Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1203-2301/6129 Дата решения 23.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро суди Судья Файзиев Зубайдулло Мурадуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Уринбоев Ойбек Жумабоевич Ответчик / Подсудимый Уринбоева Феруза Аблакуловна
Source ID 6679316cb6bf6f28996e5c16 Claim ID 4921680 PDF Hash e831e32dfb45cfe1... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 5 382 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил май ойининг 23 куни фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг очиқ суд мажлиси, ўз биносида бўлиб, раислик этувчи, судья ХХХХ, судья ёрдамчиси ХХХХнинг котиблигида, тарафлар иштирокида, даъвогар ХХХХнинг жавобгар ХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И Даъвогар ХХХХ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ўз даъво аризасида жавобгар билан 2001 йил 10 ноябрь куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, бу ХХХХ бўлими томонидан 50-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилганлигини, биргаликдаги турмушларидан уч нафар фарзандлари борлигини, жавобгарнинг 2019 йил 15 декабрь куни шаърий жавобини берганлигини, жавобгар билан 2022 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб бирга яшамаслигини, жавобгар билан ортиқ бир оила бўлиб яшаш нияти йўқлигини, ҳозирда ўзининг шаърий оиласи борлигини, шаърий оиласидан бир нафар фарзанди борлигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида ҳам ярашмаганлигини, жавобгар билан ортиқ бирга яшаш нияти йўқлигини, шу сабабли қонуний никоҳдан ажратишни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар ХХХХ, ўз тушунтиришида, даъвогар билан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини биргаликдаги никоҳларидан уч нафар фарзандлари борлигини, даъвогар билан 2022 йилнинг ноябрь ойидан буён бирга яшамаслигини, даъвогар оилани моддий томондан таъминламаганлиги натижасида оилавий жанжаллари кўп бўлганлигини, бир нафар фарзанди тўлов контракти асосида ўқишлигини, даъвогарни алимент тўловидан қарздорлиги мавжудлигини, алимент тўловларини ўз вақтида амалга оширмаганлиги юзасидан маъмурий судда ҳам ишлари кўрилганлигини, ўзини даъвогар билан яшаш нияти борлигини, даъвогарни бошқа оиласи борлигидан хабари борлигини, агар даъвогар уйни бош фарзанди ХХХХни номига ўтказиб берса ажримга рози эканлигини, бўлмаса ажрашиш нияти йўқлигини билдириб, даъвогарни даъвосини рад этишни сўради. Суд мажлисида сўралган гувоҳ ХХХХ, ўз тушунтиришида, у тарафларнинг бош фарзанди эканлигини онаси яшайман дейишига сабаб отаси уй-жойни унинг номига ўтказиб беришини сўраётганлигини, онаси уларни ўйлаб шу ишларни қилаётганлигини, агар даъвогар уй-жойни унинг номига ўтказиб берса, онаси ажримга рози эканлигини сабаби шу эканлигини билдирди. Суд даъвогар ва жавобгар ҳамда гувоҳнинг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларга асосланган ҳолда, даъвогарнинг даъвосини қуйидаги асосларга кўра, қаноатлантиришни лозим топди. Аниқланишича, тарафлар 2001 йил 10 ноябрь куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган, бу ХХХХ бўлими томонидан 50-сонли далолатнома ёзуви қайд этилган, тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан уч нафар фарзандлари бор, тарафлар келишмовчиликлар сабабли эр-хотин сифатида 2022 йил ноябрь ойидан буён бирга яшамайди. Мазкур иш бўйича фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро суди томонидан жами 6-ой муҳлат берилган, лекин мазкур муддат давомида тарафлар ярашмаган, ярашиш чораларини кўрмаган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарори 16-банди 1-хатбошига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Суд мазкур ҳолатда, фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро суди томонидан тарафларга ярашиш учун берилган жами 6 ой муҳлат давомида ярашмаганлигини, ярашиш чорасини кўрмаганлигини, тарафлар умумий рўзғор остида 2022 йил ноябрь ойидан буён бирга яшамаётганлигини, тарафларнинг оиласини тиклаш имкони бўлмаганлигини, даъвогар ХХХХ билан шаръий яшаётганлигини, ундан 1-нафар фарзанди туғилганлигини инобатга олиб, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг имконияти йўқ деб ҳисоблаб, тарафларнинг уч нафар фарзанди жавобгарнинг тарбиясида эканлигини инобатга олиб, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Суд, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъвогар ҳисобидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорини 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Баён қилинганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар ХХХХнинг жавобгар ХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар ХХХХнинг жавобгар ХХХХлар 2001 йил 10 ноябрь куниги ХХХХ бўлими томонидан берилган 50-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган қонуний никоҳларидан ажратилсин. Тарафларнинг 1-нафар 01.01.2010 йилда туғилган ХХХХХХ исмли фарзанди жавобгар ХХХХ тарбиясида эканлиги инобатга олинсин. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги гувоҳнома берилаётган вақтда даъвогар ХХХХ ҳисобидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорини 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят ва прокурор протест келтиришга ҳақли. Раислик этувчи, судья З.М.Файзиев