Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1004-2302/10916 Дата решения 23.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди Судья Раупов Умиджон Ғуломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Абдулхайров Абубакир Юнусович Ответчик / Подсудимый Абдулхайрова Малика Жалоловна
Source ID 66a2619bbe8e6d174d003493 Claim ID 4755486 PDF Hash 41d1d96876cb82ec... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 44-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 44 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 46 code_article
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 45 code_article
Текст решения 6 036 символов
ҲА Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил май ойининг 23 куни, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди биносида, Раислик этувчи судья У.Ғ.Рауповдан иборат таркибда, Д.Мажидованинг котиблигида, Даъвогар Абдулхайров Абубакир Юнусовичнинг жавобгар Абдулхайрова Малика Жамоловнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича № 2-104-2302/10916-сонли фуқаролик ишини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Абдулхайров Абубакир Юнусович жавобгар Абдулхайрова Малика Жамоловна га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақида судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Даъво талабининг асоси сифатида жавобгар Абдулхайрова Малика Жамоловна билан 06.08.2020 йилда Навоий шаҳар ФҲДЁ бўлимида қайд қилиниб, қонуний никоҳдан ўтганлигини, биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан ҳарактерлари тўғри келмаганлигини, оилани тиклаш имкони йўқлигини кўрсатган. Суд мажлисида даъвогар Абдулхайров Абубакир Юнусович даъвони қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, унга қўшимча равишда жавобгар билан бирга яшашни ҳоҳламаслигини, оилани тиклаш имкони йўқлигини кўрсатиб, суддан шу асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Абдулхайрова Малика Жамоловна даъвони тан олиб, икки йилдан буён ота-онасини уйида яшаб келаётганлигини, оилани тиклаш имкони йўқлигини айтиб, судга ариза тақдим қилиб, уларни никоҳдан ажратиб, уни қизлик фамилиясига қайтариб, болани ўз тарбияига қолдириб, никоҳдан ажратишни сўради. Суд тарафларнинг баёнотларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни лозим топди. Тарафларнинг ўртасидаги биринчи қонуний никоҳи 06.08.2020 йилда Навоий шаҳар ФҲДЁ бўлимида 2-2111-20-00514-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилганлиги, биргаликдаги турмушларидан бир нафар 13.06.2022 йилда Юнусова Саъдия Абубакировна исмли фарзанди мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 20.07.2011 йилги 6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 16-бандига кўра никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Иш материалларига тақдим қилинган, Чилонзор туман, Оила ва хотинқизлар бўлими ҳамда Катта Хирмонтепа МФЙ томонидан тақдим этилган хулосада ушбу оилани ажраштириш масаласи судга ҳавола қилиниши маълум қилинган. Суд томонидан тарафларга яраштириш учун берилган муҳлат ичида улар ярашмаган ва оилани тиклаш чораларини кўрмаган. Юқоридагиларга кўра, тарафлар 2022 йилдан буён бирга яшамаганлигини, чунки тарафлар ўртасида оилавий муносабатлар аллақачон барҳам топганлигини ва фақат расмий никоҳ қолганлигини, тарафлар никоҳдан ажратишни талаб қилаётганлиги нобатга олиб, суд оилани сақлаб қолишнинг имконияти қолмаган, бундай ҳолатда уларнинг оиласи барбод бўлган деб ҳисоблаб, даъво аризани қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 44-моддасига асосан никоҳдан суд тартибида ажратилаётганда эр ва хотин вояга етмаган болалари ким билан яшаши, болаларга ва (ёки) меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож эр ёки хотинга таьминот бериш учун маблағ тўлаш тартиби, бу маблағнинг миқдори ёхуд эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишга доир келишувни кўриб чиқиш учун судга тақдим қилишлари мумкин. Тарафларнинг вояга етмаган 13.06.2022 йилда Юнусова Саъдия Абубакировна исмли фарзанди жавобгарнинг тарбиясида эканлигини инобатга олиб, унинг тарбиясида қолдиришни лозим топди. Тарафларнинг ўрталарида мулкий низо мавжуд эмас ҳамда бола таъминоти билан боғлиқ низо ҳам мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддасига асосан никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёхуд унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин. Ушбу қонун талабидан келиб чиқиб, суд жавобгарнинг аризасига асосан унинг никоҳгача бўлган фамилияси “Собирова” деб қайтаришни лозим топди. Суд иш юзасидан давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 45-моддасига асосланиб, тарафларнинг биринчи никоҳи эканлигини, тарафларнинг вояга етмаган фарзанди жавобгарнинг тарбиясида эканлигини инобатга олиб, давлат фойдасига ундириладиган давлат божини даъвогардан ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Абдулхайров Абубакир Юнусовичнинг жавобгар Абдулхайрова Малика Жамоловнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Абдулхайров Абубакир Юнусович ва жавобгар Абдулхайрова Малика Жамоловна ўртасида 06.08.2020 йилда Навоий шаҳар ФҲДЁ бўлимида 2-2111-20-00514-сонли далолатнома ёзуви қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратиш вақтида даъвогар Абдулхайров Абубакир Юнусовичдан давлат даромадига базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Тарафларнинг вояга етмаган 13.06.2022 йилда Юнусова Саъдия Абубакировна исмли фарзанди жавобгар Абдулхайрова Малика Жамоловнанинг тарбиясида қолдирилсин. Никоҳдан ажратиш вақтида жавобгар Абдулхайрова Малика Жамоловнага никоҳгача бўлган фамилияси, яъни “Собирова” қайтарилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор чиқарилган кундан бошлаб, шу суд орқали Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор эса протест келтиришга ҳақлидирлар. Судья: У.Ғ.Раупов