Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1104-2301/8367 Дата решения 23.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро суди Судья Абдуазимов Равшан Сабиржанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Шодиева Анорахон Бахром қизи Ответчик / Подсудимый Шодиев Даврон Иззатулла ўғли
Source ID 667c2511b6bf6f28996e5ced Claim ID 4902775 PDF Hash 1c231514f2cba6f0... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ОКнинг 41-моддаси збекистон Республикаси ОК 41 law
Текст решения 5 123 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил май ойининг “20” куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Р.С.Абдуазимовнинг раислигида, судья ѐрдамчиси Д.Султонхўжаеванинг котибалигида, тарафлардан даъвогар ХХХХХХ ва жавобгар ХХХХХХнинг иштирокида, даъвогар ХХХХХХнинг жавобгар ХХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби юзасидан қўзғатилган ХХХХХ-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАНДИ: Даъвогар ХХХХХХ жавобгар ХХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 2020 йил 17 декабрь куни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтганлигини, биргаликдаги турмушларидан фарзанд йўқлигини, жавобгар билан ўрталарида оилавий келишмовчиликлар ва доимий равишда жанжаллар бўлганлигини, оилаларини тиклаш имкони йўқлигини, уларнинг оилавий муносабатлари тамомила барбод бўлганлигини баѐн қилиб, суддан жавобгар билан никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар ХХХХХХ даъво аризасини тўлиқ қувватлаб, оилавий келишмовчиликлар туфайли жавобгар билан 2021 йил декабрь ойидан буѐн бирга яшамаслигини, жавобгар билан оилавий муносабатлари тамомила барбод бўлганлигини, жавобгар билан ярашмаслигини, чунки у 2023 йил 19 июль кунида фуқаро ХХХХХХга шаърий никоҳ асосида турмушга чиқганлигини, шаърий никоҳларини уйида домла ўқиганлигини, ҳозирда у ҳомиладор эканлигини баѐн қилиб, суддан даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар ХХХХХХ даъво аризасини тан олиб, даъвогар билан ярашишни имкони йўқлигини, чунки даъвогар шаърий никоҳ асосида бошқа оила қурганлигини, ўрталаридаги муносабатлари тамомила барбод бўлганлигини баѐн қилиб, суддан даъво аризани рад этишни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 2020 йил 17 декабрь куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Уларнинг никоҳлари Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани ФҲДЁ бўлимида 2-1105-20-01379-сонли далолатнома ѐзуви билан қайд қилинган. Тарафларнинг ўзаро турмушларидан фарзандлари йўқ. Аниқланишича, тарафларнинг эри-хотинлик муносабатлари 2021 йилда тугаган. Дастлаб, мазкур суднинг 2023 йил 16 ноябрь кунидаги ажрими билан тарафларга ярашиш учун муҳлат берилган. Бироқ, суд томонидан берилган муҳлат уларнинг ярашишлари учун ижобий самара бермаган. Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани “Қорақўйли” МФЙнинг 2024 йил 22 январдаги далолатномасида тарафларнинг оиласи тикланмаганлиги қайд қилинган. Бундан ташқари, даъвогар шаърий никоҳ асосида бошқа оила қурган. Бундай ҳолатда, суд иш бўйича тарафларнинг оилавий муносабатларини тамомила барбод бўлган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ОКнинг 41-моддасига кўра, агар суд эр-хотин ва хотиннинг бундан буѐн биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиѐти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандида тушунтирилишича, эр-хотиннинг бундан буѐн биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқлиги, яъни оиланинг тамомила барбод бўлганлиги аниқлансагина, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли. Суд бундай ҳолатда, юқорида қайд қилиб ўтилган қонун нормаси талабларига асосан ва иш ҳужжатларидан келиб чиқиб, даъво талабини муҳокама қилиб, тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлари тамомила барбод бўлганлигини, уларни яраштиришни имкони йўқлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқорида баѐн қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари талаблари, Олий суд Пленумининг раҳбарий кўрсатмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддалари қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар ХХХХХХнинг жавобгар ХХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин. ХХХХХХ билан ХХХХХХ ўрталаридаги 2020 йил 17 декабрь куни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини ѐзиш бўлими томонидан ХХХХ-сонли далолатнома ѐзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. ХХХХХХдан никоҳдан ажралганликни қайд этишда давлат даромадига базавий хисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. ХХХХХХдан никоҳдан ажралганликни қайд этишда давлат даромадига базавий хисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. ХХХХХХ қизлик давридаги “ХХХХХ” фамилиясига қайтарилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга ва прокурор (протест) келтиришга ѐки апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят беришга ва прокурор (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи, судья: (имзо) Аслига тўғри:____________________ Р.С.Абдуазимов