← Назад
Решение #1278023 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФК | 164 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 62 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 65 | — | law | |
| Мазкур Конституция | 66 | — | law | |
| аролик кодекси | 164 | — | code_article | |
| аролик процессуал кодекси | 71 | — | code_article | |
| илишда судлар Ер кодекси | 22 | — | code_article | |
| Ер кодекси | 62 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 223 | — | code_article | |
| аролик Процессуал Кодекси | 72 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 172 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 219 | — | code_article |
Текст решения
22 172 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси номидан
2024 йил май ойининг 23 куни Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари
бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида
Раислик қилувчи: судья А.А.Ражабов,
И.Абдубанноевнинг
котиблигида,
адвокат
М.Латипова
ва
тарафларнинг иштирокида,
даъвогар АДАнинг жавобгарлар ПМА, ПАР, ИАА, ИМАга нисбатан
уй-жойга киритиш, уй-жойдан мажбурий тартибда кўчириш, тўсқинлик
қилмаслик
мажбуриятини
юклаш
ҳақидаги
даъво
аризаси
ва уй-жой ер майдони чегараларини белгилаш, уй-жойдан фойдаланиш
тартибини белгилаш ва ер майдонини бўлиш ҳақидаги қўшимча даъво
аризалари бўйича юритилган 2-1003-2307/25880-сонли фуқаролик ишини
кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судга даъвогар АДАнинг жавобгарлар ПМА, ПАР, ИАА, ИМАга
нисбатан уй-жойга киритиш, уй-жойдан мажбурий тартибда кўчириш,
тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклаш ҳақида даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, унда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани М.Уйғур
кўчаси 330-хонадон 07.11.2019 йилдаги турар-жой ҳадя шартномасига
асосан унга тегишли эканлиги, Шайхонтоҳур тумани 8-сон Давлат нотариал
идораси томонидан реестр 201900089004477-рақами билан қайд этилган
турар-жой ҳадя шартномасига асосан унга, умумий ер майдони 28,26 кв.м,
1та яшаш хонаси майдони 18,15 кв.м., 1та ҳаммом, 1та айвон, 1та ошхона,
2та соябон, 2та бостирма ва 1та омборхона тегишли эканлиги, низоли
хонадоннинг фойдаланишдаги ер майдони умумий ер майдони бўлиб, 553
кв.м иборатлигини, ўзи оиласи билан бошқа манзилда яшаб келишини,
лекин низоли хонадонда отаси туғилиб катта бўлганлигини ва уй рўйхатида
турганлиги, ўзи ҳам 15.03.1984 йилдан бери уй рўйхатида туришини,
Тошкент шаҳар Учтепа тумани Дилнаво кўчаси 2-хонадонда
у оиласи, акаси ўз оиласи билан яшашини, лекин йиллар ўтган сари уларни
фарзандлари ҳам кагта бўлиб боришаётганлиги, уларга алоҳида хоналар
етишмаслиги, шу сабабли ўзига тегишли бўлган уй-жойга кўчиб келиб
яшамоқчилигини, ўртадан девор олмоқчилигини, чунки ҳар икки хонадон
ҳам алоҳида уй рақамига эгалигини, уйнинг ярми унга тегишлилигини, бу
ҳолатни жавобгар Патхуллаева Манзура опага айтганида, уни уйга
