Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1905-2302/10023 Дата решения 23.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро суди Судья Мустафаев Бахтиёр Улашович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қосимова Феруза Хафизовна Ответчик / Подсудимый Отамуродов Бахтиёр Кенжаевич
Source ID 667a9656b6bf6f28996e5c5a Claim ID 4880130 PDF Hash 81b4d1d6a8e7037d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 8 293 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил май ойининг 23-куни фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик этувчи, судья Б.У.Мустафаев, Ж.Абдусатторовнинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган №2-1905-2302/10023-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ХХХ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, аризасида жавобгар билан турмуш қуриб никоҳларини 30.12.2004 йилда қонуний расмийлаштирганлигини, биргаликдаги турмушларидан ўрталарида тўрт нафар фарзанди борлигини, жавобгар билан турмушларининг бошида яхши яшаганлигини, кейинчалик ўрталарида келишмовчиликлар пайдо бўлганлигини, шу вақтлар жавобгар ХХХ Хафизова Хуршида деган бошқа аёл билан яширин тарзда оила қуриб олганлигини билиб қолганлигини, жавобгарнинг ушбу аёлдан ҳам икки нафар фарзанди борлигини, 2015 йилда судга никохдан ажратиш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат этганлигини, жавобгарнинг илтимосига асосан даъвосидан воз кечганлигини, жавобгар иккинчи оиласини ҳам уйига олиб келганлиги боис онасининг уйига кетишга мажбур бўлганлигини, оиласини тиклаш имкони йўқлигини таъкидлаб, жавобгар билан ўрталарида тузилган никоҳдан ажратишни сўраган. Дастлабки суд мажлисида сўралган даъвогар ХХХ даъво аризасини қувватлаб ундаги важларни такрорлаб, жавобгар билан 2002 йилда диний расм-русумлар асосида никох қуриб 2004 йилда қонуний расмийлаштирганликларини, ўрталарида тўрт нафар фарзанди борлигини, шундан икки нафари вояга етганлигини, турмушлари давомида жавобгар билдирмасдан бошқа аёл билан оила қуриб олганлиги ва фарзандлари ҳам борлигини, жавобгар иккинчи аёли билан яшаб келишлигини, 2023 йил февралдан буён бирга яшамаслигини, жавобгарнинг иккинчи аёли уйларига жанжал қилиб келганлигини, шу сабабли онасининг уйига кетишга мажбур бўлганлигини, берилган муҳлатлар давомида ярашишга ҳаракат қилишмаганлигини, оиласини тиклаб бўлмаслигини баён қилиб, даъвосини қаноатлантиришни сўраган. Дастлабки суд мажлисида жавобгар ХХХ даъвогарнинг даъвосини қисман тан олиб, 2015 йилдан буён даъвогар билан оилавий жанжаллар билан яшаганликларини, 2023 йилда ўрталарида катта можаро бўлганлиги боис даъвогар уйдан кетиб қолганлигини, икки нафар фарзанди вояга етганлигини, вояга етган фарзандлари уларнинг ажрашишларига қарши эканлигини, ҳақиқатдан ҳам Хафизова Хуршида исмли аёл билан оила қурганлиги ва ундан икки нафар 2016 йилда туғилган Шерзод ва 2020 йилда туғилган Мадина исмли фарзандлари ҳам борлигини, никохдан ажрашишга рози эканлигини баён қилиб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ХХХ узрсиз сабабларга кўра келмади ва келмаслик сабабини судга маълум қилмади. Шу боис, суд фуқаролик ишини жавобгарнинг иштирокисиз Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан кўришни лозим топди. Суд ишда тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, муҳокама ва таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топди. Аниқланишича, ХХХ ва ХХХ 30.12.2004 йилда Шўрчи туман ФҲДЁ бўлимидан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган бўлиб, уларнинг биргаликдаги турмушларидан ўрталарида тўрт нафар 27.09.2003 йилда туғилган Кенжаев Жасур, 02.02.2005 йилда туғилган Кенжаев Бегзод, 16.08.2013 йилда туғилган Кенжаева Муштарий, 06.08.2022 йилда туғилган Кенжаева Муниса исмли фарзандлари бор бўлиб, шундан икки нафари вояга етишган. Иш ҳолатлари даъвогарнинг