← Назад
Решение #1278022 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
5 678 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 23 куни, фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ
туманлараро судининг ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья
Н.К.Хужакулов раислигида, судья ёрдамчиси А.У.Усмоновнинг котиблигида,
даъвогар Исаев Тоир Эгамкуловичнинг жавобгар Раҳмонова Санобар
Гаффоровнага нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-1406-2302/5375сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар Т.Исаев судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
С.Раҳмонова билан ўрталарида Оқдарё туман Қоратери қишлоқ совети
томонидан 2001 йил 24 февралдаги 5-сон далолатнома ёзуви билан қайд
этилган, никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Т.Исаев даъво талабини қувватлаб, жавобгар
С.Раҳмонова билан 2000 йилда шаръий никоҳ асосида турмуш қурганлигини,
қонуний никоҳдан 2001 йил 24 февралда ўтганлигини, ўзаро турмушлари
давридан ўрталарида уч нафар фарзандлари борлигини, фарзандлари вояга
етганлигини, жавобгар билан турмушларини бошидан яхши яшамаганлигини,
жавобгар билан бир бирига характерлари тўғри келмаслигини, жавобгар билан
ўрталаридаги ўзаро келишмовчиликлари сабабли 8 йилдан буён бирга
яшамаётганлигини, жавобгар бир неча йиллардан буён Туркия давлатида
ишлаб келганлигини, уй-жой мол-мулкларини жавобгарга ташлаб чиқиб
кетганлигини, 2020 йилда фуқаро Каримова Махбуба исмли аёл билан шаръий
никоҳ асосида яшаб келаётганлигини, бундан кейин уларнинг оиласини сақлаб
бўлмаслигини, жавобгар билан ўрталарида мол-мулк низоси йўқлигини, суд
томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини, уларни
оиласи тамомила барбод бўлганлигини билдириб, суддан даъво талабини
қаноатлантиришни сўради.
Суд, фуқаролик ишини жавобгар С.Раҳмонованинг иштирокисиз,
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси 3-қисмига асосан кўришни
лозим топди.
Суд, даъвогарнинг тушунтиришини тинглаб, фуқаролик ишида
тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, мавжуд далилларга
тегишлича баҳо бериб, қўйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топди.
Фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларга кўра, даъвогар Т.Исаев ва
жавобгар С.Раҳмоновалар ўрталаридаги никоҳ Оқдарё туман Қоратери
қишлоқ совети томонидан 2001 йил 24 февралдаги 5-сон далолатнома ёзуви
билан қайд этилган.
Тарафларнинг ўртасида 2001 йил 28 февралда туғилган Эгамкулова
Сожида Тоир қизи, 2002 йил 17 майда туғилган Эгамкулова Маржона Тоир
қизи ва 2005 йил 22 январда туғилган Эгамкулов Самандар Тоир ўғли исмли
фарзандлари бор.
Аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар Т.Исаев билан жавобгар
С.Раҳмоновалар ўртасида ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатли муносабатлар
барҳам топганлиги, тарафлар 2016 йилдан буён бирга яшамаслиги, тарафлар
ярашиб яшашни хоҳламаётганлиги, суд томонидан ярашиш учун берилган
муҳлатда ҳам ярашмаганлиги, даъвогар бошқа оила қуриб кетганлигини,
келгусида тарафларнинг оиласини тиклаш имконияти йўқлигини кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “агар суд эр
ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2011 йил 20 июлдаги “судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар
бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг
16-бандида “судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг
ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим”лиги кўрсатилган.
Суд, Қонун ва раҳбарий кўрсатма талабларига таянган ҳолда, тарафлар
ўртасида салбий муносабат туфайли оилавий турмушлари барҳам топганлиги,
тарафлар 2016 йилдан буён бирга яшамаётганлиги, тарафларга суд томонидан
берилган муҳлатда ҳам муносабатларини тиклашни имконияти бўлмаганлиги,
тарафлар оиласини сақлаб қолишни хоҳламаётганлигини, даъвогар бошқа
оила қуриб кетганлигини, келгусида даъвогар Т.Исаев билан жавобгар
С.Раҳмоноваларни яраштириш ва оиласини сақлаб қолишни имконияти йўқ
деб ҳисоблаб, уларни никоҳдан ажратишни лозим топди.
Суд, аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафларга ўрталаридаги
мол-мулкларини бўлиш масаласида ўзаро келишувга эришмаган тақдирда
судга умумий тартибда мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасида “суд
никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг
гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки улардан бири
тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим.
Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим
деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди” деб
кўрсатилган.
Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогар Т.Исаевдан
давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) бараварида давлат
божи ундиришни лозим топди.
Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
249, 253-моддаларига қўлланиб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ :
Даъвогар Исаев Тоир Эгамкуловичнинг жавобгар Раҳмонова Санобар
Гаффоровнага нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво талаби
қаноатлантирилсин.
Даъвогар Исаев Тоир Эгамкулович ва жавобгар Раҳмонова Санобар
Гаффоровналар ўртасидаги Оқдарё туман Қоратери қишлоқ совети томонидан
2001 йил 24 февралдаги 5-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган,
никоҳдан ажратилсин.
Даъвогар Исаев Тоир Эгамкуловичдан давлат фойдасига базавий
ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч ) бараварида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли.
Раислик этувчи :
Н.К.Хужакулов