Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-2302-2301/12213 Дата решения 23.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро суди Судья Кеунимжаев Жолдасбай Абдуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Хайруллаев Мардонбек Раушанбек угли Ответчик / Подсудимый Маткаримов Улугбек Исламбаевич
Source ID 667b0003b6bf6f28996e5c6c Claim ID 4916571 PDF Hash 7f317e6343dee4d4... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Ер кодексининг 23-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 23 code_article
аролик кодекси 212-моддаси аролик кодекси 212 code_article
Текст решения 14 520 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 23 куни Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи судья Ж.А.Кеунимжаев, судья ёрдамчиси А.Камалбаевнинг котиблигида, тарафлар ва адвокат ХХХ нинг иштирокида, даъвогарлар ХХХ ва ХХХ нинг жавобгар ХХХ га нисбатан ноқонуний курилишни буздириш ҳақидаги 2-2302-2301/12213сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ХХХ жавобгар ХХХ га нисбатан ноқонуний курилишни буздириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Шунинг билан бирга даъвогар ХХХ жавобгар ХХХ га нисбатан ноқонуний курилишни буздириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суднинг ажрими билан иккита фуқаролик бир ишга бириктирилган. Суд мажлисида даъвогар ишончли вакили ХХХ даъво аризани қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, 2021 йилда укаси ХХХ Тўрткўл тумани, “Беруний” МФЙ, Севинч кўчаси, 65а-уйни сотиб олганлигини, ён қўшниси ХХХ ўзига ажратилган эни 3 метр ва узунлиги 17 метр бўлган ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, қурилиш бошлаб юборганлигини, унинг бу ноқонуний ҳаракатларига қаршилик қилганлигини, туман қурилиш бўлимидан ва бошқа тегишли ташкилотлардан ходимларни олиб келганлигини, аммо жавобгар қурилиши ишларини тўхтатмасдан ҳозирда уй жой ойнаси томонига ёриқлик тушмайдиган қилиб девор қураётганлигини, низонинг устига келган мутахассисслар жавобгарга Шаҳарсозлик норма ва қоидаларига зид қурилиш қураётганлигини айтганлигини, лекин жавобгар ҳеч кимни тингаламаётганлигини, шундан сўнг ушбу ташкилотлардан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилганлигини билдириб, суддан жавобгар томонидан Тўрткўл тумани, “Беруний” МФЙ, Севинч кўчасида жойлашган нотурар иморатнинг жануб томонида қурилган қурилишни ноқонуний деб топишни, ўзининг турар жойининг шимол томонидаги қурилган қисмини бузиб, ер майдонини дастлабки ҳолатга келтириш мажбуриятини юклашни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили адвокат ХХХ даъво аризани қувватлаб, ҳақиқатда жавобгар томонидан ноқонуний қурилиш қурилганлиги, яъни жавобгар томонидан нотурар бино қурилишида Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига уч метрлик оралиқ масофага риоя қилинмаганлиги аниқланганлигини, турар жой ва нотурар бино ўртасида уч метрлик масофа сақланмаган ҳолда ноқонуний кўрилиш қўрилаётганилиги ўз тасдиғини 1 топганлигини, бундан ташқари экспертиза хулосасида ҳам қурилиш ёнғин талабларига жавоб бериши кераклиги, кадастр хулосасида 3 метр ёнғин ҳавсизлиги жойи қолиш кўрсатилганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суднинг ажрими билан даъвогар ХХХ нинг жавобгар ХХХ га нисбатан ноқонуний кўрилишни буздириш ҳақидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган. Суд мажлисида жавобгар ишончли вакили Ж.