← Назад
Решение #1278013 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик процессуал кодекси | 164 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 467 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил июнь ойининг 4 куни фуқаролик ишлари бўйича
Каттақўрғон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси жиноят ишлари
бўйича Каттақўрғон шаҳар суди биносида бўлиб, унда
Раислик этувчи судья: Ш.Гуломов,
Судья ёрдамчиси О.Алишеровнинг котиблигида, даъвогарнинг
иштирокида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси асосида юритилган ХХХ-сонли
фуқаролик ишини кўриб, суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судга даъвогар ХХХ жавобгар ХХХга нисбатан даъво ариза билан
мурожаат этиб, даъво аризаси ва суд мажлисидаги тушунтиришларида,
у жавобгар ХХХ билан 1992 йил 25 октябрь куни қонуний никоҳдан
ўтиб оила қурганлигини, уларнинг биргаликдаги турмушларидан
ўрталарида фарзандлари йўқлигини, улар турмушларининг бошида
бир оз муддат яхши яшаганликларини, кейинчалик ўрталарида турли
келишмовчиликлар бўла бошлаганлигини, сабаби характерлари ва
дунё қарашлари бир-бирларига умуман тўғри келмаганлигини,
ўрталаридаги ўзаро келишмовчиликлар сабабли улар 2008 йил май
ойидан буён биргаликда яшамасликларини, у 2008 йил 30 июль куни
Исоқова Тозагул исмли аёл билан шаърий никоҳ асосида турмуш
қурганлигини ва бугунги кунга қадар биргаликда яшаб
келаётганлигини, Исоқова Тозагул билан ўрталарида икки нафар
фарзандлари ҳам борлигини, унинг жавобгар ХХХ билан оиласи амалда
батамом барбод бўлганлигини, суд томонидан уларга ярашишлари
учун тайинланган муҳлат давомида ҳам уларнинг оиласи
тикланмаганлигини,
энди
уларнинг
оиласини
тиклашнинг
имкониятлари қолмаганлигини билдириб, жавобгар ХХХ билан
ўртасида тузилган қонуний никоҳдан уларга ярашишлари учун муҳлат
бермасдан ажратишни сўради.
Ишда, Пахтачи туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан
берилган маълумотнома мавжуд бўлиб, унда фуқаро ХХХ ҳозирги кунда
Россия давлатида эканлиги кўрсатилганлигини, ишда жавобгарнинг
аниқ яшаш манзили тўғрисида маълумот йўқлиги сабабли Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 164-моддаси талабига
мувофиқ ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, иш бўйича даъвогарнинг тушунтириши ва музокара
сўзларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжат ва далиллар билан
атрофлича муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра, даъвогар ХХХнинг
жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топди.
Иш хужжатларида кўринишича, ХХХ билан ХХХ ўртасидаги никоҳ
1992 йил 25 октябрь куни Пахтачи туман ФҲДЁ бўлими томонидан 37сон-сонли далолатномага асосан қайд қилинган, тарафларнинг
биргаликдаги турмушларидан ўрталарида фарзандлари йўқ, тарафлар
ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2008 йил май ойидан буён бирга
яшамасдан келмоқда.
Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг
2023 йил 23 ноябрь кунидаги ажрими билан тарафларни яраштириш
учун 6 ой муҳлат берилган, бироқ тарафлар берилган муҳлат
даъвомида ярашмаган.
Ишда, Пахтачи туман оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан
берилган хулоса-да, оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан
тарафларни яраштириш чоралари кўрилганлиги, бироқ даъвогар
оилани тиклашни исташмаганлиги сабабли уларнинг оиласини
тиклашнинг имкони бўлмагани ҳақида хулоса берилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра,
агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани
сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни ажратади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан
ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти
тўғрисида”ги 06-сонли Қарорининг 16-бандида никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли, уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши
лозимлиги белгилаб қўйилган.
Суд иш ҳолатлари, юқоридаги қонун ва Ўзбекистон Республикаси
Олий суд Пленуми қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда, тарафлар
ўртасидаги оила уларнинг оилавий ўзаро жиддий келишмовчиликлари
сабабли тугаганлиги, даъвогар никоҳдан ажратишни талаб қилиб
қилаётганлигини, тарафлар 2008 йил май ойидан буён бирга
яшамасдан келаётганлигини, тарафлар ўртасидаги оилани сақлаб
қолиш имконияти қолмаганлиги ушбу ҳолатлар даъвогарнинг суд
мажлисидаги тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз
тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъвогар ХХХнинг жавобгар
ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини
қаноатлантиришни, давлат божи масаласини муҳокама қилиб,
никоҳдан ажралганликни қайд этиш вақтида давлат фойдасига
ундирилиши лозим бўлган давлат божини даъвогар ХХХдан базавий
ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида ундиришни лозим
топди.
Суд,
даъвогар
ХХХнинг
олдиндан
660.000 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажати тўлаганлигини
инобатга олишни лозим топиб.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг
220-249-253-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
ХХХ ва ХХХ ўртасида 1992 йил 25 октябрь куни тузилган Пахтачи
туман ФҲДЁ бўлими томонидан 37-сон-сонли далолатнома ёзуви билан
қайд этилган никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан ажратишни қайд қилиш вақтида даъвогар ХХХдан
базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баробари миқдорида давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида шу суд орқали
Самарканд вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ва
прокурор протест келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи судья:
Ш.Гуломов