← Назад
Решение #1278025 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФПК | 138 | — | law |
Текст решения
9 801 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг “23” куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари
бўйича Бекобод туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик этувчи судья Р.Алимжанов,
судья ёрдамчиси Д.Абдурасуловнинг котиблигида, тарафларнинг
иштирокида, даъвогар Игамкулов Сунатилла Шамс ўғлининг жавобгар
Игамкулова Динора Шавкатбек-қизига нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1106-2303/4057-сонли
фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Игамкулов Сунатилла Шамс ўғлининг жавобгар Игамкулова
Динора Шавкатбек-қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
ариза билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар С.Ш.Игамкулов даъво талабини қувватлаб,
даъво аризасида ва унга қўшимча равишда ўз тушунтиришида, унда
жавобгар Д.Ш.Игамкулова қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини,
уларнинг никоҳи Тошкент вилояти Бекобод тумани ФҲДЁ бўлимида
30.11.2020 йил куни 2-1111-20-01432-сон далолатнома ёзуви билан қайд
қилинганлигини, биргаликдаги турмушларидан 06.11.2021 йилда туғилган
Игамкулова Паризода Сунатилла қизи исмли бир нафар фарзанди
борлигини, турмушда муносабатлари тўғри келмай 2022 йил сентябрь
ойидан буён фарзанди билан ота-онасини уйида яшаётганлигини, уларнинг
эр-хотинлик муносабатлари 2022 йил сентябрь ойидан тугатилганлигини,
жавобгар билан никоҳларини бекор қилиш учун судга даъво аризаси билан
2022 йилда мурожаат қилганлигини, лекин даъво талаби суднинг 12.04.2023
йилдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантиришдан рад
этилганлигини, суд томонидан берилган муддат давомида ҳам оиласини
тиклашни имкони бўлмаганлигини, чунки оиласи барбод бўлиб
бўлганлигини, ҳозирги кунда мен ва жавобгар ҳам шаръий никоҳ асосида
бошқа оила қурганлигини, эндиликда жавобгар оилани тиклашнинг иложи
йўқлигини баён қилиб, суддан жавобгар билан ўрталаридаги никоҳдан
ажратишни сўради.
Суд мажлисига жавобгар Д.Ш.Игамкулова даъвогарнинг даъво
талабларини тан олиб, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан 2020 йил 30 ноябрда
қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги
турмушларидан бир нафар фарзанди борлигини, даъвогар билан ўрталарида
турли хил уруш-жанжал ва келишмовчиликлар келиб чиққанлигини,
дунёқарашлари ва характерлари умуман бир-бирларига тўғри
келмаганлигини,
шу
сабабдан
2022
йилдан
бошлаб
бирга
яшамаётганлигини, суд томонидан берилган муддат давомида ҳам оиласини
тиклашни имкони бўлмаганлигини, чунки оиласи барбод бўлиб
бўлганлигини ўртада мол-мулк низоси йўқлигини, жавобгар билан
ажрашишга қарор қилганлигини, ҳозирда шаръий никоҳ асосида фуқаро
И.Бабаев билан оила қуриб бирга яшаётганлигини ва ундан ҳомиладор
эканлигини баён қилиб, даъвогар С.Игамкулова билан 30.11.2020 йилда
Тошкент вилояти Бекобод тумани ФҲДЁ бўлимида 2-1111-20-01432-сонли
далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳларидан ажратишни ва ўзини
никоҳга қадар бўлган қизлик “Мавлянова” фамилиясига қайтаришни
сўради.
Суд мажлисида гувоҳ сифатида сўралган Мелиева Ёқутхон Юнусали
қизи ўз тушунтиришида, даъвогар С.Ш.Игамкулов билан 2024 йил март
ойидан буён эр-хотин бўлиб яшаб келаётганлигини, келгусида тарафлар
қонуний никоҳдан ажратилгандан сўнг, у қонуний никоҳдан ўтиш нияти
борлигини баён қилиб кўрсатма берган.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини, гувоҳнинг кўрсатмасини
тинглаб, даъво аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари ва ишда
аниқланган ҳолатлар ёрдамида атрофлича муҳокама қилган ҳолда қуйидаги
хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлда
қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг
16-бандига кўра, Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши
лозим.
Мазкур Пленум қарорининг 29-бандига асосан никоҳдан ажратиш ёки
никоҳдан ажратишни рад қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний ва суд
мажлисида ҳар томонлама текширилган далилларга асосланган бўлиши
лозим. Ҳал қилув қарорининг асослантириш қисмида суд томонидан
аниқланган эр-хотин ўртасидаги келишмовчилик сабаблари, суднинг
оилани сақлаб қолиш имконияти борлиги ёки унинг узил-кесил барҳам
топганлиги тўғрисидаги хулосасига асос бўлган далиллар, суд томонидан у
ёки бу далилларни рад этиш учун асос бўлган важлар, шунингдек суд
қўлланган моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари кўрсатилади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар 2020 йил 30 ноябрь куни
қонуний никоҳдан ўтишган ва уларнинг никоҳлари Тошкент вилояти
Бекобод туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2-1111-20-01432-сонли
далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Биргаликдаги турмушларидан
06.11.2021 йилда туғилган Игамкулова Паризода Сунатилла қизи исмли бир
нафар фарзанди бор. Эр ва хотин ўртасида келиб чиққан ўзаро
келишмовчиликлар боис, тарафлар 2022 йил сентябрь ойидан буён бирга
яшамайдилар. Вояга етмаган бир нафар фарзанди жавобгарнинг тарбияси ва
қарамоғида қолган.