Жумамуратов даъво талабларини тан олмасдан, даъвогарларнинг талаблари асоссиз эканлигини, ХХХ нинг 2010 йил 18 майдаги 560-сонли қарорига асосан ХХХ га бир қисмини уй жой ва иккинчи қисмини савдо дўкони сифатида фойдаланишга рухсат берилганлигини, қурилиш ишлари ўзларига ажратилган ер майдонига қурилаётганлигини, даъвогарга тегишли ер майдонига ўтмаганлигини, аксинча даъвогар ўзига ажратилган ердан 40 см. ўтиб қурилиш қуриб қўйганлигини, қурилиш бўлимидан тегишли рухсатномаси борлигини билдириб, даъво аризани рад этишни сўради. Суд мажлисида Кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Тўрткўл тумани филиали вакили ХХХ , суднинг ажримига кўра Тўрткўл тумани Севинч кўчаси 65а ва 67а-уйда жойлашган иккита объектни жойига чиқиб ўрганганлигини, Тўрткўл тумани Севинч кўчаси 65-уйда жойлашган иморатнинг кадастр ҳужжатларига кўра Тўрткўл тумани ҳокимининг 2005 йил 12 январь кунги 23-қарорига асосан Қ.Матдурдиевга 96,0 кв.м (8х12) Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонаси қурилиши ажратилганлигини, 2021 йил 21 октябрь кунги олди сотди шартномасига кўра даъвогар ХХХ сотиб олганлигини, ҳозирги кунда иморатнинг фасад қисми амалда 8,4 метрни ва бўйига 16,8 метрни ташкил этишини, яъни фасад қисмига 0,4 метр ва бўйига 4,8 метр ортиқча эканлиги аниқланганлигини, Тўрткўл тумани ҳокимининг 2007 йил 19 май кунги 568-қарорига асосан ХХХ га 295,0 кв.м Автомобилларга мой алмаштириш шохобчаси учун ажратилиб, фасад қисми 6,0 метр қилиб белгиланганлигини, Тўрткўл тумани ҳокимининг 2008 йил 23 апрель кунги 362-қарорига асосан Д.Хусиновга 96,0 кв.м (8х12) озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш дўкони қурилиши учун ажратилиб, фасад қисми 8 метр қилиб белгиланганлигини, қурилиш тугалланмаган дўкон биносининг 2010 йил 13 январь кунги олди-сотди шартномасига асосан ХХХ га ўтказилганлигини, ҳозирда амалда ер майдони 5,3 метрни ташкил қилишини, Тўрткўл тумани ҳокимининг 2008 йил 23 апрель кунги 361-қарорига асосан А.Абдуразақовга 136,0 кв.м савдо дўкони қурилиши учун ажратилган бўлиб фасад қисми 8,5 метр қилиб белгиланганлигини, қурилиши тугалланмаган дўкон биносининг 2010 йил 3 март кунги ҳадя шартномасига асосан ХХХ га ўтказилганлигини, Тўрткўл тумани ҳокимининг 2002 йил 8 ноябрь кунги 833-қарорига асосан Б.Қазақовга 24,0 кв.м (4х6) хусусий сартарошхона қуриш учун ажратилган бўлиб фасад қисми 4 метр қилиб белгиланганлигини, ХХХ га ўтказилган олди-сотди шартномасини топишнинг имконияти бўлмаганлигини, Тўрткўл 2 тумани ҳокимининг 2008 йил 24 август кунги 71-Ф-сонли фармойишига асосан Ш.Айитовга 510,0 кв.м ободонлаштириш боғ қилиш учун ажратиб берилганлигини, ХХХ га ўтказилган олди-сотди шартномасини топишнинг имконияти бўлмаганлигини, Тўрткўл тумани ҳокимининг 2005 йил 11 октябрь кунги 605-қарорига асосан У.Султановга 48,0 кв.м (12х4) Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонаси қурилиши учун ажратилган фасад қисми 4 метр қилиб белгиланганлигини, қурилиши тугалланмаган дўкон биносининг 2012 йил 9 февраль кунги олди сотди шартномасига асосан 72,0 кв.м У.Розимовга ўтказилганлигини, Тўрткўл тумани ҳокимининг 2015 йил 30 октябрь кунги қарорига асосан 72,0 кв.м дўкон биноси фойдаланишга қабул қилинганлигини, дўкон биноси 2015 йил 1 декабрь кунги ҳадя шартномасига асосан И.Розимовага ўтказилганлигини, ҳозирги кунда дўкон биноси фасад қисми 7 метрни ташкил этишини, хулоса қилиб айтганда Тўрткўл тумани “Беруний” МФЙ, Севинч кўчаси, 65а-уйда жойлашган иморатнинг ҳужжатига асосан 95,0 кв.м фасад қисми 0,4 метр, бўйига 4,8 метр ортиқча эгаллаганлигини, иккинчи томон Тўрткўл тумани “Беруний” МФЙ, Севинч кўчаси, 67-уй ва Тўрткўл тумани “Беруний” МФЙ, Севинч кўчаси, 62g-уйда жойлашган иморатлар ХХХ га Тўрткўл тумани ҳокимининг 2010 йил 18 май кунги 510-сонли қарорига асосан умумий 1060,0 кв.м қилиб белгиланганлигини, туман ҳокими қарорига асосланган ҳолда ҳисоблаганда ғарб томон фасад қисми 18 метр бўлиб ҳозирда 15,3 метрни ташкил қилишини, қолган 2,7 метр 7 карта қарами У.