киритмаслигини, акалари билан гаплашиши кераклигини айтганлиги, акаси
“Абдуғани ака” билан гаплашганида уйни бўлишга рухсат бермаслигини ва
кириб яшашга қаршилигини айтганлигини, ўртадан девор олинса ҳар
иккисига ҳам яхши бўлишлигини, ремонт ишларида ўзи ёрдам бериши
мумкинлигини, алоҳида кирадиган ва чиқадиган эшикни ўзи ўрнатиб
беришини айтганлиги, лекин улар бу масалада уни эшитмаганлиги ва ўз
уйига киритмасликларини билдирганлигини, низоли хонадоннинг ҳовли
кисмининг ўртасига ноқонуний равишда иссиқхона қуриб олишганлигини,
аслида жавобгарлар билан қариндош эканлиги, Патхуллаева Манзура опа
марҳум отаси Абдухалилов Абдумалик Абдужалиловичнинг амакисини
қизи эканлиги, низоли хонадонда Иноятов Абдувакил дода-амакиси ва
уларнинг қизлари Манзура опа ўз оилалари билан яшаб келишишини,
Тошкент шаҳар Октябрь район 1 б/х судининг 15.03.1956 йилдаги даъвогар
Абдухалилов Абдужалил ва Искандарова Хадичаларни мерос жойига
эгаликларини тасдиқлаш ҳақидаги гражданлик иши юзасидан қабул
қилинган ҳал қилув қарорига асосан, владения 7 квартал 761, оклад 5698
сонли ховлини 226 квадрат метр жойига эгаси деб топилганлиги, даъвогар
Искандарова Хадича марҳум Мириноятов Абдухалилни хотини бўлганлиги
учун уни владение Х«7 квартал 298 квадрат метр жойга эгаси деб топилган
ва эгалик ҳуқуқи берилганлиги, даъвогар Абдухалилов Абдужалил отасини
оталари эканлиги, унга эса “дода” бўлишини, отасига мерос бўлиб ўтган уйжойни отаси Абдухалилов Абдумалик унга 2019 йилда ҳадя килиб
берганлигини, мерос бўлиб келаёган уй-жойга кириб яшай олмаётганлиги,
унга тегишли бўлган Д,А,Д1,А2,Г,Е,Ж,Л,К Литрлар билан белгиланган
умумий майдони 28,26 кв.м. иборат бўлган яшаш ва қўшимча хоналарида
ҳозирда жавобгар Патхуллаева Манзура опа ва уларнинг оила аъзолари, уни
рухсатисиз ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб яшаб, фойдаланиб
келаётганлиги, унга тегишли бўлган хоналарни ўз ихтиёри билан бўшатиб
беришни исташмаётганлигини ва уни ҳам кириб яшашига йўл
кўйишмаётганлигини, жавобгар Патхуллаева Манзура опа марҳум
Искандарова Хадичани неваралари бўлиб, уларга низоли хонадондаги
А1,А2,В,К,И,3-Литрлардан иборат қурилмалар тегишли эканлиги
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 164-моддаси, Уй-жой кодекси
74-моддаларига асосан суддан ўзига тегишли бўлган Тошкент шаҳар
Шайхонтоҳур
тумани
М.Уйғур
кўчаси
330-хонадондаги
Д,А,Д1,А2,Г,Е,Ж,Л,К-Литрларга ўз оила аъзолари билан яшаш,
фойдаланиш учун киритиб қўйишни, Патхуллаева Манзура Абдувакиловна,
Патхуллаев Акмалжон ва уларнинг оила аъзоларини ўзбошимчалик билан
эгаллаб олган унга тегишли бўлган Д,А,Д1,А2,Г,Е,Ж,Л,К-Литрлардан
мажбурий тартибда кўчиришни, шахсий мулки бўлган Тошкент шаҳар
Шайхонтоҳур тумани М.Уйғур кўчаси 330-хонадондан фойдаланишга
тўскинлик килмаслик, ҳар турдаги шартлар қўймаслик мажбуриятини
юклашни ва судга мурожаат қилишда тўланган суд харажатларини
жавобгарлардан ўзининг фойдасига ундиришни сўраган.