Тошкент вилояти Бекобод тумани “Қуштамғали” маҳалла фуқаролар
йиғининг 21.02.2024 йил ва 21.05.2024 йиллардаги далолатномасида
тарафларни оиласини яраштириш юзасидан тушунтиришлар амалга
оширилганлиги, аммо натижа бўлмаганлиги, даъвогар диний расмрусумлар асосида бошқа оила қурганлиги, тарафларни оиласини
яраштиришни имконияти бўлмагани қайд этилган.
Сирдарё вилояти Ширин шаҳар “М.Улуғбек” маҳалла фуқаролар
йиғининг 18.05.2024 йиллардаги далолатномасида тарафларни оиласини
яраштириш юзасидан тушунтиришлар амалга оширилганлиги, аммо натижа
бўлмаганлиги, жавобгар шаръий никоҳ асосида бошқа оила қурганлиги,
ушбу турмушидан ҳомиладор эканлигини, тарафларни оиласини
яраштиришни имконияти бўлмагани қайд этилган.
Аниқланишича, ҳозирда даъвогар фуқаро Мелиева Ёқутхон Юнусали
қизи билан шаръий никоҳ асосида оила қурган, жавобгар ҳам фуқаро Бабаев
Илхом Эсанбой ўғли билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган ва
ҳозирги кунда жавобгар ҳомиладор.
Бундай ҳолатда, суд тарафларнинг оиласини сақлаб қолишни
имконияти мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар Игамкулов Сунатилла Шамс ўғлининг даъво талабини
муҳокама қилиб, тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлар анча йиллар
олдин тугаганлигини, оилани сақлаб қолиш учун қилинган хаттиҳаракатлар ўз самарасини бермаганлигини, тарафларнинг оиласи барбод
бўлганлиги сабабли улар алоҳида яшаб келишаётганлигини, оилани сақлаб
қолиш ва тиклаш мақсадида суд томонидан берилган ярашиш муддати
давомида ҳам тарафларнинг оилавий муносабатлари тикланмаганлигини,
маҳалла фуқаролар йиғини томонидан оилани тиклаш имкони
бўлмаганлигини, бундай ҳолатда тарафлар ўртасидаги оилавий
муносабатлар тамомила барбод бўлган деб ҳисобланишини инобатга олиб,
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, тарафларни никоҳдан
ажратишни, тарафларнинг вояга етмаган бир нафар фарзандини
жавобгарнинг тарбиясида қолдиришни, шунингдек, тарафларнинг оила
барбод бўлишидаги айби даражасини инобатга олган ҳолда никоҳдан
ажратишни расмийлаштириш чоғида ундирилиши лозим бўлган давлат
божи тўловини базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида
белгилаб, уни тарафлардан тенг миқдорида давлат фойдасига ундиришни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 138-моддасига асосан, ҳал қилув
қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса, суд шу тарафга
иккинчи тарафдан, гарчи бу тараф давлат даромадига тушадиган суд
харажатларини тўлашдан озод этилган бўлса-да, иш бўйича қилинган ҳамма
харажатларни ундириб беради.
Шунингдек, суд мазкур фуқаролик иши бўйича давлат божи ва почта
харажатини ундириш масаласини муҳокама қилиб, судга мурожаат
қилинган вақтда даъвогар томонидан қонунда белгиланган миқдорда
тўланган давлат божи ва почта харажатини даъвогарнинг ўз зиммасида
қолдиришни лозим топди.
Юқорида баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари
талаблари, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 44-45-моддалари,
Олий суд Пленумининг раҳбарий кўрсатмаси ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини
қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Игамкулов Сунатилла Шамс ўғлининг жавобгар Игамкулова
Динора Шавкатбек-қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Игамкулов Сунатилла Шамс ўғли билан Игамкулова Динора
Шавкатбек-қизи Тошкент вилояти Бекобод тумани ФҲДЁ бўлими
томонидан
ўртасида
30.11.2020
йилдаги
2-1111-20-01432-сонли
далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳларидан ажратилсин.
Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилаётганда даъвогар
Игамкулов Сунатилла Шамс ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш
миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилаётганда жавобгар
Игамкулова Динора Шавкатбек-қизидан давлат фойдасига базавий
ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Тарафларнинг 06.11.2021 йилда туғилган Игамкулова Паризода
Сунатилла қизи исмли бир нафар фарзанди жавобгар Игамкулова Динора
Шавкатбек-қизининг тарбиясида қолдирилсин.
Жавобгар Игамкулова Динора Шавкатбек-қизига никоҳга қадар бўлган
“Мавлянова” фамилияси қайтарилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик этувчи, судья:
(имзо)
Р.Алимжанов
Нусхаси аслига тўғри._______
Ҳал қилув қарори 24.06.2024 йилда қонуний кучга кирган. Судья: _____