Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-2003-2303/6810 Дата решения 23.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Ажрим (ишни бошқа кунга қолдириш) Суд Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро суди Судья Усмонов Зафар Акрамович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ризаев Рустам Қаҳрамон ўғли Ответчик / Подсудимый Тўхташева Шаҳодат Муродилоевна
Source ID 667bad0fb6bf6f28996e5cab Claim ID 4867915 PDF Hash 15f10ec96c2473cd... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 76-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 5 275 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил май ойининг 23 куни фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик қилувчи: судья З.А.Усмонов Ф.Тошова котиблигида, даъвогар Ризаев Рустам Қаҳрамон ўғлининг жавобгар Тўхташева Шаҳодат Муродиллоевнага нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги №2-2003-2303/6810-сонли фуқаролик ишини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Ризаев Рустам Қаҳрамон ўғли судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризаси ва суд мажлисида жавобгар Тўхташева Шаҳодат Муродиллоевна билан 2023 йил 27 мартда қонуний никоҳлари қайд этилганини, биргаликдаги турмушларидан фарзандлари йўқлигини, уч ой бирга яшаганликларини, бир-бирларини умуман тушунмасликларини, жавобгар уни эр сифатида кўрмаслигини, ҳурмат қилмаслигини, ўзаро келишмовчиликлар туфайли 2023 йил июнь ойидан бери бирга яшамасликларини, оилани тиклаш имкони йўқлигини баён қилиб, жавобгар билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўради. Жавобгар Тўхташева Шаҳодат Муродиллоевна суд мажлисида даъвони тан олмасдан, даъвогар билан қонуний никоҳлари қайд этилганлигини, биргаликдаги турмушларидан фарзандлари йўқлигини, даъвогар бегона аёл билан телефон орқали гаплашганлигини, унинг телефонида СМС хабарларни ўқиганлигини, шу сабабли ўрталарида келишмовчилик келиб чиққанлигини, даъвогар уни доимий ҳақорат қилишини, у телефон қилсада даъвогар унинг қўнғироқларига жавоб бермаётганлигини, у никоҳдан ажрашишни истамаслигини, оиласини тиклаш имкони борлигини, оиласи тикланишига кўзи етаётганлигини баён қилиб, даъвогарнинг даъво аризасини рад этишни сўради. Суд тарафларнинг баёнотини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво қуйидаги асосларга кўра рад қилиниши лозим деган хулосага келади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 76-моддасида “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади”- деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига биноан агар суд эр-хотиннинг келгусида бирга яшашлари ва оилани сақлаб қолишнинг имконияти мавжуд эмас деган хулосага келадиган бўлса, уларни никоҳдан ажратади. Иш ҳолатларидан кўринишича, Ризаев Рустам Қаҳрамон ўғли ва Тўхташева Шаҳодат Муродиллоевналар 2023 йил 27 мартда Ғиждувон туман ФҲДЁ бўлимида 2-2012-23-00403-сон билан рўйҳатга олинган қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш қуришган, биргаликдаги турмушларидан фарзандлари йўқ. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 1-бандида, судлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида эътироф этилганлиги, унда оила давлат томонидан ҳимоя қилиниши кафолатланганлиги тўғрисидаги нормаларнинг мавжудлиги никоҳ-оилавий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришда судлар зиммасига катта масъулият юкланишига, судлар оила тўғрисидаги қонунчилик вазифаларидан келиб чиқиб, қонунда назарда тутилган ҳамда оилани мустаҳкамлаш, эр-хотин ва уларнинг болалари ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган барча чораларни кўришлари лозимлигига эътибор қаратиши лозимлиги кўрсатилган. Мазкур Пленум қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Ишни судда кўриш жараёнида тарафларнинг ўзаро оилавий муносабатлари амалда тугаб бўлганини тасдиқловчи асосли важ келтирилмади, чунончи, даъвогар жавобгар уни эр ўрнида кўрмаслигини, уни ҳурмат қилмаслигини сабаб қилиб, уларни никоҳдан ажратишни сўрамоқда. Мазкур ҳолатлар тарафларнинг келгусида бирга яшашлари ва ўрталаридаги оилани сақлаб қолишнинг имконияти мавжуд эмас деган тўхтамга келиш учун асос бўлмайди. Чунки, эр-хотин ўртасида никоҳдан ажрашишга асос бўладиган келишмовчилик мавжуд эмас. Фақатгина турмушдаги баъзи ихтилофлар натижасида тарафлар эр-хотин сифатида муносабатларини қайта тиклаш учун ярашиш йўлини топа олмаганлар. Бинобарин, тарафларнинг ўзаро келишиб кетиш имконияти мавжудлигини ҳамда юқоридаги Пленум қарорининг оилаларни сақлаб қолиш юзасидан раҳбарий кўрсатмаларини инобатга олиб, суд даъвони рад қилишни лозим деб ҳисоблайди. Юқорида баён қилинганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларига асосан суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар Ризаев Рустам Қаҳрамон ўғлининг жавобгар Тўхташева Шаҳодат Муродиллоевнага нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъвоси рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддат ичида шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция, прокурор протест келтириши мумкин. З.А.Усмонов