Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1603-2305/14917 Дата решения 23.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди Судья Кўчкинова Иқбол Хошимовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Рузматов Рустам Турдалиевич Ответчик / Подсудимый Одилова Мафтуна Атхам қизи
Source ID 667bb5ecb6bf6f28996e5cbf Claim ID 4749649 PDF Hash 83ae8cc05de61c4b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
зР ЖПКнинг 83-моддаси зР ЖПК 83 law
амда МЖтКнинг 271-моддаси амда МЖтК 271 law
Текст решения 6 785 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 23 куни фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилояти Чуст туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья И.Кўчкинованинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Райимбердиеванинг котиблигида, даъвогар Рузматов Рустам Турдалиевичнинг жавобгар Одилова Мафтуна Атхам қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1603-2305/14917-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни Судга даъвогар Рузматов Рустам Турдалиевич жавобгар Одилова Мафтуна Атхам қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Рузматов Рустам Турдалиевич даъво аризасини қувватлаб, ўз тушунтиришида жавобгар билан 07.08.2015 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар вояга етмаган 01.06.2016 йилда туғилган Турдалиев Алимурод Рустам ўғли исмли фарзанди борлигини, турмуши дастлаб яхши бўлганини, кейинчалик муносабатлари ёмонлашганини, жавобгар Чуст шаҳридан бўлганлиги сабабли қишлоқ ҳаётига кўникишни истамаганини, уни ва оила аъзоларини ҳурмат қилмай қўйганини, арзимаган сабаб билан ўрталарида келишмовчиликлар жанжалга айланиб кетишини, оилавий келишмовчиликлар туфайли 2022 йил февраль ойидан буён бирга яшамасликларини, оилавий масалалари бир неча марта МФЙ ва туман ҳотин-қизлар бўлими томонидан кўриб чиқилганини, бироқ оилани тиклаш имкони бўлмаганини, ҳозирда М.Одилованинг аризасига асосан у ва оила аъзоларига нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилаётганини, олдин ҳам судга никоҳдан ажрашиш учун даъво қилганини, суднинг 23.01.2023 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъвоси рад қилинганини, берилган муҳлат даврида оила тикланмаганини кўрсатиб, суддан даъвони қаноатлантириб, жавобгар билан ўртасидаги никоҳдан ажратишни сўради. Суд мажлисида жавобгар Одилова Мафтуна Атхам қизи даъвони тан олмасдан, ўз тушунтиришида даъвогар билан 2015 йилда турмуш қурганини, бир нафар фарзанди борлигини, оилавий келишмовчиликлдар туфайли 2022 йил февраль ойидан буён бирга яшамасликларини, суднинг бирга яшаган уйга киритиб қўйилганини, даъвогар ва оила аъзолари киритиб қўйилган уй-жойни яшаши учун яроқсиз ҳолатга келтирганлиги сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилганини, фарзандини отасиз вояга етишини истамаслигини, ажрашишга қарши эканини кўрсатиб, суддан даъвони рад этишни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланишича, Рузматов Рустам Турдалиевич ва Одилова Мафтуна Атхам қизилар 07.08.2015 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Биргаликдаги турмушларидан бир нафар вояга етмаган 01.06.2016 йилда туғилган Турдалиев Алимурод Рустам ўғли исмли фарзанди бор. Тарафларнинг турмуши бошида яхши бўлган, кейинчалик ўрталарида доимий келишмовчиликлар келиб чиққан. Оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2022 йил февраль ойидан буён бирга яшамайдилар, шу вақтдан бошлаб умумий рўзғор юритмайдилар. Даъвогар Р.Рузматов муқаддам судга ушбу мазмунда даъво аризаси билан мурожаат қилган бўлиб, суднинг 23.01.2023 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъвоси рад этилган. Шунингдек, суд тарафларнинг оилавий муносабатларини тиклаш мақсадида 16.10.2023 йилдаги ажрими билан уларга 6 (олти) ой яраштирув муддатини белгилаган. Бироқ, ушбу белгиланган муддат давомида тарафларнинг оилавий муносабатлари тикланмаган. Суд мажлисида сўралган Чуст туман Юқори Карнон МФЙ хотин-қизлар фаоли Ш.Қўлдошева ўз тушунтиришида тарафларнинг оилавий можороси бир неча йилдан буён давом этиб келаётганини, туман ҳокимияти Хотин-қизлар бўлими томонидан ҳам бир неча марта отинойи, имом, МФЙ фаоллари иштирокида оилани яраштириш ҳаракатлари олиб борилганини, бироқ оилани сақлаб қолиш имкони бўлмаганини, Р.Рузматов шаърий уйланган деб эшитганликларини, Р.Рузматовнинг ўзи буни инкор қилаётганини, Р.Рузматовнинг уйига борганини, лекин бегона аёлни кўрмаганини, Оғасарой МФЙ хотин-қизлар фаоли билан гаплашганида у ўзи яшаётган МФЙдаги қиз шаърий никоҳ билан Р.Рузматовга турмушга чиққанини айтганини, лекин Юқори Карнон МФЙнинг бундан хабари йўқлигини баён қилди. аёл билан шаърий никоҳдан ўтиб яшаётганлигини тасдиқловчи далил-исботлар бўлмаганлиги сабабли унга нисбатан ЎзР ЖПКнинг 83-моддаси 2-банди ҳамда МЖтКнинг 271-моддасига асосан жиноят иши қўзғатинишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41моддасига асосан, суд эр-хотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолишни имконияти қолмаган ҳоллардагина уларни никоҳларини бекор қилади. Чуст туман Оила ва хотин қизлар бўлимининг 10.05.2024 йилдаги хулосасидан кўринишича, тарафларнинг оилавий масаласи ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган, бироқ яраштириш имкони бўлмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2007 йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандида эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқлиги, яъни оиланинг тамомила барбод бўлганлиги аниқлансагина, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли эканлиги тушунтирилган. Суд аниқланган ҳолатларга баҳо бериб, тарафлар ўртасида бир-бирларига меҳр-муҳаббат, ҳурмат қолмаганлигини, уларнинг оиласини тиклаш учун қилинган ҳаракатлар ижобий натижа бермаганлигини инобатга олиб ўрталарида никоҳ расмангина мавжуд бўлиб, оила эса тамомила барбод бўлган деган хулосага келади. Шу боис суд аниқланган ҳолатлар ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41, 46-моддалари талабига амал қилиб, тарафларнинг ўрталаридаги никоҳдан ажратишни лозим топади. Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъвогар Рузматов Рустам Турдалиевичдан давлат фойдасига БҲМнинг уч баравари миқдорида давлат божи ундиришни, жаовбгарнинг қарамоғида вояга етмаган фарзанди борлиги сабабли давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41,45-моддалари, ФПКнинг 249-253-моддалари талабларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: ҳақидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин. Даъвогар Рузматов Рустам Турдалиевич билан жавобгар Одилова Мафтуна Атхам қизилар ўртасида 2015 йил 07 августда Наманган вилояти Чуст туман ФҲДЁ бўлимида тузилган ва 1012-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳларидан ажратилсинлар. Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилаётганида даъвогар Рузматов Рустам Турдалиевичдан давлат фойдасига БҲМнинг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида ушбу суд орқали Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят ёки протест келтиришлари мумкин. Раислик этувчи И.Кўчкинова