Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-2003-2302/6696 Дата решения 23.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Ажрим (ишни бошқа кунга қолдириш) Суд Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро суди Судья Усмонов Зафар Акрамович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ражабова Муҳайё Муитдиновна Ответчик / Подсудимый Амонов Дониёр Бахтиёрович
Source ID 667bad4fb6bf6f28996e5cad Claim ID 4844967 PDF Hash 271fe3558895c8a4... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 76-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 5 351 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил май ойининг 23 куни фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ЖИБ Шофиркон туман суди биносида бўлиб, Раислик қилувчи: судья З.А.Усмонов Ф.Тошова котиблигида, даъвогар Ражабова Муҳайё Муитдиновнанинг жавобгар Амонов Дониер Бахтиеровичга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги №2-2003-2302/6696-сонли фуқаролик ишини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Ражабова Муҳайё Муитдиновна судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар Амонов Дониер Бахтиерович билан 2015 йил май ойидан бирга яшаб, 2019 йил 09 октябрда қонуний никоҳлари қайд этилганини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар фарзандлари борлигини, ўзаро келишмовчиликлар туфайли 2020 йил июнь ойидан бери бирга яшамасликларини, оилавий муносабатлари тугатилганлигини, жавобгар билан бир оила бўлиб яшаш имкони қолмаганлигини, жавобгар бошқа аёлга уйланганлигини, фарзандларига меҳри йўқлигини, оиласи барбод бўлганлигини билдириб, жавобгар билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраган. Даъвогар вакили Шаимова Сурайё Муитдиновна олдинги суд мажлисида даъвони қувватлаб, даъво аризани қаноатлантиришни сўраган. Жавобгар Амонов Дониер Бахтиерович судга чақирилган бўлишига қарамасдан судда ҳозир бўлмади, ўзининг судга келмаслик сабабларини билдирмади, ишни ўзининг иштирокисиз кўришлик тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилмади, ҳолбуки у суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган эди. Бундай ҳолатда суд унинг судга келмаслик сабабларини узрсиз деб топиб, ишни Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220моддасига асосан жавобгарнинг иштирокисиз кўриш тўғрисидаги тўхтамга келади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво қуйидаги асосларга кўра рад қилиниши лозим деган хулосага келади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 76-моддасида “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади”- деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига биноан агар суд эр-хотиннинг келгусида бирга яшашлари ва оилани сақлаб қолишнинг имконияти мавжуд эмас деган хулосага келадиган бўлса, уларни никоҳдан ажратади. Амонов Дониер Бахтиеровичлар 2019 йил 09 октябрда Шофиркон туман ФҲДЁ бўлимида 984-сон билан рўйҳатга олинган қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш қуришган, биргаликдаги турмушларидан икки нафар 2016 йил 18 мартда туғилган Бахтиёрова Кароматбегим Дониёр қизи ва 2018 йил 04 августда туғилган Бахтиерова Диёра Дониер қизи исмли фарзандлари бор. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 1-бандида, судлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида эътироф этилганлиги, унда оила давлат томонидан ҳимоя қилиниши кафолатланганлиги тўғрисидаги нормаларнинг мавжудлиги никоҳ-оилавий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришда судлар зиммасига катта масъулият юкланишига, судлар оила тўғрисидаги қонунчилик вазифаларидан келиб чиқиб, қонунда назарда тутилган ҳамда оилани мустаҳкамлаш, эр-хотин ва уларнинг болалари ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган барча чораларни кўришлари лозимлигига эътибор қаратиши лозимлиги кўрсатилган. Мазкур Пленум қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Ишни судда кўриш жараёнида тарафларнинг ўзаро оилавий муносабатлари амалда тугаб бўлганини тасдиқловчи асосли важ келтирилмади, чунончи, даъвогар жавобгар бошқа аёл билан яшаётганлигини сабаб қилиб, уларни никоҳдан ажратишни сўрамоқда. Мазкур ҳолатлар тарафларнинг келгусида бирга яшашлари ва ўрталаридаги оилани сақлаб қолишнинг имконияти мавжуд эмас деган тўхтамга келиш учун асос бўлмайди. Чунки, эр-хотин ўртасида никоҳдан ажрашишга асос бўладиган келишмовчилик мавжуд эмас. Фақатгина турмушдаги баъзи ихтилофлар натижасида тарафлар эр-хотин сифатида муносабатларини қайта тиклаш учун ярашиш йўлини топа олмаганлар. Бинобарин, тарафларнинг ўзаро келишиб кетиш имконияти мавжудлигини ҳамда юқоридаги Пленум қарорининг оилаларни сақлаб қолиш юзасидан раҳбарий кўрсатмаларини инобатга олиб, суд даъвони рад қилишни лозим деб ҳисоблайди. Юқорида баён қилинганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларига асосан суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар Ражабова Муҳайё Муитдиновнанинг жавобгар Амонов Дониер Бахтиеровичга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъвоси рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддат ичида шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция, прокурор протест келтириши мумкин. З.А.Усмонов