Ишни кўриш жараёнида даъвогар АДА жавобгарлар ПМА, ПАР,
ИАА, ИМАга нисбатан уй-жой ер майдони чегараларини белгилаш, уйжойдан фойдаланиш тартибини белгилаш ва ер майдонини бўлиш ҳақидаги
қўшимча даъво ариза билан мурожаат қилиб унда ўзига тегишли бўлган
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани М.Уйғур кўчаси 330-хонадон оила
аъзолари билан келиб яшашини, ўзига тегишли бўлган ердан девор
олишини, қурилиш килишни, таъмир ишларини амалга оширишни
билдирганда, жавобгар М.Патхуллаева уни уйга киритмаслигини, акалари
билан гаплашиб кўришини айтанлиги, улар эса девор олиб беришини,
йўлакдан киргизмаслигин, қурилиш қилдирмаслигини, уйни бўлишга
рухсат бермаслигини ва кириб яшашга қаршилигини айтишганлиги,
ҳозирда оиласи учун ҳаракат килиши, фарзандлари катта бўлишгунига
қадар улар учун уй-жойини тўғирлаб, ремонт, қурилиш ишлари бўлса қилиб
олиши кераклигини, жавобгарлар уни ери билан қўшиб олган ҳолда
ноқонуний равишда уни рухсатини олмасдан иссиқхона қуриб, айвон,
соябон, бостирмаларни таъмирлаб олишганлиги, 1956 йилда ер майдони
умумий фойдаланиш ер майдонида колдирилиб девор олинмай
қолдирилганлиги, агар ўшанда девор олинган бўлганида шу ишлар бўлмас
ва ўз уйида тинч яшаётган бўлишини, Д,А,Д 1 ,А2,Г,Е,Ж,Л,К- Литрлардан
иборат бўлган курилмалар унга тегишли эканлиги, ҳозирда умумий
фойдаланишда бўлган 553 кв.м. ер майдонидаги ўзига тегишли бўлган
майдондан девор олмокчилиги ва бундан жавобгар Патхуллаева
Манзуранинг ишончли вакили Иноятов Абдугани, жавобгарлар
Патхуллаева Манзура Абдувакиловна, Патхуллаев Акмалжон, Иноятов
Абдувакил Абдухалиловичлар ҳеч кандай тўсқинлик, қаршиликлар
килмаслик мажбуриятини юклашни сўрашини, Ўзбекистон Республикаси
Ер кодекси 62-моддасини инобатга олиб, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур
тумани М.Уйғур кўчаси 330-хонадонни ер майдони чегара нуқталарини
белгилашни, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани М.Уйғур кўчаси 328 ва
330-хонадонда ер участкасидан фойдаланиш тартибини белгилаш ва ер
майдонимни бўлишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар АДА даъво талабларини қўллаб-қуввватлаб,
уни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар АДАнинг ишончли вакили адвокат
М.Латипова даъво талабларини қўллаб-қуввватлаб, уни қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар Патхуллаева Манзура Абдувакиловнанинг
ишончли вакили А.Иноятов даъво талабини қисман тан олиб, ҳақиқатда
уйнинг бир қисми даъвогарга бир қисми синглиси ва опасига тегишли
эканлиги, мазкур уйда синглиси оиласи билан яшаб келаётганлиги,
даъвогарга уйнинг улушидан бошқа тумандан ер бермоқчи эканлиги бироқ
даъвогар бунга қарши эканлигини, даъвогарнинг уйни бўлишига қарши
эканлигини, кириб яшамоқчи бўлишса эътирози йўқлигини маълум қилиб,
суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар Патхуллаев Акмалжон жавобгар
Рихсибоевич Патхуллаева Манзура Абдувакиловнанинг ишончли вакили
А.Иноятов сингари кўрсатув бериб, суддан қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар Иноятова Муаттар Абдувакиловна даъво
талабни қисман тан олиб, низоли уйнинг улушдори эканлигини, бироқ бу
уйда яшамаслигини маълум қилиб, даъво талабни қонуний ҳал қилиб
беришни сўради.
Судга учинчи шахс тариқасида жалб этилган низоли хонадонда
яшовчи А.Фатхуллаев, И.Рихсибоев судга ариза билан мурожаат қилиб,
фуқаролик ишини уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Бундай ҳолатда, суд мазкур фуқаролик ишини Ўз.Рес. ФПКнинг 220моддасига асосан учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топади.
