Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1406-2302/7752 Дата решения 23.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди Судья Хужакулов Нурбек Кабулжанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бобохонов Файозжон Вохиджон ўғли Ответчик / Подсудимый Тоштемирова Уғилой Оллобердиевна
Source ID 6697978a0f5d3825e2d8748b Claim ID 4868965 PDF Hash 59ee7e1baf22a64e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 6 840 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 23 куни, фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Н.К.Хужакулов раислигида, судья ёрдамчиси А.У.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар Бобохонов Фаёзжон Вохиджон ўғлининг жавобгар Тоштемирова Ўғилой Оллобердиевнага нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-1406-2302/7752-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар АНИҚЛАНДИ: Даъвогар Ф.Бобохонов судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Ў.Тоштемирова билан ўрталарида Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2015 йил 24 июлдаги 637-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган, никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Ф.Бобохоновнинг ишончли вакили В.Ғозиев даъво талабини қувватлаб, даъвогар ўғли эканлигини, жавобгар Ў.Тоштемирова эса келини эканлигини, улар 2011 йилда шаръий никоҳ асосида турмуш қурганлигини, қонуний никоҳдан 2015 йил 24 июлда ўтганлигини, тарафларнинг ўзаро турмушлари давридан ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини, эр-хотин иккаласи ҳам Туркия давлатига ишлаш учун кетганлигини, Туркия давлатидан қайтиб келганидан сўнг ўрталарида келишмовчликлар пайдо бўлганлигини, ҳар куни уйда жанжал бўладиган бўлиб қолганлигини, жавобгар кечаси уйидан чиқиб кетганлигини, жавобгар уйидаги мол-мулкларини синдириб ташлаганлигини, жавобгар бир нафар боласини уларга ташлаб ўзи Туркия давлатига кетиб қолганлигини, келинига нисбатан ишончи йўқолганлигини, тарафлар 2023 йил май ойидан буён бирга яшамаётганлигини, даъвогар 2023 йил июнь ойи фуқаро Тоштемирова Маржона исмли аёл билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурганлигини, ундан ҳам бир нафар фарзанди борлигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини, уларни оиласи тамомила барбод бўлганлигини, уларнинг оиласини тиклашнинг имкони йўқлигини билдириб, суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Судга жавобгар Ў.Тоштемирова ариза билан мурожаат қилиб, даъвогарнинг даъво талабини тан олмаслигини, даъвогар унга бир нафар фарзандини бериши кераклигини, шунингдек, ўзига тегишли бўлган мулкларини ҳам бериши лозимлигини, шундан сўнг никоҳдан ажратишга рози бўлишлигини, даъвогар билан бирга яшашни хоҳламаслигини, ҳозирги кунда ишлаётганлиги сабабли фуқаролик ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, мавжуд далилларга тегишлича баҳо бериб, қўйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларга кўра, даъвогар Ф.Бобохонов ва жавобгар Ў.Тоштемировалар ўрталаридаги никоҳ Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2015 йил 24 июлдаги 637-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Тарафларнинг ўртасида 2016 йил 22 майда туғилган Вохиджонов Муҳаммадали Фаёзжон ўғли исмли фарзанди бор. Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг 2023 йил 01 августдаги ажримига асосан даъвогар Ў.Тоштемировани жавобгар Ф.Бобохоновга нисбатан болани олиш тўғрисидаги даъво талаби бўйича келишув битими тасдиқланган. Тарафларнинг ўртасидаги фарзанди даъвогарнинг қарамоғида қолган. Оқдарё туман оила ва хотин-қизлар бўлимининг 2024 йил 17 майдаги хулосасида, тарафлар 2015 йил 08 августда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2023 йил май ойидан буён бирга яшамаётганлигини, маҳалла ва фаоллар оилани яраштиришга ҳаракат қилганлигини, мазкур оилани сақлаб қолиш имкони бор ёки йўқлигини охирги хулосасини судга ҳавола этишни маълум қилган. Аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар Ф.Бобохонов билан жавобгар Ў.Тоштемировалар ўртасида ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатли муносабатлар барҳам топганлиги, тарафлар 2023 йил май ойидан буён бирга яшамаслиги, тарафлар ярашиб яшашни хоҳламаётганлиги, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлиги, даъвогар бошқа оила қуриб кетганлиги, келгусида тарафларнинг оиласини тиклаш имконияти йўқлигини кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16-бандида “судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим”лиги кўрсатилган. Суд, Қонун ва раҳбарий кўрсатма талабларига таянган ҳолда, тарафлар ўртасида салбий муносабат туфайли оилавий турмушлари барҳам топганлиги, тарафлар 2023 йил май ойидан буён бирга яшамаётганлиги, тарафларга суд томонидан берилган муҳлатда ҳам муносабатларини тиклашни имконияти бўлмаганлиги, тарафлар оиласини сақлаб қолишни хоҳламаётганлигини, даъвогар бошқа оила қуриб кетганлигини, келгусида даъвогар Ф.Бобохонов билан жавобгар Ў.Тоштемироваларни яраштириш ва оиласини сақлаб қолишни имконияти йўқ деб ҳисоблаб, уларни никоҳдан ажратишни лозим топди. Суд, аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафларга ўрталаридаги фарзандининг моддий таъминоти ва мол-мулкларини бўлиш масаласида ўзаро келишувга эришмаган тақдирда судга умумий тартибда мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасида “суд никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди” деб кўрсатилган. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогар Ф.Бобохоновдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) бараварида давлат божи ундиришни лозим топди. Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249, 253-моддаларига қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ : Даъвогар Бобохонов Фаёзжон Вохиджон ўғлининг жавобгар Тоштемирова Ўғилой Оллобердиевнага нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво талаби қаноатлантирилсин. Даъвогар Бобохонов Фаёзжон Вохиджон ўғли ва жавобгар Тоштемирова Ўғилой Оллобердиевналар ўртасидаги Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2015 йил 24 июлдаги 637-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган, никоҳдан ажратилсин. Даъвогар Бобохонов Фаёзжон Вохиджон ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч ) бараварида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли. Раислик этувчи : Н.К.Хужакулов