← Назад
Решение #1278015 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
7 526 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси номидан
2024 йил май ойининг 23-куни фуқаролик ишлари бўйича Денов
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
раислик этувчи, судья Б.У.Мустафаев,
Ж.Абдусатторовнинг котиблигида, даъвогарнинг иштирокида, даъвогар
ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган №2-1905-2302/9526-сонли фуқаролик ишини
кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ХХХ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, аризасида
жавобгар билан турмуш қуриб никоҳларини 21.09.2012 йилда қонуний
расмийлаштирганлигини, биргаликдаги турмушларидан ўрталарида икки
нафар фарзанди борлигини, жавобгар билан турмушларининг бошидан яхши
яшамаганлигини, жавобгар уни турмуш ўртоғи сифатида ҳурмат
қилмаганлигини, жавобгар билан бир неча бор ярашиб яшашга ҳаракат қилган
бўлсада, фойдаси бўлмаганлигини, жавобгар билан 2022 йил мартдан буён
бирга яшамаслигини, , илгари ҳам ишлари судда кўрилиб, даъво аризаси рад
қилинганлигини, 2022 йил сентябрь ойиларида бошқа аёл билан оила
қурганлигини, оиласини тиклаш имкони йўқлигини таъкидлаб, жавобгар
билан ўрталарида тузилган никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар ХХХ даъво аризасини қувватлаб
ундаги важларни такрорлаб, жавобгар билан ўрталарида икки нафар фарзанди
борлигини, 2022 йил мартдан буён бирга яшамаслигини, жавобгарнинг ўзи
уйдан чиқиб кетганлигини, фарзандлари ўзининг қарамоғида эканлигини,
ҳозирда бошқа аёл билан оила қурганлигини, берилган муҳлатлар давомида
ярашмаганлигини баён қилиб, даъвосини қаноатлантиришни сўради.
Судга жавобгар ХХХ ариза билан мурожаат этиб, даъвогарнинг даъво
аризсини тан олишлигини, фарзандлари даъвогарнинг қарамоғида яшаб
келаётганлигини, ўрталаридаги келишмовчиликлар сабаб 3 йилдан буён бирга
яшамасликларини, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни
сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар ХХХ узрсиз сабабларга кўра келмади ва келмаслик
сабабини судга маълум қилмади.
Шу боис, суд фуқаролик ишини жавобгарнинг иштирокисиз Ўзбекистон
Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан кўришни лозим топди.
Суд, судда даъвогарнинг тушунтиришини тинглаб, ишда тўпланган
ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топди.
Аниқланишича, ХХХ ва ХХХ 21.09.2012 йилда Олтинсой туман ФҲДЁ
бўлимидан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган бўлиб, уларнинг
биргаликдаги турмушларидан ўрталарида икки нафар 26.07.2013 йилда
туғилган Уролов Бехруз Азаматович, 23.08.2015 йилда туғилган Уролова
Рухсора Азаматовна исмли фарзандлари бор.
Иш ҳолатлари даъвогарнинг суддаги тушунтиришига кўра, тарафлар
ўрталаридаги оилавий келишмовчиликлар ўзаро жанжаллар ҳарактерлари
тўғри келмаганлиги сабабли келиб чиққан.
Суднинг 26.10.2023 йилдаги ҳамда 08.02.2024 йилдаги ажримлари билан
тарафларга ярашиш учун жами 6 (олти) ой муҳлат берилган.
Суднинг ажрими ижро этишлик учун Олтинсой ва Шўрчи туман оила ва
хотин-қизлар бўлимига ва тарафларнинг яшаш манзилидаги МФЙ оилавий
қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясига ижро этишлик учун юборилган.