суддаги тушунтиришига кўра, тарафлар ўрталаридаги оилавий келишмовчиликлар ўзаро жанжаллар жавобгарнинг бошқа аёл билан оила қуриб олганлиги сабабли келиб чиққан. Суднинг 09.11.2023 йилдаги ҳамда 16.02.2024 йилдаги ажримлари билан тарафларга ярашиш учун жами 6 (олти) ой муҳлат берилган. Суднинг ажрими ижро этишлик учун Шўрчи туман оила ва хотинқизлар бўлимига ва тарафларнинг яшаш манзилидаги МФЙ оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясига ижро этишлик учун юборилган бўлсада, ажримнинг ижроси бўйича маълумотлар тақдим этилмаган. Суд томонидан берилган муҳлатлар давомида тарафлар амалда оилани тиклаш чораларини кўришмаган ва ярашмаган. Гарчи дастлаб жавобгар никохдан ажрашмаслигини билдирган бўлсада, кейинги суд мажлисларида фикрини ўзгартириб даъвони қаноатлантиришни сўраган. Шунингдек, тарафлар ўрталаридаги эр-хотинлик муносабатлари амалда 2023 йилда тугаган. Бундан ташқари, жавобгар ХХХ Хафизова Хуршида исмли бошқа аёл билан оила қуриб олган бўлиб, ундан ҳам икки нафар 11.01.2016 йилда туғилган Шерзод, 15.02.2020 йилда туғилган Мадина исмли фарзандлари ҳам бор. Бундан кўринадики, тарафлар ўртасида бир-бирларига нисбатан меҳр-муҳаббат, ҳурмат ва иззат йўқолган ҳамда оила бутунлай барбод бўлган бўлиб, ҳар иккала тараф ҳам оиласининг тикланишига қарши. Бундай ҳолда суд эр-хотиннинг бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг имкони қолмаган, уларнинг ўрталарида бирбирларига нисбатан ҳурмат ва ишонч йўқолган ҳамда оила амалда номигагина сақланиб қолган деган хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.”-деб кўрсатилган. Ушбу ҳолатда тарафларнинг биргаликдаги турмушларини сақлаб қолишнинг имкони йўқ. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16банди 1-пунктида, судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим деб кўрсатилган. Суд ишдаги ҳужжатлардан ҳамда аниқланган иш учун аҳамиятига эга бўлган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафлар 2023 йилдан бирга яшамаётганлигини, улар ўртасидаги эр-хотинлик муносабатлари 2023 йилда тугаганлигини, оилавий муносабатлари барбод бўлганлигини, тарафлар ўртасида бир-бирларига нисбатан ҳурмат-иззат ва ишонч умуман йўқолганлигини, берилган муҳлат давомида амалда ярашиш чораларини кўрмаганлигини, ҳар иккала тараф ҳам оиласини тикланишига қарши эканлигини, жавобгарнинг бошқа оила қуриб олганлигини инобатга олиб, тарафларни бундан буён биргаликда яшашига уларнинг оиласини сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаб, оила батамом бузилган деган хулосага келади. Суд юқорида келтирилган Қонун нормалари талабидан келиб чиқиб ҳамда Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорида белгиланган раҳбарий кўрсатмаларни инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгарга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг талабига асосан тарафларнинг ҳар биридан давлат фойдасига БҲМнинг бир ярим баравари миқдорида давлат божини ундиришни лозим топади. Бинобарин юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220, 249-253 - моддаларига қўлланиб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар ХХХ билан жавобгар ХХХ Шўрчи туман ФҲДЁ бўлимидан 30.12.2004 йилда №7-рақамли далолатнома билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. Тарафларнинг икки нафар вояга етмаган 16.08.2013 йилда туғилган Кенжаева Муштарий, 06.08.2022 йилда туғилган Кенжаева Муниса исмли фарзандлари даъвогар ХХХнинг тарбиясида эканлиги эътироф этилсин. Никоҳдан ажратиш қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома берилаётганида даъвогар ХХХ ҳамда жавобгар ХХХларнинг ҳар биридан давлат фойдасига БҲМнинг бир ярим баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон шу суд орқали Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори чиқарилган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Б.Мустафаев