Султанов участкасига қолиб кетганлиги маълум қилди. Суд тарафларнинг тушунтиришларини, мутахассисс ва адвокатнинг фикрини тинглаб, даъво аризани иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатлар билан солиштириб ва баҳо бериб, қўйидаги хулосага келади. Иш ҳолатларига кўра, 2021 йил 29 октябрь куни сотувчи Матдурдиев Кадамбай Артикбаевич ва сотиб олувчи ХХХ ўртасида тузилган Тўрткўл туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ХХХ томонидан тасдиқланган реестрда 202101803005569 рақам билан қайд этилган нотурар жой олди-сотди шартномасига асосан Тўрткўл тумани “Беруний” МФЙ, Севинч кўчаси, 65а-уйда жойлашган умумий ер майдони – 96,0 кв.м, бинонинг умумий майдони - 77,8 кв.м бўлган нотурар биноси ХХХ га тегишли. Нотурар бино ХХХ нинг номига 12.11.2021 йили давлат рўйхатидан ўтказилган. Ҳозирги кунда даъвогар ХХХ га тегишли нотурар бино омборхона сифатида фойдаланиб келаётган, бундан олдин автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонаси сифатида фойдаланилган. Тўрткўл тумани ҳокимининг 2010 йил 18 май кунги 510-сонли қарори билан Тўрткўл тумани А.Каримов кўчасидаги ХХХ га тегишли умумий майдони 1060,0 кв.м савдо дўкони объектининг 891,4 кв.м қисмини турар жой сифатида ва қолган 2 хонадан иборат 168,6 кв.м қисми савдо дўкони сифатида фойдаланишга рухсат қилиш тўғрисида туман ишчи 3 комиссиясининг тақдим қилган далолатномаси тасдиқланган. Ушбу иморат ХХХ нинг номига 12.07.2011 йилда давлат рўйхатидан ўтказилган. Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги Тўрткўл туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими лойиҳа смета ҳужжатларини келишиш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органинг 18.07.2023 йилдаги 136291-сонли хулосасига кўра ХХХ га якка тартибдаги турар жой қурилиши учун рухсат берилган. Қурилиш режалаштирилаётган биноларга “Юксалиш лойиҳа-инвест” МЧЖ томонидан лойиҳа смета ҳужжатлари тайёрлаб берилган. ХХХ томонидан мазкур ер майдонида икки қаватли турар жой ва дўкон қурилиш ишлари олиб борилаётган. Судда аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар ХХХ га тегишли Тўрткўл тумани Севинч кўчаси 65а-уйда жойлашган нотурар жойнинг кадастр ҳужжатларига асосан иморатнинг фасад қисми амалда 8,4 метрни ва бўйига 16,8 метрни ташкил этган, яъни фасад қисми 0,4 метрга ва бўйига 4,8 метрга ортиқча эканлиги аниқланган. Шунингдек, ҳозирда тарафлар ўрталаридаги низоли объект жавобгар ХХХ га тегишли 1060,0 кв.м ер майдони ичида жойлашган. Объектнинг фасад қисми 18 метр бўлиб ҳозирда амалда 15,3 метрни ташкил қилади, қолган 2,7 метр қўшниси У.Султанов ер участкасида қолиб кетган. Бу ҳолатлар судда тарафларнинг тушунтиришлари, мутахассиснинг фикри, иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 58 ва 79моддаларига кўра, ҳудудларни қуриш лойиҳалари белгиланган қизил чизиқлар чегараларида ёки ер участкалари чегараларида батафсил режалаштиришнинг тасдиқланган лойиҳаси асосида ишлаб чиқилади. Ҳудудларни қуриш лойиҳаларида: қуришни тартибга солиш чизиқлари; бинолар ва иншоотларнинг жойлашуви, қаватлари сони, тури ҳамда бошқа тавсифлари; қуришнинг архитектура ечими; муҳандислик ускуналари, алоқа ва ободонлаштириш тизимлари, шунингдек мазкур тизимларни ер участкалари, массивлар, мавзелар, кичик даҳалар ва аҳоли пунктларини режалаштириш тузилмасининг бошқа элементлари доирасидан ташқаридаги муҳандислик ускуналари, алоқа ҳамда ободонлаштириш тизимларининг иншоотлари ва коммуникацияларига улаш шартлари; транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракатининг ташкил этилиши; умумий фойдаланишдаги ҳудудлар белгиланади. Ер участкаларидан фойдаланишга доир шаҳарсозлик талаблари аҳоли пунктларининг бош режалари, батафсил режалаштириш лойиҳалари, қуриш лойиҳалари ва қоидалари билан белгиланади. 