Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1003-2303/26008 Дата решения 23.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди Судья Ражабов Абдуқодир Амонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Исраилова Феруза Мирхайдаровна Ответчик / Подсудимый Исраилов Жамшидбек Алишерович
Source ID 667b98e6b6bf6f28996e5c89 Claim ID 4880877 PDF Hash d408b80e3d271169... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 46 code_article
Текст решения 7 877 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил май ойининг 23 куни Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: судья А.А.Ражабов судья ёрдамчиси И.Абдубанноевнинг котиблигида, тарафларнинг иширокида, даъвогар ИФМнинг жавобгар ИЖАга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1003-2303/26008-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ИФМ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ИЖА билан ўрталаридаги никоҳдан ажратиб беришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар даъво талабларини қувватлаб, жавобгар ИЖА билан 2011 йил 04 январь санасида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан уч нафар фарзандлари борлигини, турмушлари бошида муносабатлари яхши бўлганлигини, бироқ кейинчалик муносабатлари ёмонлашганлигини, жавобгар билан характер ва дунёқарашлари тўғри келмаганлигини, ажрашиш учун асосий жиддий сабаб жавобгарнинг бошқа аёл билан оила қилган хиёнати эканлигини, жавобгар билан турли келишмовчиликлар келиб чиққанлигини, келишмовчиликлар натижасида содир бўлган уруш-жанжаллар оқибатида бир-бирларига бўлган илиқ туйғуларни йўқолганлигини, ҳозирда жавобгар билан бирга яшаймасликларини, эр-хотинлик муносабатлари эса 2023 йил январь ойидан тугатилганлигини, ажрашиш учун қатъий қарорга келганлигини, оилани тиклашнинг имкони йўқлигини, суд томонидан яшартирув берилган муддатда ҳам оилани тиклашнинг имкони бўлмаганлигини маълум қилиб, суддан даъво талабларини қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар ИЖА суд мажлисида берган кўрсатмасида даъво талабларини қисман тан олиб, даъвогар ИФМ билан 2011 йил 04 январь санасида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан уч нафар фарзандлари борлигини, турмушлари бошида муносабатлари яхши бўлганлигини, даъвогар билан характер ва дунё қарашлари бир-бирига тўғри келмаганлигини, турмушларининг дастлабки ойлари турли келишмовчиликлар сабаб, ўзаро низолар келиб чиқа бошлаганлигини, натижада ўрталарида бир-бирларига нисбатан илиқ туйғулар йўқолганлигини, оилани тиклаш учун бир неча маротаба ҳаракат қилганлигини лекин фойдаси бўлмаганлигини, натижада даъвогар билан 2023 йил январь ойидан бошлаб бирга яшамасликларини, айни шу вақтдан бошлаб эр-ҳотинлик муносабатлари йўқолганлигини, оилани тиклашнинг имкони йўқлигини, суд томонидан яшариш учун берилган муддатда ҳам оилани тиклашнинг имкони бўлмаганлигини маълум қилиб, суддан даъво талабларини қаноатлантириб беришни сўради. Суд, тарафларнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб ва мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш ҳақидаги хулосага келади. Аниқланишича, тарафлар ИЖА ва ИФМ 2011 йил 04 январь кунида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар ва улар ўртасидаги қонуний никоҳ Тошкент шаҳар Олмазор (собиқ Собир Рахимов) тумани ФҲДЁ бўлими томонидан №5-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан уч нафар - 21.04.2011 йилда туғилган АСЖ, АСЖ, АСЖ исмли фарзандлари бор. Тарафлар ўртасида юзага келган келишмовчиликлар ва жанжаллар ўзаро ҳурмат–ишонч, бир–бирини тушуниш ва меҳр–муҳаббат туйғуларини йўқолишига ҳамда оилани барбод бўлишига сабаб бўлган. Шу сабабли тарафлар 2023 йил январь ойидан буён бирга яшамайдилар ва умумий рўзғор юритмайдилар. Шу пайтдан эътиборан улар ўртасидаги эр–хотинлик муносабатлари тугатилган. Ишдаги мавжуд хужжатларга кўра, суд томонидан тарафларга ярашиб олишлари учун берилган муддат давомида тарафлар ўз оиласини сақлаб қолишга ҳаракат қилмаганлар. Ушбу ҳолатлар эса оиланинг батамом барбод бўлганлигидан ва уни сақлаб қолиш имкониятлари қолмаганлигидан далолат беради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июль санасидаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” ги 6-сонли қарори 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Мазкур қарорнинг 15-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари, вақтинчалик келишмовчилик ва бошқалар) аниқланганда, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли. Суд томонидан тарафларга ярашиш учун тўрт ойлик муҳлат тайинланган, аммо тарафлар оилани тиклаш чораларини кўрмаганлар, оилани тиклашга тарафлар ҳаракат қилмаган. Бундай ҳолда суд эр-хотиннинг бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг имкони қолмаган, деган хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41–моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама муҳокама қилиб, тарафлар ўртасида эр-хотинлик муносабатлари 2023 йил январь ойида тугатилганлиги, улар бирга яшамаётганлиги, оилавий муносабатлар барбод бўлганлиги, тарафлар оилани тиклашга ҳаракат қилмаганлигини, МФЙ томонидан тарафларни яраштириш имкони йўқлиги ҳақидаги хулосасини инобатга олиб, уларнинг оиласини сақлаб қолиш имконияти йўқ, деган хулосага келади ва даъво талабларини қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Бундай ҳолатларда суд, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириб, даъвогар ИФМнинг жавобгар ИЖА ўртасида 2011 йил 04 январь кунидаги Тошкент шаҳар Олмазор (собиқ Собир Рахимов) тумани ФҲДЁ бўлими томонидан №5-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратишни, жавобгардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундиришни ва даъвогарни давлат божидан озод қилишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Суд Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддасига кўра, никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартириш эр(хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин хам шу фамилияда қолишга хақли ёхуд ҳоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши ҳақидаги талабига кўра, жавобгар Исраилова (Зупарова) Феруза Мирхайдаровни никоҳгача бўлган “Зупарова” фамилиясига қайтаришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40–41, 44–46–моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220-, 249–253–моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар ИФМнинг жавобгар ИЖАга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар ИФМ ва жавобгар ИЖА ўртасида 2011 йил 04 январь кунидаги Тошкент шаҳар Олмазор (собиқ Собир Рахимов) тумани ФҲДЁ бўлими томонидан №5-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Тарафларнинг уч нафар вояга етмаган фарзандлари - 21.04.2011 йилда туғилган АСЖ, АСЖ, АСЖ исмли фарзандлари даъвогар ИФМнинг тарбиясида қолдирилсин. Даъвогар ИФМ никоҳгача бўлган “Зупарова” фамилиясига қайтарилсин. Никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувоҳнома берилаётганда жавобгар ИЖАдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи: Ҳал қилув қарори аслига тўғри, Судья: А.А.Ражабов