Олтинсой туман оила ва хотин-қизлар бўлимининг 23.05.2024 йилдаги
хулосасида, оила ўрганиб чиқилганлиги, тарафларни илгари бир неча бор
яраштириш чоралари кўрилиб оила муқаддаслиги тушунтирилганлиги,
тарафлар 2022 йил апрелдан буён бирга яшамаслиги, жавобгар С.Рахимова
билан суҳбатлашиш имкони бўлмаганлиги, оилага 3-шахслар аралашиб
мавжудлиги кўрсатилган.
Суд томонидан берилган муҳлатлар давомида тарафлар амалда оилани
тиклаш чораларини кўришмаган ва ярашмаган.
Уларнинг ўрталаридаги эр-хотинлик муносабатлари амалда 2022 йилда
тугаган. Шунингдек, судга жавобгар ҳам даъвогарнинг даъвосини тан олиб
ажратишликни сўраган.
Бундан кўринадики, тарафлар ўртасида бир-бирларига нисбатан меҳрмуҳаббат, ҳурмат ва иззат йўқолган ҳамда оила бутунлай барбод бўлган бўлиб,
ҳар иккала тараф ҳам оиласининг тикланишига қарши.
Бундан ташқари, даъвогар А.Хазиратқулов бошқа аёл билан оила қуриб
олган.
Бундай ҳолда суд эр-хотиннинг бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг имкони қолмаган, уларнинг ўрталарида бир-бирларига
нисбатан ҳурмат ва ишонч йўқолган ҳамда оила амалда номигагина сақланиб
қолган деган хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “Агар суд эр
ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.”-деб кўрсатилган.
Ушбу ҳолатда тарафларнинг биргаликдаги турмушларини сақлаб
қолишнинг имкони йўқ.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16-банди 1-пунктида,
судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги
талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила
батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим деб кўрсатилган.
Суд ишдаги ҳужжатлардан ҳамда аниқланган иш учун аҳамиятига эга
бўлган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафлар 2022 йилдан бирга
яшамаётганлигини, улар ўртасидаги эр-хотинлик муносабатлари 2022 йилда
тугаганлигини, оилавий муносабатлари барбод бўлганлигини, тарафлар
ўртасида бир-бирларига нисбатан ҳурмат-иззат ва ишонч умуман
йўқолганлигини, берилган муҳлат давомида амалда ярашиш чораларини
кўрмаганлигини, ҳар иккала тараф ҳам оиласини тикланшига қарши
эканлигини, даъвогарнинг бошқа оила қуриб олганлигини инобатга олиб,
тарафларни бундан буён биргаликда яшашига уларнинг оиласини сақлаб
қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаб, оила батамом бузилган деган хулосага
келади.
Суд юқорида келтирилган Қонун нормалари талабидан келиб чиқиб
ҳамда Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги “Судлар томонидан
никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти
тўғрисида”ги 06-сонли қарорида белгиланган раҳбарий кўрсатмаларни
инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгарга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантиришни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайди.
Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонунининг талабига асосан тарафларнинг ҳар биридан давлат фойдасига
БҲМнинг бир ярим баравари миқдорида давлат божини ундиришни лозим
топади.
Бинобарин юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг 220, 249-253 - моддаларига қўлланиб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан “никоҳдан ажратиш
ҳақида”ги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар ХХХ билан жавобгар ХХХ Олтинсой туман ФҲДЁ бўлимидан
21.09.2012 йилда №1035-рақамли далолатнома билан қайд этилган никоҳдан
ажратилсин.
Тарафларнинг икки нафар вояга етмаган 26.07.2013 йилда туғилган
Уролов Бехруз Азаматович, 23.08.2015 йилда туғилган Уролова Рухсора
Азаматовна исмли фарзандлари даъвогар ХХХнинг тарбиясида эканлиги
эътироф этилсин.
Никоҳдан ажратиш қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома берилаётганида
даъвогар ХХХ ҳамда жавобгар ХХХларнинг ҳар биридан давлат фойдасига
БҲМнинг бир ярим баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон шу суд орқали Сурхондарё вилоят суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори чиқарилган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Б.Мустафаев