раислик этувчи
А.А.Рахматов