4 Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 23-моддасига кўра, ер участкаларини эгалик қилиш, фойдаланиш учун, ижарага ва мулк қилиб бериш (реализация қилиш) ер ажратиш тариқасида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 212-моддасининг 1 ва 3-қисмларига кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим. Даъвогар ХХХ даъво талабида буздиришни талаб қилаётган объект унинг мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган 96,0 кв.м ер майдони ташқарисида жойлашган. Шунингдек, даъвогар ХХХ нинг даъво аризасида ва суд жараёнидаги тушунтиришида, жавобгар томонидан бино қурилишида, Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига уч метрлик оралиқ масофага риоя қилинмаганлиги сабабли, жавобгарга Тўрткўл тумани қурилиш бўлими томонидан огоҳлантириш хати берилганлиги келтирилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва Қурилиш қумитасининг 2009 йил 23 декабрдаги 2.07.01-03-сонли шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 3.3-бандига кўра, ер участкаси – бу аниқ белгиланган чегаралар (қизил чизиқлар)га, майдонга, жойлашувига эга, ҳуқуқий мақоми ва бошқа жиҳатлари ер кадастрида ва давлат рўйҳатига олиш ҳужжатларида кўрсатилган ер юзасининг бир қисми ҳисобланса, кўча – бу шаҳарнинг кўча-йўл тармоғининг қизил чизиқлари билан чегараланган умумий фойдаланиш ҳудудлари ҳисобланади. Ушбу қоидаларининг 21.1-банди, 15-хатбошисига кўра, участка чегарасидан турар-жой биноси деворигача бўлган масофа 3 метрдан, хўжалик биноларигача – 1 метрдан кам бўлмаслиги зарур. Суд-қурилиш техник экспертизасининг 2024 йил 5 апрелдаги 29/24(256)16.1-Z/412-сонли хулосасида ажримдаги биринчи ва иккинчи саволлар бўйича тадқиқот олиб борилмаганлиги, учинчи савол бўйича, даъвогар ХХХ га тегишли Тўрткўл тумани, “Беруний” МФЙ, Севинч кўчаси, 65а-уй ва жавобгар ХХХ га тегишли Тўрткўл тумани А.Каримов кўчасида янги қурилаётган турар жой ва савдо дўкон орасида ШНК 2.08.02-09* Жамоат бинолари ва иншоотлари”нинг (3) 2.2 – 2.20-бандларига, ШНК 2.01.02-04 “Бинолар ва иншоотларининг ёнғин хавсизлиги”нинг (5) 5.16бандига ва ШНК 2.07.01-03 “Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш”нинг (6) 1 илова мажбурий ёнғинга қарши талабларининг 1-бандларига асос масофалар жавоб бериши керак деб кўрсатилган. 5 Даъвогар ХХХ га тегишли объек нотурар объект ҳисобланади, жавобгарга тегишли низоли объект даъвогарнинг ер майдонига кирмайди. Бундай ҳолатда, суд юқорида қайд этилган қонун талаблари ва иш ҳолатларидан келиб чиқиб, низоли объект жойлашган ер майдони даъвогар ХХХ га тегишли эмаслигини, мазкур ер майдони жавобгар номига давлат рўйхатидан ўтказилганлигини, даъвогар ўзига ажратилган ер майдонидан ташқари ер майдони эгаллаб ўтирганлигини, жавобгар томонидан мазкур объектни қуришга зарур рухсатнома олинганлигини, ШНК талаблари турар жой объекти орасида 3 метр масофа қолдириш кўрсатилганлигини, даъвогарга тегишли объект нотурар жой объект эканлигини инобатга олиб, юқорида кўрсатилган ҳолатлар даъво аризани қаноатлантириш учун етарли асос деб ҳисобламайди, шу сабабли даъво аризани рад қилишни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253 - моддаларига кўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар ХХХ нинг жавобгар ХХХ га нисбатан ноқонуний курилишни буздириш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида шикоят (протест) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига берилиши мумкин. Раислик этувчи Ж.А.Кеунимжаев 6