Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1406-2302/7754 Дата решения 23.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди Судья Хужакулов Нурбек Кабулжанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Муродуллаева Гульшаной Азамжон қизи Ответчик / Подсудимый Муродуллаев Ферузжон Низомиддин ўғли
Source ID 6697972a0f5d3825e2d87488 Claim ID 4866611 PDF Hash 97571410d287e834... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 6 662 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 23 куни, фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Н.К.Хужакулов раислигида, судья ёрдамчиси А.У.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар Муродуллаева Гулъшаной Азамжон қизининг жавобгар Муродуллаев Ферузжон Низомиддин ўғлига нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-1406-2302/7754-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар АНИҚЛАНДИ: Даъвогар Г.Муродуллаева судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Ф.Муродуллаев билан ўрталарида Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2013 йил 20 апрелдаги 315-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган, никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Г.Муродуллаева даъво талабини қувватлаб, жавобгар Ф.Муродуллаевга 2013 йил 20 апрелда қонуний никоҳдан ўтиб турмушга чиққанлигини, ўзаро турмушлари давридан ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини, жавобгар билан турмушини бошидан яхши яшамаганлигини, жавобгар билан 2 йил яшаганлигини, жавобгар ичкиликка ружуга қўйганлигини, шундан сўнг ўрталарида келишмовчиликлар авж олганлигини, жавобгар билан 2015 йил апрель ойидан буён бирга яшамаслигини, жавобгарга нисбатан алимент ундириш тўғрисида ариза бериб қайтариб олганлигини, жавобгар ҳозирги кунда бошқа аёл билан яшаб келаётганлигини, ўрталарида уч нафар фарзандлари борлигини, жавобгарга нисбатан уч маротаба никоҳдан ажратиш тўғрисида даъво ариза берганлигини, учала аризаси ҳам кўрмасдан қолдирилганлигини, уларни оиласини сақлаб бўлмаслигини, жавобгар фарзандини ҳам танимаслигини, оиласи тамомила барбод бўлганлигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини билдириб, суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд, фуқаролик ишини жавобгар Ф.Муродуллаевнинг иштирокисиз, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси 3-қисмига асосан кўришни лозим топди. Суд, даъвогарнинг тушунтиришини тинглаб, фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, мавжуд далилларга тегишлича баҳо бериб, қўйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларга кўра, даъвогар Г.Муродуллаева ва жавобгар Ф.Муродуллаевлар ўрталаридаги никоҳ Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2013 йил 20 апрелдаги 315-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Тарафларнинг ўртасида 2014 йил 30 июлда туғилган Муродуллаева Динора Фурузжоновна исмли фарзанди бор. Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг 2022 йил 02 мартдаги даъвогар Г.Муродуллаева ва жавобгар Ф.Муродуллаевга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво талаби кўрмасдан қолдирилган. Андижон вилояти Пахтаобод туман Оила ва хотин-қизлар бўлимининг 2024 йил 22 майдаги хулосасида, тарафлар 2013 йил 20 апрелда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2017 йил 13 апрелдан буён бирга яшамаётганлигини, даъвогар бир неча йиллардан буён Россия давлатида ишлаб келаётганлигини, жавобгар Ф.Муродуллаев бошқа оила қуриб, иккинчи турмушидан уч нафар фарзандлари борлигини маълум қилган. Аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар Г.Муродуллаева билан жавобгар Ф.Муродуллаевлар ўртасида ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатли муносабатлар барҳам топганлиги, тарафлар 2015 йил апрель ойидан буён бирга яшамаслиги, тарафлар ярашиб яшашни хоҳламаётганлиги, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлиги, жавобгар бошқа оила қуриб яшаб келаётганлиги, келгусида тарафларнинг оиласини тиклаш имконияти йўқлигини кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16-бандида “судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим”лиги кўрсатилган. Суд, Қонун ва раҳбарий кўрсатма талабларига таянган ҳолда, тарафлар ўртасида салбий муносабат туфайли оилавий турмушлари барҳам топганлиги, тарафлар 2015 йил апрель ойидан буён бирга яшамаётганлиги, тарафларга суд томонидан берилган муҳлатда ҳам муносабатларини тиклашни имконияти бўлмаганлиги, тарафлар оиласини сақлаб қолишни хоҳламаётганлигини, жавобгар бошқа оила қуриб яшаб келаётганлиги, келгусида даъвогар Г.Муродуллаева билан жавобгар Ф.Муродуллаевларни яраштириш ва оиласини сақлаб қолишни имконияти йўқ деб ҳисоблаб, уларни никоҳдан ажратишни лозим топди. Суд, аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафларга ўрталаридаги мол-мулкларини бўлиш масаласида ўзаро келишувга эришмаган тақдирда судга умумий тартибда мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасида “суд никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди” деб кўрсатилган. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогар Г..Муродуллаевадан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1.5 (бир ярим) бараварида давлат божи ундиришни ва жавобгар Ф.Муродуллаевдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1.5 (бир ярим) бараварида давлат божи ундиришни лозим топди. Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249, 253-моддаларига қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ : Даъвогар Муродуллаева Гулъшаной Азамжон қизининг жавобгар Муродуллаев Ферузжон Низомиддин ўғлига нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво талаби қаноатлантирилсин. Даъвогар Муродуллаева Гулъшаной Азамжон қизи ва жавобгар Муродуллаев Ферузжон Низомиддин ўғллари ўртасидаги Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2013 йил 20 апрелдаги 315-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган, никоҳдан ажратилсин. Даъвогар Муродуллаева Гулъшаной Азамжон қизидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1.5 (бир ярим) бараварида давлат божи ундирилсин. Жавобгар Муродуллаев Ферузжон Низомиддин ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1.5 (бир ярим) бараварида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли. Раислик этувчи : Н.К.Хужакулов