Суд тарафларнинг кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги хулосага келади.
Аниқланишича, низоли Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани,
Маннон Уйғур кўчаси 328-уй 17.04.2018 йилдаги Шайхонтоҳур туман
ҳокимининг 326-сонли қарори ва 26.04.2018 йилдаги 4-сонли Шайхонтоҳур
туман ДНИ “Усманов Т.А” томонидан расмийлаштирилган 1-2406-сонли
ҳадя шартномасига асосан Иноятов Абдувакил Абдухалилович, Иноятова
Муаттар Абдувакиловна ва Патхуллаева Манзура Абдувакиловнага
тегишли.
Шунингдек, низоли Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Маннон
Уйғур кўчаси 330-уй 12.04.2019 йилдаги 4-сонли Шайхонтоҳур туман ДНИ
“Усманов Т.А” томонидан расмийлаштирилган 201900081010623-сонли
қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ ҳақидаги гувоҳномага асосан
Абдухалилов Абдумалик Абдужалиловичга тегишли.
Мазкур низоли Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Маннон Уйғур
кўчаси 328-уй ва Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Маннон Уйғур
кўчаси 330-уйларнинг умумий ер майдони 553,00 кв.м.дан иборат.
Даъвогар улушли мулкдан фойдаланишида низо юзага келиб
чиқаётганлигини маълум қилиб, мазкур даъво талабларлари билан судга
мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра,
Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва
ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.
Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда
назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига
асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас.
Мазкур Конституциянинг 66-моддасига кўра, мулкдор ўзига тегишли
бўлган мол-мулкка ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни
тасарруф этади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 164-моддасига
асосан, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан
ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни
тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк хуқуқини, ким томонидан
бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш хуқуқидан
иборатдир. Мулк хуқуқи муддатсиздир.
Судга тақдим этилган инвентар иш маълумотларига кўра Тошкент
шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Маннон Уйғур кўчаси 330-уйдаги А, Г, Д, Е,
Л, Ж, Д1, А2 ва К литрнинг бир қисми даъвогага тегишли.
Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Маннон Уйғур кўчаси
328-уйнинг А1, В, И, З ва К литрнинг бир қисми жавобгарларга тегишли.
Мазкур ҳолатда гарчанд низоли уйларнинг ер майдони умумий
бўлсада хоналар ажратилганлиги жавобгарлар давогарга тегишли уйда яшаб
келаётганлиги ва бу билан унинг мулкка бўлган ҳуқуқини бузаётганлигини
инобатга олиб, уларни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Маннон
Уйғур кўчаси 330-уйдан кўчиришни ва даъвогарни оила аъзолари билан
ушбу уйга киритишни лозим топади.
Суд даъвогарнинг қўшимча даъво аризасини муҳокама қилиб
қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг
71-моддасига кўра, тарафларнинг талаблари ва эътирозларини асослайдиган
ҳолатларнинг мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини суднинг қонунда
белгиланган тартибда аниқлашига асос бўладиган ҳар қандай фактик
маълумот ва ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа
ҳолатлар фуқаролик иши бўйича далиллардир. Бу маълумотлар қуйидаги
воситалар, яъни: тарафларнинг ва учинчи шахсларнинг ҳамда улар қонуний
вакилларининг тушунтиришлари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ёзма ва
ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг
маслаҳатлари (тушунтиришлари) билан аниқланади.
Иш бўйича тайинланган суд қурилиш-техник экспертизасининг 2024
йил 14 майдаги 29/12(469)16.1Z/7088-сонли ва 29/12(469)31.1Z/7089-сонли
хулосаларига кўра, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Маннон Уйғур
кўчаси 330-уй ва Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Маннон Уйғур
кўчаси 328-уйларни вертикал ва горизонтал тарздабўлиш, улар ўртасида
девор тортишнинг имконияти йўқлиги кўрсатилган.
