← Назад
Решение #1278021 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 46 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
4 958 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туманлараро суди
2024 йил май ойининг 23 куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида
Раислик қилувчи, судья А.А.Рахматов
Судья ёрдамчиси М.Хотамованинг котиблигида, тарафлар иштирокида,
даъвогар Абдуллаева Гуласал Иззатилла қизининг жавобгар Абдуллаев
Санжар Анваровичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
бўйича юритилган №2-1001-2309/19652-сонли фуқаролик ишини кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Г.Абдуллаева жавобгар С.Абдуллаевга нисбатан даъво ариза
билан мурожаат қилиб, унда 10.10.2014 йилда қонуний никоҳдан ўтиб
турмуш қуришганини, биргаликдаги турмушидан бир нафар: 23.12.2016
йилда туғилган Анваров Исломжон Санжарович исмли фарзандлари
борлигини. Оилавий келишмовчиликлар, дунёқарашлари тўғри келмаганлиги
учун, жавобгарнинг бошқа турмушидан тўрт нафар фарзанди борлиги учун
2023 йил июль ойидан буён бирга яшамаётганини билдириб, никоҳдан
ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Г.Абдуллаева даъво аризасини қувватлаб, бу
унинг биринчи никоҳи эканини, ўрталаридан мулкий низолар йўқлигини,
билдириб, никоҳдан ажратишни сўради.
Жавобгар С.Абдуллаев судга ариза йўллаб, унда даъвони тан олишини,
оилани сақлаб қолиш имкони йўқлигини кўрсатиб, никоҳдан ажратишни ва
ишни унинг иштирокисиз кўришни сўради.
Суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан ишни
жавобгар иштирокисиз кўриб чиқди.
Суд мажлисида жавобгар вакили, адвокат М.Абидов даъво аризасини
тан олиб, тарафлар 2023 йил июль ойидан буён бирга яшамаётганини, оилани
сақлаб қолиш имкони йўқлигини билдириб, никоҳдан ажратишни ва суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни сўради.
Суд тарафлар баёнотларини эшитиб, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб,
уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг
даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш хужжатларига кўра Абдуллаев Санжар Анварович ва Абдуллаева
Гуласал Иззатилла қизи ўртасида 10.10.2014 йилда Шайхонтохур туман
ФХДЁ бўлимида қонуний никоҳ қайд қилинган.
Биргаликдаги турмушларидан бир нафар – 23.12.2016 йилда туғилган
Анваров Исломжон Санжарович исмли фарзандлари бор.
Тарафларнинг муносабатлари ёмонлашиб, 2023 йил июль ойидан буён
бирга яшамайдилар, умумий рўзғор юритмайдилар. Эр-хотинлик
муносабатлари ҳам шу вақтдан бошлаб тугатилган.
Суднинг ажримига асосан эр-хотинга ярашиш учун мухлат берилган
ҳамда ҳар иккаласининг яшаш жойидаги маҳалла комитетига яраштириш
юзасидан сухбат олиб бориш юзасидан кўрсатма берилган.
Бироқ тарафлар ярашиш истаги бўлмаганлиги боис, яраштириш имкони
бўлмаган ва бу ҳақда ёзма далолатнома тақдим қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Муқаддам фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг
07.03.2022 йилги ҳал қилув қарорига асосан Г.Абдуллаеванинг никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъвоси рад қилинган.
Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама ўрганиб, тарафлар ажрашишга рози
эканлигини, ўтган вақт давомида оилани сақлаб қолишга қаратилган
ҳаракатлар ҳам ижобий натижа бермаганлигини, тарафлар ўртасидаги никоҳ
барбод бўлганлиги ва оилани сақлаб қолиш учун имконият мавжуд эмас
деган хулосага келиб, даъвони қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.
Суд даъвогарнинг никоҳдан ажратилганда никоҳдан олдинги
фамилиясида қолдириш ҳақидаги илтимосномасини муҳокама қилиб
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддасига асосан уни
қаноатлантиришни лозим топади.
Суд давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб даъвогар
томонидан судга мурожаат қилишда 680.000 сўм миқдорида давлат божи
тўғри тўланганлигини инобатга олади.
Шунингдек, никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда Ўзбекистон
Республикаси Оила кодексининг 45-моддасига асосланиб, жавобгар
С.Абдуллаевдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида
давлат божини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг
41, 45-моддалари, ФПКнинг 138, 249-253-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Абдуллаева Гуласал Иззатилла қизининг жавобгар Абдуллаев
Санжар Анваровичга нисбатан никоҳдан ажратиш хақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Абдуллаев Санжар Анварович ва Абдуллаева Гуласал Иззатилла қизи
ўртасида 10.10.2014 йилда Тошкент шаҳар Шайхонтохур туман ФХДЁ
бўлимида 499-сон билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда жавобгар Абдуллаев Санжар
Анваровичдан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баровари миқдорида
давлат божи ундирилсин.
Никоҳдан ажратилгандан сўнг Гуласал Иззатилла қизига никоҳдан
олдинги “Собирова” фамилияси қайтарилсин.
Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида апелляция шикояти (протести), биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация шикояти (протести) Тошкент шаҳар суди берилиши мумкин.
Раислик этувчи
А.А.Рахматов