← Назад
Решение #1278014 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 216 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ АЛ Қ И Л У В Қ А Р О Р И
2024 йил май ойининг 23 кунида фуқаролик ишлари бўйича
Пешку туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
Раислик этувчи, судья Ў.С.Разиков
судья ёрдамчиси А.Шодмоновнинг котиблигида, даъвогар Ё.С.нинг
жавобгар Б.С.га нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги 2-2005-2302/3088сонли фукаролик иши кўрилиб, қуйидагилар
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Ё.С. судга 2023 йил 23 октябрда даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, унда ва суд мажлисида даъвони қувватлаб берган
тушунтиришида, жавобгар Б.С. билан 2017 йил 25 сентябрда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, турмушларидан фарзандлари
йўқлигини, келишмовчилик ва фарзандсизлик туфайли 2023 йил февраль
ойидан буён бирга яшамасликларини, ҳозирда фуқаро Т.Г. билан қонуний
никоҳдан ўтмасдан турмуш қурганлигини, 4 ойлик ҳомиладор эканлигини, суд
томонидан ярашишлари учун берилган муҳлат давомида оила
тикланмаганлигини баён қилиб, жавобгар билан ўрталаридаги қонуний
никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида сўралган жавобгар Б.С. тушунтиришида даъвони қисман
тан олишини, турмушларидан фарзандлари йўқлигини, ўз навбатида 2024 йил
15 майда фуқаро Ҳ.С. билан қонуний никоҳдан ўтмасдан турмуш
қурганлигини, шу сабабли ажрашишга эътирози йўқлигини баён қилиб,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Дастлабки суд мажлисида гувоҳ тариқасида сўралган Т.Г. 2023 йил 26
декабрда шаръий никоҳ асосида фуқаро Ёдгоров Санжар билан турмуш
қурганлигини, ҳозирда ҳомиладор эканлигини, даъвогар биринчи турмушидан
туғилган 1 нафар фарзандига оталик қилаётганлиги ҳақида кўрсатма берган.
Суд тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳар
томонлама ва атрофлича ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъвони қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасига кўра, никоҳ
Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.
Аниқланишича, тарафлар Ё.С. ва Б.С.лар 2017 йил 25 сентябрда Вобкент
туман ФҲДЁ бўлимида -сон билан қайд этилган қонуний никоҳдан ўтиб
турмуш қуришган. Биргаликдаги турмушларидан фарзандлари йўқ.
Тарафлар келишмовчиликлар сабабли 2023 йил февраль ойидан буён
бирга яшамайдилар ва шу вақтдан эътиборан уларнинг эр-хотинлик
муносабати тугаган. Оила бузилишига фарзандсизлик ҳамда тарафлар бошқа
оила қурганлиги сабаб бўлган.
Суд томонидан тарафларга ўзаро ярашишлари учун 6 ой муҳлат
берилган бўлиб, Вобкент туман Оила ва хотин-қизлар бўлимининг 2024 йил
23 майдаги 89-сонли хулосасига кўра, оилани тиклаш имкони мавжуд
эмаслиги маълум қилинган.
Маълум бўлишича, Ё.С. 2023 йил 26 декабрда фуқаро Т.Г. билан
қонуний никоҳдан ўтмасдан турмуш қурган. Т.Г. ҳозирда ҳомиладор. Бу ҳақда
судга мутахассис маълумотномаси тақдим этилган. Ўз навбатида Б.С. ҳам
2024 йил 15 майда фуқаро Ҳ.С. билан қонуний никоҳдан ўтмасдан турмуш
қурган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар
суд эр-хотиннинг келгусида бирга яшашлари ва оилани сақлаб қолишнинг
имконияти мавжуд эмас деган хулосага келадиган бўлса, уларни никоҳдан
ажратади.
Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан
никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти
тўғрисида”ги 6-сонли Қарорининг 16-бандига кўра никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг
ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Суд тарафлар 2023 йил февраль ойидан буён эр-хотинлик муносабатини
тугатиб, тарафлар бошқа оила қурганлиги, оилани тиклаш учун кўрилган
чоралар ижобий натижа бермаганлиги, Ўзбекистон Республикаси
Конституциясида никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий
қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг
ҳуқуқлилигига асосланиши мустаҳкамланганлиги, тарафлар ўртасида ўзаро
ишонч йўқолганлиги, бу ҳолатда никоҳ ва оилавий муносабатларни
тиклашнинг ҳамда эр-хотин келгусида бирга яшашининг имконияти мавжуд
эмас деган хулосага келиб, тарафларни қонуний никоҳдан ажратишни лозим
топади.
Суд оиланинг барбод бўлишида тарафларнинг айби ҳамда моддий
аҳволини инобатга олиб, даъвогардан БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори)нинг
3 баравари миқдорида давлат божи ундиришни, жавобгардан давлат божи
ундирмасликни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси,
Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Ё.С.нинг жавобгар Б.С.га нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин.
Фуқаролар Ё.С. ва Б.С.лар 2017 йил 25 сентябрда Вобкент туман ФҲДЁ
бўлимида 714-сон билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар.
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини
ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганида Ё.С.дан базавий ҳисоблаш
миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Б.С.дан давлат
божи ундирилмасин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан шу суд орқали
1 (бир) ой ичида Бухоро вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан 6 (олти) ой ичида кассация шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Раислик этувчи, судья
Ў.С.Разиков
2