Бироқ мазкур хулосаларда мазкур уйлардан фойдаланиш тартибини
белгилаш варианти тақдим этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
20 ноябрдаги “Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик
ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
28-сонли қарорининг 16-19-бандларига кўра, судлар шуни назарда
тутишлари лозимки, Ер кодексининг 10 ва 21-моддалари талабларига
мувофиқ ер участкасини бўлиш имконияти бўлмаса, бундай ер участкаси
бир неча шахслар томонидан биргаликда эгалик қилинадиган ва
фойдаланиладиган ер участкаси деб эътироф этилади, бу ҳол кўчмас мулкка
бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрида акс эттирилади. Биргаликда эгалик
қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкаларини бўлиш ва ундан
фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда судлар
Ер кодекси 22-моддасининг тўртинчи қисмига асосан улушларга мутаносиб
равишда ер участкасини бўлиш ёки фойдаланиш тартибини белгилаш
ҳақидаги кадастр органи мутахассисининг фикри ёки судга оид экспертиза
хулосасидан келиб чиқиши лозим. Биргаликда эгалик қилинадиган ёки
фойдаланиладиган ер участкасини тарафларнинг иморатга бўлган эгалик
ҳуқуқидаги улушларига мутаносиб равишда ёки улушлар тенглигидан
чекинган ҳолда ажратиш имконияти бўлмаса, суд илгаридан шаклланган ер
участкасидан фойдаланиш тартибидан келиб чиқиши лозим. Ер кодекси
62-моддасининг тўртинчи қисми талабига мувофиқ ер участкасининг ёхуд
ундаги иморатнинг у ёки бу қисми коммунал хизматдан (ёритиш,
канализация, трубопровод, суғориш қурилмалари ва шу кабилар), ер
участкаларининг эгалари ёки ундан фойдаланувчилар эса мустақил равишда
ёки транспортда кириб чиқиш имкониятидан маҳрум бўлиб қоладиган
бўлса, ер участкасининг бўлинишига йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 223-моддасига
кўра, улушли мулкдаги мол-мулк иштирокчилар ўртасида уларнинг
келишувига мувофиқ тақсимланиши мумкин.
Улушли мулк иштирокчиси ўз улушини умумий мол-мулкдан
ажратиб беришни талаб қилишга ҳақли.
Улушли мулк иштирокчилари умумий мол-мулкни тақсимлаш ёки
улардан бирининг улушини ажратиш усули ва шартлари тўғрисида
келишувга эриша олмасалар, улушли мулк иштирокчиси ўз улушини асл
ҳолида ажратиб беришни суд орқали талаб қилишга ҳақли.
Агар улушни асл ҳолида ажратиб олишга қонун йўл қўймаса ёки уни
умумий мулк бўлган мол-мулкка номутаносиб зарар етказмасдан ажратиб
олиш мумкин бўлмаса, ажралиб чиқаётган мулкдор улушли мулкнинг
бошқа иштирокчилари томонидан улушининг қиймати тўланишини талаб
қилиш ҳуқуқига эга.
Қайд этилганларга кўра, мазкур вазиятда экспертиза хулосаси
исботлаш воситаси бўлишини, экспертиза хулосасига кўра низоли уйни
бўлиш ШНКнинг талабларига жавоб бермаслиги бу уй-жой ер майдонининг
режасидан келиб чиқиб уйни ½ қисмларга бўлиш имконини бермаслигини
инобатга олиб, суд даъвогарни уй-жойни бўлиш ва девор тортиш ҳақидаги
даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Шунингдек, суд даъвогарнинг жавобгарларга уйдан фойдаланишда
тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво талаби билан
келишмайди чунки даъвогар томонидан мазкур талабни асослайдиган далил
судга тақдим қилинмади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал Кодексининг
72-моддасига кўра, ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос
қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт.
Суд даъвогарнинг уй-жойдан фойдаланиш тартибини белгилаш
ҳақидаги даъво талабини мухокама этиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 172-моддасига
асосан мулкдорнинг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши бошқа шахсларнинг
ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги
шарт.
