← Назад
Решение #1278011 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик Процессуал Кодекс | 220 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 561 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 23 куни фуқаролик ишлари бўйича Избоскан
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи:
судья М.А.Тошматова, судья ёрдамчиси Ж.Нишонбоевнинг котиблигида,
адвокат Ғ.Жалолдиновнинг иштирокида, даъвогар Холиқова Саломатхон
Сойибжоновнанинг жавобгар Холиков Тохир Тожохуновичга
нисбатан
«Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси бўйича юритилган 2-17042302/11789–сонли фуқаролик ишини кўриб, суд қуйидагиларни
Даъвогар Холиқова Саломатхон Сойибжоновна жавобгар Холиков Тохир
Тожохуновичга нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Холиқова Саломатхон Сойибжоновна
даъвосини қувватлаб, жавобгар 20.09.2006 йил Пахтаобод туман ФХДЁ
томонидан №664-сон билан кайд этилган далолатнома ёзуви оркали конуний
никохдан ўтиб турмуш қурганлигини, никохлари давомида 2 нафар фарзандли
бўлганлигини, турмушлари бошида яхши яшаганлигини, жавобгарнинг спиртли
ичимлик кўп ичиши натижасида ўзаро жанжаллар кўп келиб чиққанлигини,
2022 йил март ойидан бирга яшамай қўйганлигини, жавобгар оталик ҳуқуқидан
маҳрум қилинганлигини, жавобгар билан ўзаро келишиб яшашни имкони
йўқлигини, хозирда оилани тиклаш имкони йуклигини, оиласи барбод
бўлганлигини билдириб, никохдан ажратишни сўради.
Иш бўйича жавобгар Холиков Тохир Тожохуновичга ишни судда кўриш
вақти ва жойи тўғрисида хабар қилинган бўлишига қарамай, жавобгар узрсиз
сабабларга кўра судга келмаган, келмаганлик сабабларини судга маълум
қилмаган.
Суд фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал
Кодекснинг 220-моддасига асосан жавобгар Холиков Тохир Тожохуновичнинг
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, суд мажлисида даъвогарнинг тушунтиришини тинглаб, адвокатнинг
музокара фикрини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб,
уларни муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келди.
Аниқланишича тарафлар 20.09.2006 йил Пахтаобод тумани ФХДЁ
бўлимининг №664-сонли далолатнома ёзувига асосан қонуний никоҳдан ўтиб
турмуш қуришган.
Биргаликдаги турмушлари давомида икки нафар 16.07.2007 йил
туғилган Тожохунов Файзулло Тохир ўғли ва 22.08.2009 йилда туғилган
Тожохунов Жахонгир Тохир ўғли исмли фарзандли бўлишган.
Тарафлар оилавий келишмовчиликлар туфайли 2022 йил март ойидан
буён бир оила бўлиб яшашмайди.
Даъвогар томонидан дастлаб судга даъво киритилганида суднинг
15.11.2023 йилдаги ажрими билан тарафларга ярашиш учун 6 ой мухлат
берилган бўлиб, бу муддат давомида тарафларнинг оиласи тикланмаган.
Пахтаобод тумани «Сой» МФЙ ва Пахтаобод тумани “Наврўз” МФЙ
оилани қадриятларини мустахкамлаш комиссияси томонидан берилган
хулосада тарафларни қонуний никоҳдан ўтиб оила қуриб, турмушлари
давомида икки нафар фарзандли бўлишгани, улар оилавий келишмовчиликлар
сабабли 2022 йил март ойидан буён бир оила бўлиб яшамаётгани, жавогарнинг
сурункали спиртли ичимлар ичиши натижасида оилавий низолар келиб
чиққанлиги, оилани тиклаш чоралари кўрилгани лекин оила тикланмагани
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасида «Агар суд эр
ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконияти йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади» деб белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2011 йил 20 июль кунги 06сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Қарорининг 16-бандида
«Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга
ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолатдагина қаноатлантирилиши
лозим» деб кўрсатилган.
Суд юқоридагиларга кўра, тарафларни бир оила бўлиб яшаш нияти
йўқлигини, суд томонидан берилган муддат давомида ҳам тарафларнинг оиласи
тикланмаганлигини, тарафларни оилани тиклашга ҳаракат қилишмаганини,
уларни узоқ муддатдан буён бир оила бўлиб яшамаётганларини эътиборга олиб
тарафларни ўрталарида тузилган қонуний никоҳдан ажратишни лозим деб
топади.
Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогар дастлаб судга
даъво ариза тақдим этишда давлат фойдасига 680 000 сўм давлат божи ва почта
харажати учун 34 000 сўм тўлаганлигини инобатга олишни ҳамда никоҳдан
ажратишни қайд этиш вақтида тарафлардан базавий хисоблаш миқдорининг 3
баравари миқдорида тегишли ФҲДЁ бўлими орқали давлат божи ундиришни
лозим топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал
Кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогар Холиқова Саломатхон Сойибжоновнанинг жавобгар Холиков
Тохир Тожохуновичга нисбатан киритган «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги
даъвоси қаноатлантирилсин.
Холиков Тохир Тожохунович Пахтаобод туман ФХДЁ бўлими томонидан
20.09.2006 йилда №664-сон билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан ажратишни қайд этиш вақтида жавобгар Холиков Тохир
Тожохуновичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5
баравари миқдорида тегишли ФҲДЁ бўлими орқали давлат божи ундирилсин.
Никоҳдан ажратишни қайд этиш вақтида даъвогар Холиқова
Саломатхон Сойибжоновнадан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш
миқдорининг 1,5 баравари миқдорида тегишли ФҲДЁ бўлими орқали давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали
Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида
кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) беришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
М.А.Тошматова