Қонунларда назарда тутилган ҳолларда, шартларда ва доирада
мулкдор бошқа шахслар унинг мол-мулкидан чекланган тарзда
фойдаланашига йўл қўйишга мажбур.
Шунингдек, ушбу Кодекснинг 219-моддасига мувофиқ, улушли
мулкдаги умумий мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланаш унинг
барча иштирокчилари келишувига мувофиқ амалга оширилади. Бундай
келишувга эришилмаган тақдирда, улушли мулкдаги умумий мол-мулкка
эгалик қилиш ва ундан фойдаланаш суд томонидан белгиланадиган
тартибда амалга оширилади.
Улушли мулк иштирокчиси умумий мол-мулкнинг иштирокчи
улушига тенг бўлган қисми ўзининг эгалигига ва фойдаланашига
берилишига, бунинг иложи бўлмаган тақдирда эса - ўз улуши бўлган молмулкка эгалик қилаётган ва ундан фойдаланаётган бошқа иштирокчилардан
тегишли ҳақ талаб қилиш ҳуқуқига эга
Мулкдор ўзининг устунлик мавқеини суиистъемол қилишга, бошқа
шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
камситадиган ўзга ҳаракатларни қилишга ҳақли эмас.
Мулкдор ўз ҳуқуқини амалга оширганида фуқароларнинг соғлиғига
ва атроф муҳитга зарар етказишининг олдини олиш чораларини кўришга
мажбур.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Якка тартибда
қурилган уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низолар бўйича суд
амалиёти тўғрисида”ги 14–сонли қарорининг 11–бандига асосан, умумий
улушли мулк ҳуқуқи асосида бир неча шахсга тегишли бўлган уйдан улуш
ажратиб бериш (уйни бўлиш) ҳақидаги низоларни кўришда судлар шуни
назарда тутишлари лозимки, Фуқаролик кодексининг 223-моддасига кўра,
улушли мулк иштирокчиси ўз улушини умумий мол-мулкдан асл ҳолида
ажратиб берилишини талаб қилишга ҳақли. Умумий улушли мулк
иштирокчисининг талаби бўйича унга умумий мулк бўлган уйдан тегишли
улушини ажратиб бериш (уйни бўлиш) уйнинг ва ёрдамчи иморатларни
иштирокчининг улушига мутаносиб ҳамда кириш-чиқиши алоҳида бўлган
қисмини унга мулк қилиб берилишини, шунингдек у умумий мулкдаги
улушга бўлган ҳуқуқини йўқотганлигини англатишини инобатга олиб, суд
бундай талабни, агар ажратиб берилаётган улуш уйнинг кириш-чиқиши
алоҳида бўлган қисмини ташкил этса ёки уйнинг бу қисмини тегишинча
қайта жиҳозлаш йўли билан алоҳида қилиб ажратиб қўйиш мумкин
бўлсагина, қаноатлантиришга ҳақли.
Шунингдек, ушбу Қарорнинг 19–бандига асосан, судлар шуни
назарда тутишлари лозимки, умумий улушли мулк бўлган уйдан улушни асл
ҳолида ажратиб бериш (уйни бўлиш) мумкин эмаслиги умумий улушли
мулк иштирокчисининг уйдан фойдаланаш тартибини белгилаб бериш
ҳақидаги талаб билан арз қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
Бундай талабни ҳал этаётганда судлар, уйдан фойдаланашнинг амалда
шаклланган ва умумий мулкдаги улушларга батамом мутаносиб келмаслиги
ҳам мумкин бўлган тартибини, мулкдорлардан ҳар бирининг уйдан
фойдаланашга бўлган эҳтиёжини ҳамда биргаликда фойдаланашнинг реал
имкониятини инобатга олишлари зарур.
Ёрдамчи иморатлар ва қурилмалар (пиллапоялар, йўлак-даҳлизлар,
иситкич асбоблар ва шу кабилар) умумий фойдаланишда қолдирилиши
мумкин.
Суд даъво аризани мазкур қисмини қаноатлантиришда экспертиза
хулосаси билан келишади. Чунки, даъвогар низоли уйнинг мулкдори бўлиб,
Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Маннон Уйғур кўчаси 330-уйдаги А,
Г, Д, Е, Л, Ж, Д1, А2 ва К литрнинг бир қисми унга тегишли
Бундай ҳолатда суд, тарафларнинг улушли мулкдор эканлигини,
амалдаги қонун талабларига кўра улушли мулкдаги умумий мол-мулкка
эгалик қилиш ва ундан фойдаланаш суд томонидан белгиланишини
инобатга
олиб,
даъвогарларнинг
даъво
талабларини
қисман
қаноатлантириб, даъвогарни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани,
Маннон Уйғур кўчаси 330-уйдаги А, Г, Д, Е, Л, Ж, Д1, А2 ва К литрнинг бир
қисмидан фойдаланиш тартибини белгилашни ва уйнинг З литр қисмидан
тарафларнинг умумий фойдаланиш тартибини белгилашни лозим топади.
Суд давлат божи масласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 138-141-моддалари
талабидан келиб чиқиб, даъвогар дастлаб учта талаб билан мурожаат қилиб,
1.320.000 сўм, қўшимча даъво ариза билан мурожаат қилиб 2.040.000 сўм
давлат божи тўлаган, даъвогарнинг уйга киритиш, уйдан чиқариш ва уйжойдан фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақидаги даъво аризаси
қаноатлантирилганлиги сабабли жавобгарлар Патхуллаева Манзура
Абдувакиловна ва Патхуллаев Акмалжон Рихсибоевичлардан даъвогар
фойдасига 2.040.000 сўм давлат божи ундиришни ҳамда суд харажатлари
бўйича экспертизага тўлов бўйича даъво талабининг бир қисми ъни
фойдаланиш тартибини белгилаш қисми қаноатлантирилганлиги
сабаблишу қисми бўйича тўланган харажатларни жавобгардан даъвогар
фойдасига 2.822.000 сўм ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 21,
22-моддалари, Фуқаролик Кодексининг 164, 172, 223-моддалри, Ўз.Рес.си
Фуқаролик процессуал кодексининг 72-80, 128-141, 220, 249-253-моддалари
қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъвогар АДАнинг жавобгарлар ПМА, ПАР, ИАА, ИМАга нисбатан
уй-жойга киритиш, уй-жойдан мажбурий тартибда кўчириш, тўсқинлик
қилмаслик мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризаси ва уй-жой ер
майдони чегараларини белгилаш, уй-жойдан фойдаланиш тартибини
белгилаш ва ер майдонини бўлиш ҳақидаги қўшимча даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
Даъвогар АДА оила аъзолари билан Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур
тумани, Маннон Уйғур кўчаси 330-уйга киритилсин.
Жавобгарлар Патхуллаева Манзура Абдувакиловна ва Патхуллаев
Акмалжон Рихсибоевич оила аъзолари билан Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур
тумани, Маннон Уйғур кўчаси 330-уйдан кўчирилсин.
Даъвогар АДАнинг Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Маннон
Уйғур кўчаси 330-уйнинг А, Г, Д, Е, Л, Ж, Д1, А2 ва К литрнинг бир
қисмидан ва мазкур уйнинг З литр қисмидан тарафларнинг умумий
фойдаланиш тартиби белгилансин.
Даъво аризанинг уй-жойни бўлиш, чегараларни белгилаш ва
мажбурият юклаш ҳақидаги даъво талаблари қаноатлантириш рад
қилинсин.
Жавобгарлар Патхуллаева Манзура Абдувакиловна ва Патхуллаев
Акмалжон Рихсибоевичдан солидар тартибда даъвогар АДАнинг фойдасига
судга мурожаат этишда тўланган 2.040.000 сўм давлат божи ва 2.822.000 сўм
суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи:
Нусхаси аслига тўғри, судья:
А.А.Ражабов